Bizplan.uz - Бизнес режалаштириш портали
4 / 16

Мастит – елиннинг яллиғланиши натижасида юзага келувчи сут бези касаллиги бўлиб, у асосан бактерияларнинг кириши натижасида юзага келади. Мастит сут таркибини ўзгартиради ва унинг сифатини пасайтиради.

Маститнинг турли хиллари учрайб турсада, асосан у икки асосий турга бўлинади:

· Клиник мастит – бунда мастит белгилари кўриниб туради, яъни елин шишади, сигирнинг ҳарорати ошади, қизаради, тегинишга таъсирчан бўлиб қолади, сут бериш озаяди, сутда туйур ва пуфаклар пайдо бўлади, сут сувга ўхшаб қолади.

· Субклиник мастит ташқи томондан сезилмайди ва махсус текширишларсиз уни аниқлаш мумкин эмас. Сугирнинг касалланган аъзоси, сут бериш миқдори меъёрида бўлиб кўринса ҳам аслида соғиш ҳажми камаяди ва сут сифати ёмонлашади.

Мастит касаллигини келтириб чиқарувчи 130 атрофида микроорганизмлар аниқланган бўлсада, уларнинг фақат атига 20 таси яхши ўрганилган. Улар икки хилга ажратилиши мумкин: инфекцион патогенез ва атроф муҳит билан боғлиқ бўлган патогенез.

· Инфекцион омиллар

Улар асосан елиннинг заҳарланган қисмларида мавжуд бўлади. Одатда, сигирдан-сигирга ёки соғиш жараёнида елиндан-елинга соғувчилар қўлини артиш учун ишлатадиган ҳамда сут соғиш ускуналарини артиш учун қўлланадиган латталар орқали ўтади.

Ушбу хилдаги энг кўп тарқалган патоген организмларга Staphylococcus aureus, Streptococcus agalactia, Streptococcus disglactia, Corynebacterium bovis кабилар киради. .

· Атроф муҳит омиллари

Бактериялар сигир турган атроф муҳитда, айниқса, унинг тагига сепиладиган тўшамада кўп бўлади. Елиннинг касалланиши соғишлар ўртасида кўп юз беради. Айниқса, ”қуруқ” муддат давомида, сигирлар елин йўли очиқ бўлганда ушбу хасталикка чалиниш эҳтимоли кўпроқ.

Шунингдек, сигирлар болалашидан 10 кун олдин ва болалагандан кейин 10 кун давомида ҳам янги инфекцияларга сезувчан бўлади. Чунки болалаш натижасида антибиотиклар концентрацияси камаяди, сигир кўп вақт ётади, сут каналлари одатда очиқ бўлади ва сигирнинг иммунологик механизмлари ўзгаради.

Атроф муҳит билан боғлиқ энг кўп тарқалган микроорганизмларга Esherichia coli и Streptococcus uberus кабилар киради.

Мастит билан курашдаги ҳал қилувчи тушунча касалликнинг ОЛДИНИ ОЛИШ саналади

Агар сигир атрофидаги атроф муҳит ва соғиш тартибларига амал қилинганида мастит ҳақида унутиш мумкин бўлган бўлар эди. Мақсад – елиндаги, унинг устидаги, айниқса, улин учларидаги бактериялар тўдалари сонини камайтиришдан иборат.

Одатда соматик хужайралар сони (СХС) ва конкрет сигирнинг сут бериши орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд. Аммо соғин ҳажмининг СХС боғлиқлиги турли подалар ва бир пода орасидаги қорамоллар орасида кўпроқ сезилади. АҚШ ўтказилган тадқиқотлар СХС кўрсаткичи юқори бўлган сигирларда юқори сут ишлаб чиқариш пасайишини кўрсатди: СХС кўрсаткичи миллилитрга 50 000дан 800 000 хужайрага ҳар бир сакраши катта сигирларда 200 литрга тенг бўлиб, бу қочарлардаги кўрсаткичдан (100 литр) икки баравар баланд.

Шунингдек, цистерналардаги СХС ва пода касалланган қорамоллари улушига боғлиқ равишда сут ишлаб чиқаришнинг пасайиши орасида ҳам ўзаро алоқа мавжуд

(1 жадвалга қаранг). СХС кўрсаткичи миллилитрига 200 000дан 500 000 хужайра бўлган подаларда сут ишлаб чиқариш ҳажми 8% камайганлиги кузатилган.

1 жадвал. Қуюлувчи цистерналардаги СХС ва пода касалланган елин қисмларининг сут ҳажми пасайиши орасидаги ўзаро боғлиқлик (%).

Қуюлувчи цистерналардаги СХС

Елиннинг касалланган қисми, %

Сут соғилиши ҳажмлари пасайиши, %

200 000

6

0

500 000

16

6

1 000 000

32

18

1 500 000

48

29

Тадқиқотлар шунингдек, СХС ва сутдан олинадиган маҳсулотларнинг сақланиш муддати, сифати ва сони орасидаги юқори боғлиқликни кўрсатди.

Атроф муҳит натижасида юзага келадиган мастит асосан ҳайвонлар остининг ифлослиги, вақтида ва мунтазам тозаланмаслиги натижасида ҳосил бўлади.

Мастит билан оғриш эҳтимоли мавжуд бўлганда тадбиркор сутнинг юқори сифатда эканлигига аимн бўлиши учун қуйидаги чораларни кўриши керак:

· Тўрли юзага эга бўлган идишга бир неча томчи сут сепиш ёки соғиш жараёнида электр ўтказишини текшириш йўли билан мастит эҳтимолини аниқлаш;

· Елинни пайпаслаб кўриш (шиш борми, тошма, оғриқ борми);

· Калифорния текшируви ёрдамида мастит мавжудлигини текшириш ёки чорак чисм касалланганлигини аниқлаш мақсадида электр ўтказиш хусусиятини қўлда текшириш.

· Касалланган сигирни белгилаш (оёғига, қорнига, елинига белги қўйиш ва ҳ.к.) ва бу ҳақда қайд қилиш. Заҳарланган сутни қайта ишлаш: сутни тўлиқ соғиб, уни бошқа алоҳида линия ёки махсус идишга солиш.

· Касалланган ёки СХС кўрсаткичи юқори бўлган сигирларни энг охирида соғиш.

· Сут соғиш ускуналарини касалланган сигирларни соғгандан кейин дизенфекция қилиш.

Маститни қандай назорат қилиш ва СХС даражасини камайтириш мумкин?

· Сигирларингизни кучли елин сфинктери мускуллари билан таъминловчи буқалар ёрдамида уруғлантиринг. Бу соғишлар орасида сут оқиб ўтишининг олдини олади, чунки елинлар механик соғишга яхши мослашган бўлади.

· Қуруқ ва тоза тўшамадан фойдаланинг.

· Соғишда гигиенага риоя қилинг: соғиш ускунасини фақат елинларни тозалагандан, дезинфекция қилгандан ва қуритгандан кейингина елинга уланг.

· Соғиш бошланиши биланоқ уларни ускунага ботиринг.

· Қочарларни соғишнинг бошида, касалланган ва СХС даражаси юқори бўлган сигирларни соғишнинг охирида соғиб олинг. Иложи борича янги болалаган сигирларни соғишнинг бибиринчи навбатда соғиб олинг.

· Касаллиги ташхис ёрдамида тасдиқланган сигирларни даволашни мол доктори (ветеринар) билан маслаҳатлашгандан кейин бошланг.

· Барча сигирлар учун қуруқ ишлов беришдан фойдаланинг ва бунда ветеринар тавсияларига амал қилинг.

· Антибиотиклар билан даволаш ҳам таъсир қилмаган сигирларни аниқлаб, чорасини кўринг.

· Сут соғиш ускуналарини керакли даражада сақланг.

Эсингизда бўлсин!!!

Мастит – бу СХС ўсишининг асосий омили ҳисобланади. Инфекцион мастит сигирдан-сигирга фақат соғиш орқали ўтади. Атроф муҳит таъсири натижасида юзага келадиган мастит асосан ҳайвонлар учун ифлос, тозаланмаган, арзон тагликлар тўшашдан келиб чиқади.   



 Соматик тўқималар сони | Описание книги | Соғишнинг одатдаги тартиби