РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Кавар ёки оёқ остида ўсадиган даромад – ЙИЛИГА ҲАР ГЕКТАРДАН $ 125 000 (!!!)

Кавар ёки оёқ остида ўсадиган даромад – ЙИЛИГА ҲАР ГЕКТАРДАН $ 125 000 (!!!)

Одамзод бир қараганда назар-писанд қилмайдиган нарсалар даромад келтириши мумкинлигига унча ишонмайди. Масалан, кавар, уни халқда оддий қилиб тарвузчалар, деб ҳам аташади.

Қизиғи шундаки, ўстириш учун катта сармоя талаб қилинмаслигига қарамай, у тадбиркорлар ёки даромадли ишга сармоя тикишга тайёр сармоядорларнинг диққатини тортмайди.

Ўзбекистон – аграр мамлакат. Азал-азалдан заминимиз унумдор. Тарихан шаклланган иқлим шароити ва ер таркиби ҳамда фермер хўжаликлари (ф/х) фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ҳукумат томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари эса еримиз унумдорлиги янада ошишига хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, ФХ ривожланиш учун грантлар, қулай шартларда кредитлар олиш имкониятига эгалар ва ҳоказо.

Шу муносабат билан ўз бизнесингизни очишингиз учун яна бир бизнес-ғояни диққатингизга ҳавола этамиз. Бу сафар ғоя аграр соҳага тааллуқли.

Шундай қилиб, қарши олинг!

Kapersi_1.jpgКавар

Ҳар бирингиз болалигингизда қурғоқ ерларда ўсадиган “ёввойи ўт” – каварни мазасини кўрган бўлсангиз керак. Ўйлаб кўринг, деярли суғориш ва меҳнат талаб қилмайдиган 1 га ердан 1 мавсумда камида 100 000 000 сўм фойда олиш мумкин. Бу тағин ҳосил ўртача нормадан 3 марта кам бўлганда.

Аммо каварни мазасини фақат болаларгина хуш кўради. Ўрта Осий мамлакатлари аҳолиси каварни ёйишни ҳаёлларига ҳам келтирмайдилар. Европада эса маринадланган “тарвузчалар” пештахталарда узоқ ушланиб қолмайди. Европанинг иқлим шароити эса кавар етиштиришга ярамайди. Айнан шунинг учун уларни Ўрта Осиёдан экпорт қилинса, катта даромад олиш мумкин, деб тахмин қилса бўлади.

Кавар ўзи нима ва уни ўстириб қандай даромад олиш мумкин?

Ёввойи кавар

Кавар (лат.capparis) — бу каварслар (Capparidaceae) оиласига мансуб ўсимлик тури, баъзилар уни карам (Brassicaceae) оиласига мансуб, деб ҳисоблайдилар.

Kapersi_2.jpg    kapersi_3.jpg

Кавар ер бағирлаб ўсадиган тиканли бута бўлиб, баландлиги 1 метрдан 2 метргача бўлади. Бу ўсимлик оиласига сайёрамизнинг субтропик ва тропик ерларида ўсадиган 300 дан ортиқ турли бута, дарахт, лиана ва кўп йиллик ўсимликлар киради. Шимолий Африка ва Жанубий Европа каварнинг ватани ҳисобланади. Одамзод каварни минг йиллардан бери истеъмол қилиши маълум. Ўз пайтида, қадимий юнонлар кавар савдоси билан шуғулланганлар.

Кавар ёввойи ўсимлик сифатида маълум. Тиканакли кавар Ўрта денгиз бўйи мамлакатларида, Осиёда, Ҳиндистон, Шимолий Африка, Шимолий Америкада ўсади. Каварни Кавказ ва Қримда ҳам учратиш мумкин. Бу ўлкада кавар буталари Алуштадан то Судак ва Феодосиягача бўлган унумсиз сланецли тоғ тизмаларида ўсади.

Барглари оч яшил рангда, мум билан қопланганга ўхшайди, эллипс шаклида ва бандли бўлади. Барг ёнлиги унча катта эмас, тиканли. Кавар майдан то октябрь ойигача ўсади. Дона-дона гуллайди. Гули ниҳоятда гўзал бўлиб, эрталаб очилади ва кечга бориб ёпилади. Кавар баргларининг ёнидан узун банд чиқариб гуллайди. Гул айланасига 3 сантиметргача бўлади, оқиш пушти рангли гулларнинг ўртасида узун нафармон туклари яққол кўзга ташланади. Кавар бир уяли гўштли реза мева беради. Меваси икки палладан иборат бўлиб, тарвузга ўхшайди. Кавар қуёшсевар ва қурғоқбардош ўсимлик. Бир ердан 15 йилдан ортиқ давр давомида ўсиб чиқади. Каварни уруғдан, бутасининг бир қисмидан кўпайтириш мумкин. Яшил, тухумсимон ва бодрингга ўхшаш мевалар пишгандан сўнг лола мисол очилади. –8°С гача бўлган совуққа чидайди.

Кавар ўстириш технологияси

Уруғдан кўпайтирилганда, уруғ бевосида очиқ тупроққа сочилади ёки кўчат олиш учун мўлжалланган иссиқхонада экилади. Доим ўстириладиган далада чуқурча очилиб, уруғ ёки кўчат экилади. Кавар қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришга яроқсиз бўлган қуруқ ва қумли ёки қумлоқ ерда ўстирилади. Ер оддий усулда тайёрланади: ер кавланади, ўғит (N60H90K45/га) солинади, кузги шудгор пайтида ер 27-30 см чуқурликда ҳайдалади. Март-апрель ойларида экилади, қаторлар ораси 70 см бўлади, қаторда кўчатлар 40-50 см оралатиб экилади.

Кавар оддий парвариш қилинади: вақти-вақти билан 6-10 см чуқурликда чопқи қилинади, ўтоқ қилинади. Айниқса қуруқ кунларда суғорилади (10 м2 майдонга 300-350 л сув).

Каварни уй шароитида ҳам ўстириш мумкин. Гуллаб турган каварни бир марта кўргандан кейин, уни ўстиришдан ўзини тийиш осон бўлмайди. Гуллари нотўғри шаклга эга, аммо айнан шу нотўғрилик уларга ўзгача латофат бахш этади. Афсуски, узун нафармон тукли катта оппоқ гуллар кейинги куннинг ярмига келиб сўлиб қолади. Кечга келиб уларнинг ўрнига бошқа гуллар очилади, ахир кавар шода-шода ғунчалайди. Бута ёз бўйи гуллайди.

Каварни уй шароитида ўстириш осон эмас. Бута баланд эмас ва секин ўсади, шунинг учун уни узоқ вақт нисбатан кичкина (масалан, 16 сантиметрли) тувакда ўстириш мумкин. Икки йил ўтгач, кўчат жуда гўзал гуллайдиган бутага айланади. Уруғ махсус идишларга март ёки апрелда экилади. Шундан кейин у мева беришга тайёр бўлади.

Йиғим

Бута ёз бўйи куртак чиқаради. Айнан шу гулкуртаклар териб олинади. Энг сифатлиси – кичкина, думалоқ ва қаттиқлигида терилган куртаклар. Йиғим-терим июль ойида бошланади. Ҳали очилмаган, 10 ммдан катта бўлмаган гулкуртаклар йиғилади. Гулкуртаклар сентябргача ҳар ҳафта йиғилади. Йиғим оралиғи 8-10 кундан ошмаслиги керак. Ҳар бутадан 3 кг ҳосил йиғиш мумкин.

Кавар фақат қўлда терилади. Шунинг учун ҳам у қиммат туради. Каварнинг энг яхши навлари (масалан, Нонпарель) даромадлилик бобида дунё бозорида узумга ҳам рақиблик қилиши мумкин.

kapersi_4_2.jpg   kapersi_4.jpg

Тайёрлаш ва қайта ишлаш

Йиғиб олинган гулкуртаклар нок, олма, олхўри, олча, ўрик меваси каби қуёшда қуритилади. Кавар хомлигича истеъмол қилинмайди. Шунинг учун ҳам кавар гулкуртаклари шиша банкаларга солиниб, туз сепилади ва дидга қараб устидан зайтун мойи ёки узум сиркаси қуйилади. Кейинчалик тиббий мақсадда фойдаланиш учун эса шунчаки қуритилади.

kapersi_5.jpg   Kapersi_6.jpg

Сотув бозорлари

kapersi_7.jpgОзиқ-овқат саноати

Каварни чиқиндисиз деса бўлади. Гуркуртаклар маринадланади, гулларидан эса асал олиш мумкин. Бундан ташқари, кавар мева тугади. Меваларининг мазаси тарвузникига ўхшайди. Мевалари жуда ширин ва витаминларга бой. Авваллари кавар мевалари қуритилиб, қишда қанд ўрнида истеъмол қилинган.

Консерваланган кавар

kapesi_8.jpgkapersi_9.jpgМаринадланган кавар гулкуртаклари – француз ошхонасида жуда муҳим зиравор: тўғраб қайлага солинган бир неча кавар куртаги таомни мазали ва хушхўр қилади. Бодрингга ўхшаб маринадланган кавар мевалари эса жуда мазали ва чиройли гарнир.

Консерваланган кавар (тузланган ёки маринадланган) супермаркет ва дўконларда сотилади.

Шунинг учун кавар хўрандаларининг олдида икки йўл бор: ўзи ўстириш (парвариш қилиш, ҳосил йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш ва ҳоказо) ёки тайёрини сотиб олиш (юқорида айтганимиздек, арзон турмайди). 

kapersi_11_1.jpgКавардан тайёрланган таомлар

Тўғралган кавар бир неча классик қайла (тартар, ремулад ва б.) таркибига кирган, “тоннато” деб аталадиган итальян қайласи эса совуқ димланган бузоқ гўшти – вителлотоннато билан бирга тортилади. Британияда эса кавар қўшилган қайноқ қайла қайнатилган қўй гўшти билан бирга тортилади. Баъзилар эса каварли қайлани бироз лимон цедраси қўшиб қовурилган балиқ билан тортишади. Бу таом ўзгача таъмга эга. Кавар Шимолий ва Шарқий Европанинг бир қатор сабзавотли ва балиқли таомлари таркибига кирган. Ошпазлар кавар бутаси куртакларини улар бўртиб, гуллашни бошламасидан маринадлайдилар.

kapersi_10.jpgkapersi_11.gif

Тиббиёт

Бу ҳали ҳаммаси эмас: кавар бутаси илдизидан тортиб баргининг учигача шифобахш. Эрта баҳорда кавар илдизи кавлаб олиниб, қуритилади ва аллергияга мойил беморлар учун қайнатма тайёрланади. Гуллаш мавсумидан олдин аллергиядан азият чекадиган барча учун жуда фойдали қайнатма ҳосил бўлади. Янги кесиб олинган ва чой қилиб дамланган кавар шохлари жуда яхши антисептик восита ҳисобланади. Каварнинг бундай хусусиятларидан араблар ва қадимги юнонлар жуда билиб фойдаланишган.

kapersi_12.jpgБу бизнес даромад келтирадими?

Ҳаммамизнинг ич-ичимизда муғомбир “ҳисобчи” ўтиради ва ҳар бир харажатни тарозига солади. Агар шу мақолани шу еригача ўқиб, “бу бизнес даромад келтирармикан?” деган савол устида бош қотирган бўлсангиз, қуйидаги ҳисоб-китобни сизга ҳавола этамиз. 

Анъанага кўра мазкур бўлимда назария, тарих ва бошқа шу каби гап-сўзлардан чалғиб, рақамлар ва молия дунёсига ғарқ бўламиз. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш учун шароит жуда қулай. Бундан ташқари, ақл билан кавар хўжалиги ташкил этиб, оқилона юритилса, нисбатан кичик ер майдонидан жуда катта даромад олиш мумкин.

Масалан, фараз қилайлик 1 га еримиз бор. Кавар тўғри усулда, яъни 1,5-2 метр оралатиб экилса, 1 га майдонга 2 500 кўчат экилади. Кавар бутасининг ўртача ҳосилдорлиги 3 кг, шундай экан ҳисоб-китоб қиламиз: бир йиғимда 1 га ердан 7 500 кг ҳосил олинади. Ёддан чиқармангки, баҳор охиридан ёз охиригача (тахминан 100 кун) давом этадиган 1 мавсум давомда 1 кавар кўчати ҳар 10 кунда ҳосил беради. Бу агар мевалар тўғри усулда терилса. Ҳақиқатан ҳам 1 мавсум давомида 10 марта ҳосил йиғиш мумкинлигини кузатишимиз мумкин. Бундан ташқари, харажатлар:

  • теримчиларнинг иш ҳақи;
  • кавар кўчатини экиш билан боғлиқ харажатлар (бир дона кавар кўчати кўпи билан 5000 сўм), ва
  • солиқлар (асосий харажатлар).

Хом каварнинг ўртача нархи (1 кг хом кавар = 2 USD [1]) инобатга олинса, фойда анчагина бўлишини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Ҳисоб-китоблар эса қуйидаги жадвалларда келтирилган.

1-жадвал. Кўчат сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар

1 та кавар кўчатининг ўртача нархи

1 га майдонга экиладиган кўчатларнинг ўртача сони

1 га майдонга экиладиган кўчатларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар

USD

UZS

Дона

USD

UZS

2

5 000

2 500

5 000

12 500 000


2-жадвал. Кавар экилган ҳар гектар ҳосилдорлиги

Майдон, га

Кўчатлар сони, ўртача.

1 кўчатдан 1 мартада йиғиладиган ҳосил, ўртача, кг

1 йиғим давомида йиғиладиган ҳосил, кг

Мавсум давомида олинадиган умумий ҳосил, кг

1

2 500

3

7 500

75 000

10

50 000

3

75 000

750 000

50

500 000

3

375 000

3 750 000


3-жадвал. 1 мавсум давомида олинадиган фойда

1 га майдондан

Ҳосил, кг

1 кг каварнинг энг паст қиймати

Кавар ҳосилининг умумий қиймати

USD

UZS

USD

UZS

1 йиғимда

7 500

2

5000

15 000

37 500 000

1 мавсумда

75 000

2

5000

150 000

375 000 000

Албатта, соф фойдани ҳисоблаб чиқиш учун барча харажатларни ҳисобга олиш керак. Дастлабки ҳисоб-китоблар:

4-жадвал. Харажатлар ва фойда.

Мавсум давомида 1 га майдондан олинадиган жами фойда

USD

150 000

UZS

375 000 000

Кавар кўчати сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар, 1 га майдонга экиладиган кўчатлар қиймати

USD

5 000

UZS

12 500 000

ДНҚ тарифи бўйича умумий фойданинг 6 фоизи миқдорида даромад солиғи

USD

9 000

UZS

22 500 000

Мавсум давомида ишчиларнинг иш ҳақи, ўртача

USD

6 000

UZS

14 800 000

Йиллик ер солиғи, ДНҚ тарифлари бўйича ўртача

USD

500

UZS

1 200 000

Кўзда тутилмаган харажатлар, кўпи билан жами фойданинг 1 фоизи миқдорида

USD

1 500

UZS

3 750 000

ЖАМИ: соф фойда

USD

128 000

UZS

320 250 000

Албатта, скептиклар бизнинг ҳисоб-китобларимиз ўртача маълумотларга асосланган, дейишлари мумкин. Фараз қилайлик, сиз шу бизнесга сармоя киритдингиз, аммо шароит тескари келиб, ҳосилдорлик жуда паст бўлди. Масалан, ишчиларнинг иш ҳақи ва кўзда тутилмаган харажатлар ўзгармай қолган ҳолда 1 кавар кўчатидан 3 кг эмас, балки 1 кг ҳосил йиғилди. Ҳатто шундай бўлган тақдирда ҳам жадвалларимиздаги ҳисоб-китоблар фойда кўришимизни кўрсатмоқда.

5-жадвал. Ҳосилдорлик энг паст бўлганда кавар экилган ҳар гектар ҳосилдорлиги.

Майдон, га

Кўчатлар сони, ўртача, дона.

1 кўчатдан 1 мартада йиғиладиган ҳосил, ўртача, кг

1 йиғим давомида йиғиладиган ҳосил, кг

Мавсум давомида олинадиган умумий ҳосил, кг

1

2 500

1

2 500

25 000

10

25 000

1

25 000

250 000

50

125 000

1

125 000

1 250 000


6-жадвал. Ҳосилдорлик паст бўлганда 1 мавсум давомида олинадиган фойда

1 га майдондан

Ҳосил, кг

1 кг каварнинг энг паст қиймати

Кавар ҳосилининг умумий қиймати

USD

UZS

USD

UZS

1 йиғимда

2 500

2

5000

5 000

12 500 000

1 мавсумда

25 000

2

5000

50 000

125 000 000


7-жадвал. Ҳосилдорлик паст бўлгандаги харажатлар ва фойда

Мавсум давомида 1 га майдондан олинадиган жами фойда

USD

50 000

UZS

125 000 000

Кавар кўчати сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар, 1 га майдонга экиладиган кўчатлар қиймати

USD

5 000

UZS

12 500 000

ДНҚ тарифи бўйича умумий фойданинг 6 фоизи миқдорида даромад солиғи

USD

3 000

UZS

7 500 000

Мавсум давомида ишчиларнинг иш ҳақи, ўртача

USD

2 000

UZS

5 000 000

Йиллик ер солиғи, ДНҚ тарифлари бўйича ўртача

USD

500

UZS

1 200 000

Кўзда тутилмаган харажатлар, кўпи билан жами фойданинг 1 фоизи миқдорида

USD

500

UZS

1 250 000

ЖАМИ: соф фойда

USD

39 000

UZS

97 550 000

Ўзбекистонда кавар етиштириш

Қизилмия илдизи билан бўлгани каби тадбиркорларимиз мазкур бизнес қанчалик даромадли эканини энди тушуниб етдилар ва бизнеснинг бу соҳасини мамлакатимизнинг кавар етиштиришга мос ҳудудларида ривожлантиришни бошладилар. Ҳа, ҳозирча дўконларимиз ва супермаркетларимиз пештахталарида маринадланган каварни ҳали кўрмаяпмиз, чунки ишлаб чиқарилган маҳсулот экспорт қилинмоқда. Агар маҳаллий ахборот сайтларида эълон қилинаётган янгиликларни диққат билан кузатадиган бўлсак, кўришимиз мумкинки, Ўзбекистон каварни Европа мамлакатларига экспорт қилишни бошлади. Мамлакатимизда кавар етиштиришга Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилояти ерлари айниқса мос. Биздаги маълумотларга кўра бу саноат энди-энди ривожланмоқда.

Севимли мухлисларимизга қарата шуни айтишни истардикки, бизнинг мақолаларимиз одамларнинг кичик бизнесга муносабатини ўзгартиришга қаратилган (қаранг: «ПарковКА»«БаклажКА»«ПирожКА»«СемечКА» ва ҳоказо). Бу нафақат фаолият соҳаси, балки ҳаёт тарзи ва севимли касб ҳам. Бунинг учун меҳнат қилишга иштиёқ бўлса бас. Бизнинг вазифамиз эса одамларга ўз касб маҳоратларини ривожлантиришда ва молиявий барқарорликка эришишда кўмаклашиш, холос. Агар сизда бизнес учун қизиқарли ғоялар бўлса, бизга мурожаат қилинг, мақолалар ёзинг, биз уларни ўз порталимизда чоп этамиз.



[1] 1 USD = 2500 сум 2015 йил январь ҳолатига ЎзР МБ курси бўйича

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
КАВАРЛАР (ёки чўчқа тарвузлар)

Менинг исмим Талай. 10 гектар ерда кавар (чўчқа тарвуз) ...

Мақола ёқди:
(овозлар: 34, Рейтинг: 4.37)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш