РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

-КА атрофимизда. СемечКА ва бошқалар

-КА атрофимизда. СемечКА ва бошқалар

Улар бўлган, бор ва бўладилар. Биз барчамизга таниш бўлган кўча сотувчилари тўғрисида гап юритмоқдамиз. Биз ҳаммамиз яхши кўрган “бувижон” ва “холажонлар”, кўпинча эса “дода” ва “амакилар”. Шунча вақт ўтишига қарамасдан уларнинг шаҳар кўчаларида бўлишлари бизни ҳеч ҳам ҳайратлантирмайди, аксинча – бу ҳолат биз учун одатий бўлиб қолган. Бизнинг тушунчамизда шундай бўлиши ҳам керак. Бироқ, биз тараққиёт асрида, улкан технологиялар даврида яшаётганимизни инобатга олсак, атрофимизда муҳташам савдо ва кўнгилочар мажмуалар қад кўтараётган ва ривожланаётган вақтда чет эллик меҳмонларимизни биз учун одатий тус олган айрим нарсалар ҳайратга солади. Булар – кўча сотувчилари.

Улар бу сотувчиларнинг савдо шаҳобчалари билан қандай қилиб рақобатлаша олишларини ҳеч тушуна олмайдилар. Бундай кам мол турлари билан қандай қилиб фойда олишни удалайдилар?

Бу мақолада биз сизнинг диққатингизни йиллар давомида мувоффақият билан яшаб келаётган кўча «шаҳобчалари» нинг фаолияти тўғрисида сўз олиб борётганимизга қаратмоқчимиз.

21 асримиздаги кўча шаҳобчалари

bizplan_semechka_1.JPGБизни бу савол жуда қизиқтириб қолди ва биз бу тадбиркорлик турининг барча хусусиятларини билиш учун жангга отландик. 

Бу инсонлар атрофида вақт ўз оқимини тўхтатиб қўйдими деб ўйлашга мажбур этувчи тижорат тўғрисида ўйланиб қолдик, ахир бугун бизнинг атрофимизни муттасил равишда турли хилдаги пластик карточкали, ҳимоя тизимларига, чекларга ва маҳсулотларнинг юзлаб турига эга бўлган улкан савдо марказлари ўраб олган. Келинг, барчасини батафсил ва тартиб билан кўриб чиқайлик.

bizplan_semechka_2.JPGНима учун болаликдан юрагимизга яқин бўлган «зийрак» бувижон ва буважонларимиз доналаб сотиладиган сақич, сигарет ва пистадан ташкил топган камгина турдаги моллари билан ҳанузгача катта талабга эга.

Биз бозорни таҳлил қилиб, бир нарсани аниқладик: мазкур тижорат енгил-елпи эмас.

Бир ойлик даромад тахминан 300 000 сўмдан 400 000 сўмгачадир.

Барчасини ўз ўрнида кўриб чиқамиз. 

Савдони бошлаш учун нима керак?

bizplan_semechka_3.JPGКўчада кичкина писта сотиш нуқтасини очганда қимматбаҳо жиҳоз ва анжомлар талаб этилмайди. Бунинг учун кичкина стул ёки табурет, йиғма бўлиши ҳам мумкин, шунингдек катта бўлмаган, кўтариб юриш учун қулай енгилгина стол кифоя қилади. Стол ўрнига кичкина болалар аравасидан фойдаланиш мумкин. Биз кўпинча бундай «шаҳобчалар»ни шаҳримиз кўчаларида кузатишимиз мумкин. Айнан шунинг учун уларни халқимиз «мобил» - ҳаракатдаги шаҳобчалар деб аташади, чунки уларнинг турар жойини зарурият туғилганда осонлик билан алмаштириш мумкин.

Ўтказган тадқиқодларимиз натижасида улгуржи бозорда товар сотиб олиш учун ўртача 40 000 дан 60 000 сўмгача маблағ сарфланади деган хулосага келдик.

bizplan_semechka_4.jpg

Савдо нуқталари

bizplan_semechka_5.JPGМазкур тижорат турини мувоффақиятли олиб бориш учун савдо нуқтасини танлай олиш муҳим аҳамиятга эга. Айнан бу омил савдо-сотиқ олиб борилишига ва олинаётган даромаднинг ҳажмига катта таъсир қилади. Савдо нуқтасини танлаш, биринчи навбатда, аҳоли яшаш жойига, сўнг географик ўринга (шаҳар маркази ёки чеккасида жойлашишига) боғлиқ.

Савдо нуқтаси ўқув муассаси ёнида, автобус ва трамвай бекатлари, тиббий марказлари ёнида жойлашиши мақсадга мувофиқдир. Асосан барча савдо нуқталари йўл ёқасида ёки унинг ёнида жойлашади. Рақобатнинг катталиги сабабли бу нуқталар камдан-кам ҳолларда озиқ-овқат дўконлари ва савдо мажмуалари олдида бўлади.

Бундан ташқари, савдо жойини танлашда мавсумга ҳам аҳамият бериш муҳимдир. Ўқиш даврида улар ўқув муассасалари, таътил вақтида эса сотувчиларнинг яшаш жойлари, катта-кичик бозорлар ёнида жойлашиши мантиққа мосдир. 

Сотувчи

Сотувчиларнинг аксариятини аёллар ташкил этиб, улар ҳамма сотувчилар сонининг 80 %ни, қолган 20% ни эса ўрта ёшдаги эркаклар ва ёш йигитлар ташкил этади. Сотувчиларнинг ўртача ёши 40 дан 55 ёшгача. 25 ёшгача бўлган ёшлар умумий соннинг 1/10 қисмини ташкил қилади.

bizplan_semechka_6.JPGbizplan_semechka_7.JPG

Мижозлар

Кўча шаҳобчаларининг асосий мижозларини ёшлар, талабалар, болалар ва ҳайдовчилар ташкил этади. Бизнинг кузатувларимиз бўйича ҳайдовчи ва талабалар мижозларнинг кўпчилигини ташкил қилади

Мол/Товар

bizplan_semechka_8.JPGСавдогарларнинг кўпчилиги, яъни 80 %и ўз молларини Қўйлиқ ва Чорсу каби улгуржи бозорлардан харид қиладилар. Мол, одатда, ҳар 3-4 кунда сотиб олинади. Асосий даромад писта, сигарет ва носвой каби моллардан олинади. Аммо кўча сотувчиларини уларсиз тассаввур эта бўлмайдиган моллар ҳам бор, булар қурт, сақич ва конфетлардир.

Сотиш

Писта

bizplan_semechka_9.jpgСотиш ҳажмига қараб, ҳар харид қилинганда ўртача 3-5 кг дан сотиб олинади. Бизга маълум-ки, кўча шаҳобчаларида писта одатда икки хил идишларда (стаканларда) сотилади: каттароқ ва кичикроқ. Ўтказилган ўлчовлар натижасида шуни аниқладик-ки, кичик идишнинг писта сиғими таҳминан 30-40 граммни, қаттароғиники эса 50-70 граммни ташкил этади. Ўртача олганда, кичик идишдаги писта 300 сўмдан 500 сўмгача, каттароқ идишдагиси эса 600 сўмдан 800 сўмгача сотилади. Демак, 1 кг писта 12000 сўмдан 16 000 сўмгача бўлиб, улгуржи савдода эса савдогар худди шу пистани 1 килограммини 5000 сўмдан сотиб олади. Шундай қилиб, даромад 250% ни ташкил этишини ҳисоблаш қийин эмас.

1-жадвал. Писта сотишда ҳаражат ва даромад

Номи

Ҳажм

Харид нархи

Сотиш нархи

Даромад, сўм

Даромад, %

Улгуржи савдо

3-5 кг

5000

12 000 - 16 000

7000 – 11 000

+50

Катта (стакан) идиш

30-40 гр.

150 – 200

300 – 500

150 – 350

+50

Кичкина (стакан) идиш

50-70 гр.

250 – 350

600 – 800

350 – 550

+50

Сигаретлар

bizplan_semechka_10.jpgЗийрак бувижон столидаги сигаретларнинг ҳажми ва хили батамом харидорларнинг талабига боғлиқ бўдали. Сотувчиларнинг сўзига қараганда, “KENT”, “PALLMALL” ва “Winston” русмларидаги сигаретлар энг харидорбоп экан.

bizplan_semechka_11.JPGСтатистика маълумотларига қараганда, битта чекувчи инсон бир қути сигаретни икки кунда, кашанда эса бир кунда 1 қути ва ундан кўпроқ чекар экан. Агар сиғими 20 дона бўлган 1 сигарет қутиси 1500 сўмдан 3500 сўмгача эканлигини ҳисобга олсак, чекувчи инсон ойига 45 000 сўмдан 105 000 сўмгача маблағ сарф этишини аниқладик. Бу ерда бутун 1 қути сигарет учун сарф этилдаиган маблағни кўриб чиқдик. Бироқ бувижонларимиз ва буважонларимиз эса бу маҳсулотни доналаб сотишни ёқтирадилар. 

2-жадвал. Сигарет сотиш бўйича харажатлар ва даромад.

Чекувчилар

Бир ҳафтадаги миқдори

Бир ойдаги миқдори

Ўртача бир қути учун нархи

бир ҳафтада ҳаражат, сўм

Бир ойда ҳаражат, сўм

ҳаваскорлар

1 – 2 қути

4 – 8 қути

2500 сўм

2500 - 5000

10 000 - 20 000

доимий

3 – 4 қути

12 – 16 қути

7500 – 10 000

30 000 – 40 000

кашандалар

7 – 10 қути

21 – 40 қути

17 500 – 25 000

25 500 – 100 000


Носвой

Нос масаласи сал бошқачароқ: кўча сотувчиларни уни ҳам улгуржи бозорлардан харид қиладилар, лекин қути ёки қадоқда эмас, балки 40 граммдан ўлчаб тортилган ҳолда кичик целлофан халтачаларда олинади. Бу ҳолда носвойнинг нархи 1 кг учун ўртача 10 000 сўмни, бир дона халтачанинг нархи эса ўртача 400 сўмни ташкил этади. Бундан сўнг эса сотувчилар ўзларининг фойдасидан келиб чиққан ҳолда нарх қўядилар: устама нарх бирламчи нархнинг 50-75 % ни ташкил этади.

bizplan_semechka_12.JPGbizplan_semechka_13.JPG

Қурт, сақич, конфетлар

bizplan_semechka_14.JPGБу маҳсулотлар ҳам улгуржи бозорларда сотиб олинади, аммо сигарет ёки писта ҳажмида эмас. Бунга сабаб – улар кўп миқдорда сотиб олинмайди. Бироқ улар ҳам умумий фойда миқдорида катта аҳамиятга эгадир. Бунда бир қути сақич ёки конфет ўртача 100 дона бўлишини инобатга олиш керак.

Бу ҳол кўча шаҳобчалари учун даромадли эмас. Қурт билан ҳам худди шу ҳол. Улгуржи бозорларда қуртнинг 1 килограмми ўртача 7 000 дан 10 000 сўмгача бўлган нархда сотилади. Шунинг учун кўча сотувчилари қурт, сақич ва конфетнинг маълум миқдорини сотиб оладилар. Ва ундан сўнг ўзлари ҳар бир донага нарх қўядилар. Бундай молга фойдадан келиб чиққан ҳолда ўртача 50 % гача устама нарх қўйилади.

bizplan_semechka_15.jpgМисол учун: 30 сўм турувчи сақич 50 сўмдан сотилади; 50 сўм турадигани эса – 100 сўмдан. Бундан ташқари, биз бу майда-чуйдалар сигарет ёки писта сотиб олаётган вақтда қайтим ўрнига берилишига ўрганиб қолганмиз. Бир томондан бу майда тангаларни олиб юришдан кўра қулайроқдир.

3-жадвал. Қурт, сақич, конфетларни сотишдаги ҳаражат ва даромад

Номи

Миқдори

Улгуржи нархи

Сотиш нархи

Даромад, сўм

Дромад, %

Курт

100 дона

1дона 50 сўм

1 дона 100 сўм

50 сўм

50

Сақич

100 дона

1дона 50 сўм

1 дона 100 сўм

50 сўм

50

Конфетлар

100 дона

1 дона 30 сўм

1 дона 50 сўм

20 сўм

55

Рақобат

Савол туғилади: агар кўча сотувчилари сақич ва сигареталарни улгуржи дўконлардан харид қилсалар ва ўртача 15 % дан 30% гача устама нарх қўйсалар, сигареталарни дўконлардан харид қилиш яхшироқмасмикан?

bizplan_semechka_16.jpgbizplan_semechka_17.JPG

Кўпчилик чекувчилар айнан шундай қиладилар.

Худди шу ерда яна бир ўринли савол: сигарета сотишда кўча сотувчилари қаердан даромад оладилар?

Жавоб оддий: улар сигаретани доналаб сотишга тикадилар. Улар ўзлари даромадларидан келиб чиққан ҳолда бир қути сигарет учун белгилаган нархни қутидаги сигарет сонига бўладилар. Шундай йўл билан бир дона сигарет нархи аниқланади. Асосан, чекишни ташамоқчи бўлган, ёки камдан-кам чекадиган ва сигаретани кўп миқдорда сотиб олиш эҳтиёжи бўлмаган кишилар сигаретани доналаб сотиб оладилар. Ва айнан шундай мижозларнинг кўп бўлиши сигарет сотишдаги асосий даромадни келтирадилар.

Савдо дўконларида ва савдо мажмуаларида турли хилдаги ва ўртача нархи 800 дан 2500 сўмгача бўлган ҳар хил миқдорда қадоқланган писта таклиф этилишига қарамасдан, кўча сотувчилари рақобатга бардош берадилар.

bizplan_semechka_18.jpgbizplan_semechka_19.jpgbizplan_semechka_20.jpgbizplan_semechka_21.jpg

Улар бунга пистани ҳар хил миқдорда таклиф этиш орқали эришадилар, яъни мижоз қайси нархда қандай миқдорда писта сотиб олшини – истаса “яримнинг” ярмисини сотиб олишини ўзи ҳал этади.

bizplan_semechka_22.jpgbizplan_semechka_23.jpgbizplan_semechka_23.jpg

Хулоса қилиб айтганда, катта меҳнат талаб қилмаслигига қарамасдан, мазкур тадбиркорлик туридан анчагина фойда кўрилишини таъкидлаш жойиз. Бундан ташқари, мижозларнинг доимийлигини, ҳамманинг қанчалик писта, сақич, қурт ва ҳ.к. молни яқин ердан, “шундоқ ёнидан” сотиб олиш мумкин эканлигига одатланиб қолганликни ҳисобга олсак, бу тижорат яна кўп йиллар яшаши мумкин деган хулосага келамиз.


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.1)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш