Bizplan.uz - Бизнес режалаштириш портали
2 / 16

Сут 87,3% сув, 3,8% сут ёғи, 8,6% ёғсизлантирилган қуруқ сут қолдиғидан (ЁҚСҚ) иборат. Ушбу таркибдаги қўшичаларнинг ҳар бир ҳолатдаги миқдори сут берувчи сигирларнинг насли ва авлодларига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин.

Одатда кишилар сутни қуйидаги икки сабабга кўра истеъмол қилишади: у ширин ва юқори озуқа қийматига эга. Бу ўз навбатида албатта у тўғри ишлаб чиқарилган, қайта ишланган ва тақдим қилинганлигини англатади. Сутнинг табиий таъми ва юқори озуқавий қиймати – сут ёғи ва ЁҚСҚ шарофати ҳисобланади.

Янги сутда шакар (лактоза), оқсил (казеин) ва минерал моддалар бўлади (асосан кальций ва фосфор).

Сут таркибиги ҳам генетик омиллар, ҳам атроф муҳит бирдай таъсир қилади. Сут таркибидаги 60% хусусиятлар наслга боғлиқ. Бу эса, наслни яхшилаш бўйича тули дастурлар, айниқса, зотдор буқаларни танлаш, пода томонидан ишлаб чиқарилаётган сут таркибига узоқ муддатли таъсир қилиши мумкинлигини билдиради.

Қолган 40% ўзгаришлар атроф муҳит омиллари таъсирида содир бўлиши мумкин. Масалан, сигирга донли озуқалар кўп берилганида сут таркибидаги ёғ миқдори камаяди ва оқсил миқдори кўпаяди.

Энергетик қиймати паст бўлган рацион ёрдамида боқиш натижасида ЁҚСҚ ва протеинлар бир оз камаяди, лекин соғин ҳажми анчага камаяди. Шунингдек, иссиқ об-ҳавда ҳам сут ёғи ва ЁҚСҚ сезиларли даражада камаяди.

Сут таркибига субклиник мастит ҳам ёмон таъсир қилади (биз қуйида унга алоҳида тўхталамиз). Масалан, агар сутда липаза (у сутга аччиқа мойил таъм беради), натрий ва хлоридлар каби зарарли моддалар кўпаядиган бўлса, сут ёғлари, оқсиллар, шакар, кальций, фосфор ва калий озаяди. Доимий текширишлар ҳамиша ҳам сут сифати ёмонлашганлигини кўрсатмаслигини ёдда тутиш керак, буни фақат махсус текширишлар ёрдамида аниқлаш мумкин. Масалан, мастит билан заҳарланган сутда оқсил фоизи миқдори ўзгармаслиги мумкин. Аммо, махсус текширишлар энг муҳим оқсил – казеин камайиб, ольбумин миқори озайганлигини кўрсата олади. Субклиник мастит оқибатида ЁҚСҚ камайиши сут ташқи ҳид ва таъмларга таъсирчан бўлиб қолишига, бу эса, ўз навбатида, сут маҳсулотлари сифати пасайишига олиб келади.

Пишлоқ ишлаб чиқаришда эса, масалан, қуюқлашиш самараси, ёғлилик, намлик, оқсил мавжудлиги ва маҳсулот чиқиши пасаяди, айни пайтда коагуляция вақти ва зардобда оқсилларни йўқотиш улуши ортади.   



 Кириш | Описание книги | Соматик тўқималар сони