Bizplan.uz - Бизнес режалаштириш портали
15 / 16

Кунлик соғин  

Юқорида айтилгани каби, кундалик соғиш нафақат юқори СТС кўрсаткичига, балки бактериялар сони баланд бўлишига ҳам олиб келиши мумкин. Қуйида келтирилган тавсияларга амал қилинг.

Сигирлар турган атроф муҳит

Ифлос оёқлар ва елинлар сутдаги бактерияларнинг асосий манбалари ҳисобланади (юқоридаги мисолларни ўқинг). Шундан қилиб, фермани бошқариш бўйича ҳар қандай тизим сигирлар таглигини бутун йил давомида тозалаш ва қуритишни кўзда тутиши керак. Агар оғилхонада режадагидан кўп сигир жойлаштириладиган бўлса ва айни пайтда оғилхона дренажи яхши ишламаса ёки сигирларга яхши қаралмаса ҳам ёмон шароитлар яратилган бўлади.

Эстетик кўрсаткичлар

Сутнинг таъми ва ташқи кўриниши истеъмолчи нуқтаи-назарида сут сифатининг энг муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Кўпчилик истеъмолчилар дастурхонларидаги маҳсулот тўғрисида унинг таркиби, ташқи кўриниши, ҳиди ва таъмига кўра хулоса чиқаришади. Шу сабабли сут ва сут маҳсулотлари истеъмолчиларнинг эстетик талабларига жавоб бериши учун барча ҳаракатларни қилиш лозим. Сутнинг эстетик кўрсаткичларига ишлаб чиқаришни (соғиш хонасини) назарда тутмаган ҳолда баҳо берилади, лекин барибир улар соғиш шароитларига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Идеал соғин шароитларида сутда ёт таъм ва ҳидлар мутлақо бўлмаслиги керак. аксинча, у ичиш пайтида хуш ёқиши керак. Афсуслар бўлсинки, сут ҳатто ҳаводаги емишдан чиқаётган ёки сигирлар нафасидан келаётган ҳидларни ҳам ўзига тортиб олиши мумкин. Сут (соғиш) ускуналари ва сут цистерналарида мавжуд бактериялар ҳам сутда қуйида келтириладиган ҳидлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Аччиқ таъм

Аччиққа мойил сут ёқимсиз таъмга эга бўлиб, ушбу таъм кўпинча кескин, аччиқ, ёки ўткир хусусиятга эга бўлади. Баъзи ҳолларда эса сутнинг ҳиди ҳам ёқимсиз бўлиб қолади.

Одатда ёш пуфаклари емирилиб, энзима ва липазаларга ажралиб, улар ёғли кислоталарга ҳужум қилса, аччиқлик муаммоси юзага келади. Бу ҳол кўпинча сутга ҳаддан ташқари ҳаво кўп тушиши натижасижа ҳосил бўлиб, оқибатда сут кўпиклайди. Бунинг сабаби зичловчи мурватлар орқали сутга ҳаво кўп кириши, қисмларнинг яхши уланмаганлиги ёки сутни яхши аралаштирмаслик бўлиши мумкин. Муаммонинг бошқа сабабларига сутнинг эриб қолиши ва паст қувватли емишлар билан боқиш киради.

Сутда ем таъми пайдо бўлиши

Сутда ёқимсиз ҳидларнинг пайдо бўлиши сигирларни кучли ҳидли емишлар билан боқиш, масалан, ёввойи пиёз ёки бошқа шунга ўхшаш ем-хашаклар бериш билан боғлиқ. Пичан ҳам кўпинча сутдаги кучли таъмнинг сабаби бўлиши мумкин. Бундай емишлардан фойдаланмаслик керак. Шунингдек, омборларда йиғилиб қолган пичанларни ҳам чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

Атроф муҳитдан ўтадиган таъм

Агар сигир соғиш олдидан ёқимсиз ҳидлар билан нафас олган бўлса ҳам бирқатор ўзига хос таъмлар сутга сигир ўпкаси ва қон томирлари орқали ҳам ўтиб қолиши мумкин. Бу ҳолат сигир турган жойдаги ҳавонинг етарлича айланмаслиги, оғилхонининг яхши тозаланмаслиги билан боғлиқ. Шунингдек, ифлос елин ёки уни тозалашда умумий латта ёки губкадан фойдаланиш ҳам сутда ёқимсиз таъмлар аралашишига сабаб бўлиши мумкин.

Солод таъми

Ушбу таъм ускунани тозалашда санитария қоидаларига риоя қилмаслик ва сутни етарлича совутмаслик натижасида ҳосил бўлади.

Химиявий моддалар таъми

Бундай ёт таъмлар одатда соғиш ускуналарини ишлатишдан олдин тозаловчи воситалардан етирлича тозаламаслик натижасида юзага келади.

Қағаноқ

Одатда бу суюқлик сут таъмига таъсир қилмасада, техник жиҳатдан у меъёраги сут дея тан олинмайди. Уни бозорга чиқаришдан эстетик сабабларга кўра вос кечиш керак. Одатда молозиво – ранги сариққа мойил, баъзан қонталаш рангга эга бўлади. Сут сабабли сут сигир болалагандан кейин орадан тўрт кун ўткачгина сотувга чиқарилиши керак.

Сутни сув ёрдамида истамаган ҳолда сохталаштириш

Сутга қўшилган сув миқдори музлаш нуқтаси билан белгиланади. Сутда сувнинг кўпайиб кетиши унга сувга ўхшаш хусусият бериб, қуруқ ёғсизлантирилган сут қолдиғи миқдорини пасайтиради. Шунингдек, сувнинг аралаштирилиши пишлоқ ишлаб чиқаришда ҳам салбий акс этиб, сутга бактериялар киритиши мумкин.

Сув қуйидагилар орқали сутга тушиши мумкин:

- соғиш ускунасининг осиб қўйиладиган қисмларини тозалашда сувни етарлича чиқармаслик. Бандан асосан сутни қабул қилиб олиш жойи ва сут линияларининг совутувчи тарелкадан олдин ва кейинги ўринларига эътибор бериш лозим.

- Сут цистернасини турли қолдиқлардан кучли сув оқими ёрдамида тозалаш. 

Доривор аралашмалар

Дориларнинг қолдиқлари – сутдаги энг ҳавфли аралашмалар ҳисобланади. Дорилар сутга турли йўллар билан тушиши мумкин. Уларнинг орасида энг кўп тарқалгани – сигир маммаси орқали маститга қарши антибиотиклар киритиш ҳисобланади.

Гап шундаки, ҳар бир антибиотикнинг организмдан чиқиш вақти мавжуд. Сут ишлаб чиқарувчи эса, антибиотик тайёрловчи заводнинг кўрсатмаларига амал қилиши керак. Аммо турли сигирларда антибиотикларнинг чиқиб кетиш муддати турличани ташкил қилади. Шу сабабли ҳам сут умумий цистернага солинмасидан олдин унинг намуналарини дори қолдиқлари мавжудми – йўқлигини аниқлаш учун текшириш лозим. Баъзи сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари сигирларга рецептда кўрсатилганидан кўра кўпроқ миқдорда дори киритадилар. Бундай ҳолларда ҳам дори қолиқларининг чиқиб кетиш муддатларини алоҳида аниқлаштириш керак.

Бошқа кўрсаткичлар бўйича фойдаланиладиган ва инъекция йўли билан мускулларга ёки венага, оғизга киритиладиган дорилар ҳам сутга тушиши мумкин. Шу сабабли уларнинг сигир организмидан чиқиб кетишига ҳам катта эътибо бериш керак. Туғишдан олдинги даврнинг бошида антибиотиклар олган сигирлар сутида ҳам болалагандан кейин дорилар қолдиқлари учраши мумкин. Бундай сигирлар гуруҳига алоҳида эътибор бериш лозим.

Сутдаги ори излари бутунлай йўқотилиши керак, чунки баъзи дориларнинг митти қолдиқлари ҳам инсон соғлигига жуда ёмон таъсир қилиши мумкин бўлиб, улар баъзи кишиларда анафилактик шок ҳолатини туғдириши ёки ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Антибиотикларнинг кичкина миқдори ҳам сут хўжаликларида бактериялар ўсишини секинлаштиради. Бу – сут етиштирувчилар дори қолдиқларининг энг оз миқдорларини ҳам аниқлаш учун мураккаб текширувлар ўтказишининг асосий сабаби ҳисобланади.

Шунингдек, сут сифатини пасайтирувчи бошқа аралашмалар ҳам мавжуд бўлиб, буларга елинларни нотўғри ювиш, ем хашак, тозалаш воситаларининг ифлос бўлиши ва ҳ.к.лар киради. Соғиш олдидан бирмунча сутни соғиб ташлаш кенг тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ҳам қўшимча ифлосланиш пайдо бўлишидаги ҳиссасини айтиб ўтиш зарур. Тартиб билан тўғри амалга ошириладиган тозалаш тадбирлари соғишдан олдин албатта амалга оширилиши зарур. Бу ҳол сутга дезинфекция қилувчи воситалар, масалан, йод тушишининг олдини олади.

Ифлослантирувчи аралашмалар тушишининг олдини қандай олиб мумкин? Бунинг учун:

1. Сигирларни кучли таъмли ем-хашаклар билан озиқлантирманг.

2. Янги емиш беришдан илгари эскиларини чиқариб ташланг.

3. Сигирларнинг бўёқлар ёки бошқа химикатлар бўлиши мумкин бўлган идишларга тегишига йўл қўйманг.

4. Қўрғошин қўшилган бўлиши мумкин бўлган бўёқлардан фойдаланманг.

5. Сут ускуналари ва цистерналарда аралашмалар йўқлигига амин бўлинг.

6. Соғиш ускуналари ва цистерналарни ювишдан кейин қуритирнг.

7. Қоғаноқни сигир болагандан кейин тўрт кунгача цистернадаги сутга қўшманг.

8. Соғиш ускунасига ҳаво киришинига йўл қўйманг.

9. Ортиқча чайқатиш ва аралаштиришдан қочинг. 



 Сутда бактериялар сони юқори бўлишини бартараф қилиш | Описание книги | Якун