Bizplan.uz - Бизнес режалаштириш портали
0 / 16

Кириш

Истеъмолчилар дастурхонидаги жуда катта миқдордаги сут маҳсулотлари барча кўрсаткичлар: ҳиди, таъми, ташқи кўриниши, бичими ва шакли бўйича эътиборни тортадиган бўлиши керак. Акс ҳолда ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш даражаси пасайиши мумкин. Демак, биз сут сифати билан таваккал қилмаслигиммиз керак. Бундан ташқари, сут инсон организми учун катта аҳамиятга эга эканлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

“Сут сифати” тушунчаси ўзида бирқатор маъноларни жамлайди. Аммо бизнинг ҳолатимизда у қуйидаги кўрсаткичлар билан аниқланади: сут таркиби, бактериялар сони, эстетик хусусиятлари, мастит назорати (у соматик тўқималар сони билан ўлчанади) ва аралашмалар.

Сут сифатининг тамал тоши фермада бошланади. Бошқача қилиб айтганда, сутнинг юқори сифатини таъминлаш ферманинг ўзидан бирламчи ва энг муҳим вазифа сифатида қўйилиши жуда ҳам муҳим.

Шуни таъкидлаш керакки, юқори сифатли сут маҳсулотларини паст сифатдаги хом-ашёдан олиб бўлмаслигини УНУТМАСЛИК ЖУДА МУҲИМ!  

Сут таркиби

Сут 87,3% сув, 3,8% сут ёғи, 8,6% ёғсизлантирилган қуруқ сут қолдиғидан (ЁҚСҚ) иборат. Ушбу таркибдаги қўшичаларнинг ҳар бир ҳолатдаги миқдори сут берувчи сигирларнинг насли ва авлодларига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин.

Одатда кишилар сутни қуйидаги икки сабабга кўра истеъмол қилишади: у ширин ва юқори озуқа қийматига эга. Бу ўз навбатида албатта у тўғри ишлаб чиқарилган, қайта ишланган ва тақдим қилинганлигини англатади. Сутнинг табиий таъми ва юқори озуқавий қиймати – сут ёғи ва ЁҚСҚ шарофати ҳисобланади.

Янги сутда шакар (лактоза), оқсил (казеин) ва минерал моддалар бўлади (асосан кальций ва фосфор).

Сут таркибиги ҳам генетик омиллар, ҳам атроф муҳит бирдай таъсир қилади. Сут таркибидаги 60% хусусиятлар наслга боғлиқ. Бу эса, наслни яхшилаш бўйича тули дастурлар, айниқса, зотдор буқаларни танлаш, пода томонидан ишлаб чиқарилаётган сут таркибига узоқ муддатли таъсир қилиши мумкинлигини билдиради.

Қолган 40% ўзгаришлар атроф муҳит омиллари таъсирида содир бўлиши мумкин. Масалан, сигирга донли озуқалар кўп берилганида сут таркибидаги ёғ миқдори камаяди ва оқсил миқдори кўпаяди.

Энергетик қиймати паст бўлган рацион ёрдамида боқиш натижасида ЁҚСҚ ва протеинлар бир оз камаяди, лекин соғин ҳажми анчага камаяди. Шунингдек, иссиқ об-ҳавда ҳам сут ёғи ва ЁҚСҚ сезиларли даражада камаяди.

Сут таркибига субклиник мастит ҳам ёмон таъсир қилади (биз қуйида унга алоҳида тўхталамиз). Масалан, агар сутда липаза (у сутга аччиқа мойил таъм беради), натрий ва хлоридлар каби зарарли моддалар кўпаядиган бўлса, сут ёғлари, оқсиллар, шакар, кальций, фосфор ва калий озаяди. Доимий текширишлар ҳамиша ҳам сут сифати ёмонлашганлигини кўрсатмаслигини ёдда тутиш керак, буни фақат махсус текширишлар ёрдамида аниқлаш мумкин. Масалан, мастит билан заҳарланган сутда оқсил фоизи миқдори ўзгармаслиги мумкин. Аммо, махсус текширишлар энг муҳим оқсил – казеин камайиб, ольбумин миқори озайганлигини кўрсата олади. Субклиник мастит оқибатида ЁҚСҚ камайиши сут ташқи ҳид ва таъмларга таъсирчан бўлиб қолишига, бу эса, ўз навбатида, сут маҳсулотлари сифати пасайишига олиб келади.

Пишлоқ ишлаб чиқаришда эса, масалан, қуюқлашиш самараси, ёғлилик, намлик, оқсил мавжудлиги ва маҳсулот чиқиши пасаяди, айни пайтда коагуляция вақти ва зардобда оқсилларни йўқотиш улуши ортади.   

Соматик тўқималар сони

Хом сутдаги соматик тўқималар, шунингдек, бактериал ифлосланишни ҳисоблаш сут ва сут маҳсулотлари етиштирувчи мамлакатларнинг кўпчилигида сут сифатини баҳолашнинг кенг тарқалган усулларидан ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар нафақат сут ишлаб чиқарувчиларга тўлов меъёри, балки сигир елини аҳволини баҳолаш меъёри бўлиб ҳам хизмат қилади.

Соматик тўқималар сонига (СТС) таъсир қиладиган асосий омил елиндаги илгари бўлган ёки ҳозирда мавжуд инфекциялар ҳисобланади. Лактация муддати, ёш ва мавсум каби бошқа кўрсаткичлар бунда унчалик муҳим ҳисобланмайди.

Цистерналарда ҳар ойда бир неча марта ҳар бир сигирга нисбатан ўлчанадиган СТС асосан сутдаги лейкоцит миқдори (оқ қон таначалари) ва эпилетиал тўқималар улушини кўрсатади. Буларнинг барчаси биргаликда “соматик тўқималар” деб аталади. “Соматик” ибораси гавдани англатади. Сутдаги барча соматик тўқималарнинг 98% ташкил қилувчи лейкоцитлар инфекция билан заҳарланганликка реакция ўлароқ юзага келади. Қолган 7% ташкил этувчи секторал терининг эпилетиал тўқималари инфекция билан заҳарланиш натижаси сифатида намоён бўлади.

Касалланмаган сигирнинг сутида одатда бир миллилитрга 50 000-200 000 ана шундай хужайралар мавжуд. Яъни 200 000 ортиқ даража елиннинг ҳолати меъёрида эмаслиги, айнан мастит билан оғриганидан дарак беради.

Лейкоцитлар елинга тушганда улар микроорганизмларни ютади ва емиради ва айни пайтда қонга инфекция ўчоғига оқиш ва бактерия токсинлар ва заҳарларнинг таъсирини кучсизлантрувчи моддаларни чиқаришга имкон беради. Шунингдек, лейкоцитлар сут безидаги яраланган хужайраларнинг чиқариб юборилишига кўмаклашади.   

Мастит

Мастит – елиннинг яллиғланиши натижасида юзага келувчи сут бези касаллиги бўлиб, у асосан бактерияларнинг кириши натижасида юзага келади. Мастит сут таркибини ўзгартиради ва унинг сифатини пасайтиради.

Маститнинг турли хиллари учрайб турсада, асосан у икки асосий турга бўлинади:

· Клиник мастит – бунда мастит белгилари кўриниб туради, яъни елин шишади, сигирнинг ҳарорати ошади, қизаради, тегинишга таъсирчан бўлиб қолади, сут бериш озаяди, сутда туйур ва пуфаклар пайдо бўлади, сут сувга ўхшаб қолади.

· Субклиник мастит ташқи томондан сезилмайди ва махсус текширишларсиз уни аниқлаш мумкин эмас. Сугирнинг касалланган аъзоси, сут бериш миқдори меъёрида бўлиб кўринса ҳам аслида соғиш ҳажми камаяди ва сут сифати ёмонлашади.

Мастит касаллигини келтириб чиқарувчи 130 атрофида микроорганизмлар аниқланган бўлсада, уларнинг фақат атига 20 таси яхши ўрганилган. Улар икки хилга ажратилиши мумкин: инфекцион патогенез ва атроф муҳит билан боғлиқ бўлган патогенез.

· Инфекцион омиллар

Улар асосан елиннинг заҳарланган қисмларида мавжуд бўлади. Одатда, сигирдан-сигирга ёки соғиш жараёнида елиндан-елинга соғувчилар қўлини артиш учун ишлатадиган ҳамда сут соғиш ускуналарини артиш учун қўлланадиган латталар орқали ўтади.

Ушбу хилдаги энг кўп тарқалган патоген организмларга Staphylococcus aureus, Streptococcus agalactia, Streptococcus disglactia, Corynebacterium bovis кабилар киради. .

· Атроф муҳит омиллари

Бактериялар сигир турган атроф муҳитда, айниқса, унинг тагига сепиладиган тўшамада кўп бўлади. Елиннинг касалланиши соғишлар ўртасида кўп юз беради. Айниқса, ”қуруқ” муддат давомида, сигирлар елин йўли очиқ бўлганда ушбу хасталикка чалиниш эҳтимоли кўпроқ.

Шунингдек, сигирлар болалашидан 10 кун олдин ва болалагандан кейин 10 кун давомида ҳам янги инфекцияларга сезувчан бўлади. Чунки болалаш натижасида антибиотиклар концентрацияси камаяди, сигир кўп вақт ётади, сут каналлари одатда очиқ бўлади ва сигирнинг иммунологик механизмлари ўзгаради.

Атроф муҳит билан боғлиқ энг кўп тарқалган микроорганизмларга Esherichia coli и Streptococcus uberus кабилар киради.

Мастит билан курашдаги ҳал қилувчи тушунча касалликнинг ОЛДИНИ ОЛИШ саналади

Агар сигир атрофидаги атроф муҳит ва соғиш тартибларига амал қилинганида мастит ҳақида унутиш мумкин бўлган бўлар эди. Мақсад – елиндаги, унинг устидаги, айниқса, улин учларидаги бактериялар тўдалари сонини камайтиришдан иборат.

Одатда соматик хужайралар сони (СХС) ва конкрет сигирнинг сут бериши орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд. Аммо соғин ҳажмининг СХС боғлиқлиги турли подалар ва бир пода орасидаги қорамоллар орасида кўпроқ сезилади. АҚШ ўтказилган тадқиқотлар СХС кўрсаткичи юқори бўлган сигирларда юқори сут ишлаб чиқариш пасайишини кўрсатди: СХС кўрсаткичи миллилитрга 50 000дан 800 000 хужайрага ҳар бир сакраши катта сигирларда 200 литрга тенг бўлиб, бу қочарлардаги кўрсаткичдан (100 литр) икки баравар баланд.

Шунингдек, цистерналардаги СХС ва пода касалланган қорамоллари улушига боғлиқ равишда сут ишлаб чиқаришнинг пасайиши орасида ҳам ўзаро алоқа мавжуд

(1 жадвалга қаранг). СХС кўрсаткичи миллилитрига 200 000дан 500 000 хужайра бўлган подаларда сут ишлаб чиқариш ҳажми 8% камайганлиги кузатилган.

1 жадвал. Қуюлувчи цистерналардаги СХС ва пода касалланган елин қисмларининг сут ҳажми пасайиши орасидаги ўзаро боғлиқлик (%).

Қуюлувчи цистерналардаги СХС

Елиннинг касалланган қисми, %

Сут соғилиши ҳажмлари пасайиши, %

200 000

6

0

500 000

16

6

1 000 000

32

18

1 500 000

48

29

Тадқиқотлар шунингдек, СХС ва сутдан олинадиган маҳсулотларнинг сақланиш муддати, сифати ва сони орасидаги юқори боғлиқликни кўрсатди.

Атроф муҳит натижасида юзага келадиган мастит асосан ҳайвонлар остининг ифлослиги, вақтида ва мунтазам тозаланмаслиги натижасида ҳосил бўлади.

Мастит билан оғриш эҳтимоли мавжуд бўлганда тадбиркор сутнинг юқори сифатда эканлигига аимн бўлиши учун қуйидаги чораларни кўриши керак:

· Тўрли юзага эга бўлган идишга бир неча томчи сут сепиш ёки соғиш жараёнида электр ўтказишини текшириш йўли билан мастит эҳтимолини аниқлаш;

· Елинни пайпаслаб кўриш (шиш борми, тошма, оғриқ борми);

· Калифорния текшируви ёрдамида мастит мавжудлигини текшириш ёки чорак чисм касалланганлигини аниқлаш мақсадида электр ўтказиш хусусиятини қўлда текшириш.

· Касалланган сигирни белгилаш (оёғига, қорнига, елинига белги қўйиш ва ҳ.к.) ва бу ҳақда қайд қилиш. Заҳарланган сутни қайта ишлаш: сутни тўлиқ соғиб, уни бошқа алоҳида линия ёки махсус идишга солиш.

· Касалланган ёки СХС кўрсаткичи юқори бўлган сигирларни энг охирида соғиш.

· Сут соғиш ускуналарини касалланган сигирларни соғгандан кейин дизенфекция қилиш.

Маститни қандай назорат қилиш ва СХС даражасини камайтириш мумкин?

· Сигирларингизни кучли елин сфинктери мускуллари билан таъминловчи буқалар ёрдамида уруғлантиринг. Бу соғишлар орасида сут оқиб ўтишининг олдини олади, чунки елинлар механик соғишга яхши мослашган бўлади.

· Қуруқ ва тоза тўшамадан фойдаланинг.

· Соғишда гигиенага риоя қилинг: соғиш ускунасини фақат елинларни тозалагандан, дезинфекция қилгандан ва қуритгандан кейингина елинга уланг.

· Соғиш бошланиши биланоқ уларни ускунага ботиринг.

· Қочарларни соғишнинг бошида, касалланган ва СХС даражаси юқори бўлган сигирларни соғишнинг охирида соғиб олинг. Иложи борича янги болалаган сигирларни соғишнинг бибиринчи навбатда соғиб олинг.

· Касаллиги ташхис ёрдамида тасдиқланган сигирларни даволашни мол доктори (ветеринар) билан маслаҳатлашгандан кейин бошланг.

· Барча сигирлар учун қуруқ ишлов беришдан фойдаланинг ва бунда ветеринар тавсияларига амал қилинг.

· Антибиотиклар билан даволаш ҳам таъсир қилмаган сигирларни аниқлаб, чорасини кўринг.

· Сут соғиш ускуналарини керакли даражада сақланг.

Эсингизда бўлсин!!!

Мастит – бу СХС ўсишининг асосий омили ҳисобланади. Инфекцион мастит сигирдан-сигирга фақат соғиш орқали ўтади. Атроф муҳит таъсири натижасида юзага келадиган мастит асосан ҳайвонлар учун ифлос, тозаланмаган, арзон тагликлар тўшашдан келиб чиқади.   

Соғишнинг одатдаги тартиби

Бошланғич ишлов бериш: елинларга ишлов беришдан олдин уларнинг тоза ва қуруқлигига эътибор беринг. Соғишдан кейин 30-60 секунд кутиб туринг, кейин елинларни қуритиб махсус қоғоз ёки латта салфеткалар билан артинг (бу қолдиқларнинг сутга тушмаслиги учун қилинади).

Соғиб ташлаш (биринчи оқимларни қўлда соғиб ташлаш): бу меъёрида бўлмаган сутни аниқлаш ва елинлар учидаги тешиклардаги тиқинларни аниқлаш учун қўлланилади.

Соғиб ташлашда елиннинг боланиш жойи билан елин учи орасидаги ўтишни ёпинг, елин учини аста-секин қисинг, сутнинг сутни йиғиш идишида жойлашган сеткали тарелкага тушишига имкон беринг; қўлқоплардан фойдаланинг ва уларни бир сигирдан иккинчисига ўтишдан олдин дезинфиция қилинг. Сутни қуруқ қўлингиз билан полга соғиб ташламанг. Соғишлар орасида идишларни тозаланг ва дезинфиция қилинг.

Осилиб турувчи қисмларни улаш: соғиш учкунасининг осилиб турувчи қисмларини қуруқ ва тоза елинларга ҳаво кирмаслиги учун жуда эҳтёткорлик билан уланг. Шунингдек, соғиш пайтида ҳаво кирмаслиги ва ҳуштаксимон овоз бўлмаслигига эътибор беринг – ушбу факт машинада соғиш бўйича энг муҳим жиҳатлардан бири бўлиши мумкин. Осилиб турувчи қисмлар тешик бўлмаслигини кузатиб туринг, агар шундай бўлаётган бўлса, буни тезда бартараф қилиш керак. Автоматик равишда ёпиладиган клапанларга эга қистиргичлардан фойдаланинг ёки янада кучлироқ вакуумли насосларни ишлатинг. Соғин стаканлари яроқсиз елинлар ёки нотипик секрецияли елинларга тегишига йўл қўйманг. Одатда бундай елинлар жуда кўплаб бактериялар ва СХС кўп бўладиган жой ҳисобланади. Бундай сигирни махсус белги билан белгиланг (энг яхши белгилаш йўли – оёғи ёнига белги қўйиш).

Елинларни уларга соғиш стаканларини кийдиришдан олдин тозаланг ва қуритинг. Осилиб турувчи қисмларни кийдириш ва соғиш вақтида ҳаво киришининг олдини олинг. Ўз сигирларингизга тўғри келадиган прокладкалардан фойдаланинг. Автоматик равишда ёпиладиган вентилга эга бўлган қистиргичлардан фойдаланинг.

Соғишни тугаллаш: соғишнинг охирига бориб соғиш тезлиги ўртача минутига 200-400 мл. тенг бўлади. Кўп сут берадиган сигирлар кунига 3 марта ўртача минутига 500 мл. сут тезлигида соғилади. Осилиб турувчи қисмларни автоматик ёки қўлда ажратишда вакуум ўчирилганига амин бўлинг. Катта тезликда соиш кетаётган пайтда биронта ҳам соғиш ускунасини ажратманг, чунки бу бактерия тушган сут томчиларининг елинга киришига олиб келиши мумкин.

Осилиб турувчи қисмларни олишдан олдин вакуум ўчирилганига эътибор беринг. Соғиш жараёни кетаётган вақтда соғин стаканларини олидан эҳтиёт бўлинг.   

Маммаларга соғишдан кейин ишлов бериш

Маммаларга соғишдан кейин ишлов бериш (уларни суюқ аралашмага тушириш орқали) – бу маммаларда бактерияларнинг кўпайиши ва мамма канали орқали бактериялар киришининг олдини олиш учун зарур тадбир ҳисобланади. Ушбу тадбир ифлосланишнинг олдини олиш бўйича энг муҳим тадбир ҳисобланиб, ҳатто сув сепалашдан ҳам фойдалидир.

Йодофора – дезинфекция учун энг кўп тарқалган восита ҳисобланади, лекин мутахассисларнинг тавсиясига кўра бошқа воситалар ҳам ишлатилиши мумкин. Ишқорга маммаларни соғин стаканлари олингандан кейин иложи борича тезроқ ботириб олинг. Маммаларнинг бутун устки қисми ботирилганига амин бўлинг, бунинг учун тавсия қилинган дозадан фойдаланинг, қўлланмага амал қилинг. Бир соғиш учун тайёрланган ишқордан иккинчи соғишда ҳеч қачон фойдаланманг. Агар қўлланмаларда кўрсатилган бўлса, юмшатувчи воситалардан (глицеринга ўхшаш) фойдаланинг. Юмшатувчи восита қанча кўп ишлатилса, бунинг самараси ҳам шунча кўп бўлади.

Соғин ускуналарини турли соғинлар орасида қайта ювиш сигирлардаги бактериялар тўпланмаларини камайтиради. Шунингдек, бу касалланиш даражасини ҳам пасайтириши мумкин.

Бактериялар сони

Сут сифатининг энг муҳим кўрсаткичи – ундаги бактериялар сони ҳисобланади.

Ушбу кўрсаткич ҳар бир фермадаги ҳар бир подада вақти вақти билан ўлчаб турилади (ойига 2-3 марта). Масалан, Исроил стандартларига жавоб бериш учун уларнинг сони миллилитрда 100 000дан оз бўлиши лозим.

Сут сифатини текшириб туришни йўлга қўйган фермалар кўпинча миллилитр сутга 1000дан 10 000гача бактерия даражасини кўрсатадилар.

Сутдаги микроорганизмлар орасида бактериялар, бижғитувчилар, моғор, оддин ҳайвонлар, сув ўтлари ва вирусларни ажратишади. Улар сутда мавжуд бўлган оқсил ва шакарни истеъмол қилишади ва идеал ўсиш шароитларида ҳар 20 минутда кўпайиш қобилиятига эга. Улар чиқарган моддалар йиғилиб боради ва сут таъмига ёмон таъсир қилади.

Сутда турли бактерияларнинг тўпланишига олиб келувчи асосий сабаблар қуйида “елинни нотўғри тайёрлаш” (Ι), “соғиш ускунасини нотўғри тайёрлаш” (ΙΙ), “сутни етарли даражада совутмаслик” (ΙΙΙ) ва “инфекция тушган сигирлар” (ΙV) каби махсус бўлимларда ўрганилади.   

(Ι) Елинни нотўғри тайёрлаш

Сигирдаги тупроқ ва гўнг – сутдаги бактерияларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Сигирларни шундай шароитларда сақлаш керакки, токи соғиш жараёнида сигир елини ва ёнларига тупроқ ва гўнг тушиш эҳтимоллари камайсин. Соғин стаканлари қўшилишидан олдин елин яхшилаб тозаланиши ва қуритишили лозим. Бунда асосий вазифа – соғиш стаканларини тоза ва қуруқ маммаларга қўшиш бўлиши керак. Бундан ташқари, сигир ёнлари ва елинидан сув оқмаётганлиги ва у соғин стаканлари устида тўпланмаётганидга амин бўлиш керак.

Ушбу сувни “сеҳрли” деб айтиш мумкин, чунки бу сувда (ҳозир бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз) соғиш тугалланиб, маммалар кичрайган пайт соғиш ускуналарига кирадиган жуда катта миқдордаги микроорганизмлар мавжуд бўлади. Ушбу микроорганизмлар сутга худди “ёриб” киргандан кирадилар ва шу билан унинг сифатини сезиларли даражада ёмонлаштирадилар. Бундан ташқари бу маститга ҳам олиб келиши мумкин.

Бактериялар сони ўсишига олиб келадиган асосий омиллар:

· Соғиш ускуналарини етарли даражада тозаламаслик

· Сутни етарлича совутмаслик

· Сигирларни ёмон парваришлаш, бу елин ва маммаларнинг ифлос бўлишига олиб келади

· Кундалик ювишда гигиена қоидаларига амал қилмаслик

· Елин инфекциялари

Елин ва сигир ёнларидаги тукларни қирқиб ташлаш уни соғишга тайёрлаш жараёнини анча енгиллаштиради. Елинни ювиш ва қуритиш учун бир марталик қоғоз салфеткалар ёки махсус латталардан фойдаланган маъқул. Бу мақсадларда губкалардан ҳеч қачон фойдаланмаслик керак, чунки улар сигирдан сигирга ўтувчи микроорганизмларнинг ҳақиқий кони ҳисобланади. Агарда елинни ювишда эритмадан фойдаланиладиган бўлса, унинг доимий равишда янгиланиб туришига эътибор бериш лозим. Бу эритманинг ифлосаланиши ва микроорганизмларнинг тарқалишининг олдини олади.   

(ΙΙ) Соғиш ускуналарини нотўғри тозалаш

Соғиш ускуналарини етарлича тозаламаслик – янги соғилган сутда кўп миқдорда бактерияларнинг пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Аслида сут сув, сут ёғи, оқсиллар, шакар ва минераллардан ташкил топган эмулсия ҳисобланади. Сут теккан барча жойлардаги қолган излар “доғлар” деб аталади. Агар улар вақтида олинмаса, бактерияларнинг кўпайиши учун ажойиб асос бўлиб хизмат қилади. Натижада сут сифати ёмонлашади.

Соғиш ускунаси устидаги сут қолдиқлари органик ёки ноорганик бўлиши мумкин. Органик қолдиқлар ёғлар, оқсил ва шакардан ташкил топади. Бу доғлар иложи борича тезроқ тозаланиши керак, чунки улар қуриса қотиб қолади. Ноорганик доғлар сут ва ювишда фойдаланиладиган сувдаги минерал тузлар, магний, темир чўкиши натижасида юзага келади.

Сут ускунасидаги қолдиқлар сут ва сувнинг турли қисмларидан ташкил топиши мумкин экан, барча қолдиқларни тозалаши мумкин бўлган ягона восита мавжуд эмас. Ҳар бир гуруҳ алоҳида кўриб чиқилиши керак, шундан кейин тозалаш мақсадларида фойдаланиладиган турли тозалаш воситалари ҳақида гапириш мумкин.

Сут ёғи. Сут ёғини йўқотиш учун тозалаш суюқлигининг ҳарорати ва ишқорлиги (pH) жуда муҳим ҳисобланади. Сут ёғи 350С ҳароратда эрий бошлашини ҳисобга олган ҳолда тозалаш эритмасининг ҳарорати бутун тозалаш жараёнида 380С атрофида бўлиши лозим. Агар тозалаш жараёнида тозаловчи эритма ҳароратини юқорида кўрсатилган даражадан пасайишига йўл қўйилса, тозалашнинг бошида кеткадилган ёғлар яна эндиликда тозаланган жойларда яна ўрнашади.

Тозалаш воситалари ёғ шарикларини митти томчилар даражасигача емирадиган ишқорли қисмларга эга бўлиши керак, шунда ёғлар соғиш ускунасидан юқиш пайтида кеткизилиши мумкин. Бу жараён эмульсификация жараёни сифатида маълум (эмульсиянинг ҳосил бўлиши). Агар тозалаш жараёнларида сут ёғи тозаланмас экан, соғиш ускунасида доимий равишда кўпайиб борувчи ёғли қатлам пайдо бўлади.

· Оқсил.Оқсил пленкаси рангсиз бўлиб, токи у сарғайиб, йиғилмагунча уни кўриш қийин. Ушбу пленкалар яхшигина қаттиқликка эга бўлиб, агар анча вақт давомида туриб қолиб, соғиш ускунаси устида қуриса уни кўчириш анча қийин бўлади. Оқсил пленкасини кўчириш ва уни эрийдиган шаклга келтириш учун хлорланган ишқорлардан фойдаланиш талаб қилинади. Тозалашнинг илк босқичида иссиқ сувдан фойдланмаслик керак, чунки юқори ҳароратлар оқсил молекулаларини емириши мумкин. Бу ҳолда улар ускуна сиртида ўрнашиб қолади яна соғиш жараёнида қатнашади.

Минераллар. Соғиш ускунаси сиртидаги минерал қотишмалар тозалаш жараёнида жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин: чунки улар органик минерал қолдиқларни ўзида жамлайди ва сут тошини ҳосил қилади. Сут таркибида кўп миқдорда кальций ва магний мавжуд ва улар ҳар қандай сиртда енгил ўрнашади ва қийинчилик билан кетади. Сутнинг табиий фосфатлари кальций ва магний, темир чўкишининг олдини олади ва уни суспензия шаклида сақлайди. Афсуски, сут қолдиғи соғиш ускунаси сиртидан ювиб ташланганда эрийдиган фосфорлар ҳам кетади ва қолган сут минераллари ускуна сиртига ўрнашади. Айнан ана шунинг учун ҳам тўлиқ ювиш тадбири чайиб ташлашдан кейин амалга ошириш зарур. Бундан ташқари сут ва сув минераллари тўғри келмайдиган ва нотўғри ишлатилаётган ювиш воситалари билан реакцияга киришиши мумкинлигини ҳам ёддан кўтармаслик керак. Бу, ўз навбатида, кераксиз чўкиндилар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

· Шакар. Сут шакари сувда эрийди, агар тозалаш жараёнлари бутунлай нотўғри амалга оширилмаса муаммо туғдирмайди.

· Сут тоши. Сут тоши – бу оҳак пленкаси бўлиб, уни кислотали эритмалар ёрдамида кеткизиш мумкин. Сут тоши пайдо бўлишининг олдини олишнинг энг яхши йўли, унинг пайдо бўлишига йзўл қўймаслик ҳисобланади. Чунки у бир марта пайдо бўлса, ўзига қўшимча сут чўкмаларини тортади, бу эса, ўз навбатида, кейинчалик уларни кеткизиш учун мураккаб тозалаш жараёнини амалга оширишга мажбур қилади. Ушбу пленкалар зангламайдиган пўлат устида деярли кўринмайди, лекин қуритилганда улар оқариб кўриниб қолади.

· Сут билан муносабатга киришадиган юзаларни тозалаш агар у бирданига минерал аралашмаган бир оз илиқ сув билан амалга оширилса муаммо туғдирмайди. Бу барча чўкмаларнинг 70% тозалайди. Қолган қисмлар юмшоқ сувли оддий ишқорли тозалагич ёрдамида кеткизилиши мумкин.

Ускуналар сиртидаги сут қолдиқларининг қуриши ёки уларни етарли даражада чайқамаслик пленканинг физик ва химик таркибини ўзгартириши мумкин. Бу эса, тозалашни анча қийинлаштиради. Шундай қилиб, сут билан алоқага киришадиган барча сиртлар соғиш жараёнидан кейиноқ зудлик билан чайқаб ташланиши лозим (ёки сут цистернаси бевосита бўшагандан кейин) ва уни ҳеч қачон кейинги соғишдан олдинга қолдирмаслик керак (фермаларда кўпинча шундай қилинади).

Ускуналарни соғишдан кейин ёки сут цистерна бўшагандан кейин бирданига бир оз илиқ сув билан ювинг. Буни ортга сурманг!!! Қуриб қолган сут доғларини кетказиш жуда қийин. Циркуляция босқичма-босқич амалга оширилиши керак.

Сув сифати.Сувнинг химиявий таркиби турли фермаларда турлича бўлади ва буни тозалаш ва санитария жараёнларини кўриб чиқишда ҳисобга олиш жуда муҳим. Сувнинг қаттиқлик даражаси унда калций ва магнийнинг эритилган бирлашмалари мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, улар ишқорли тозалаш воситалари билан муносабатга киришадиган бўлса қолдиққа айланиши мумкин. Чўкма қолдиқларни ускуна сиртини оддийгина чайишнинг ўзи билан тозалаш мушкул. Бундан ташқари, бу усул тозалаш жараёнини қониқарсиз қилади.

Сувнинг қаттиқлиги тозалаш воситаларининг сифатига ҳам таъсир қилади. Ушбу муаммони интенсив қўлда ювиш билан ҳал қилса бўлади.

Аммо “жойида тозалаш” ювиш тизимларида

(CIP, clean-in-place) тозалаш ювиш эритмасини қайта ишлатиш ва сувнинг қаттиқлик даражасини пасайтириш билан бирга амалга оширилиши мумкин. Кўпинча қаттиқ сувни махсус сув кондиционери ёрдамида юмшатиш зарур бўлади. Чекланган ёки хелат комплекслардан иборат ювиш воситаларидан фойдаланишни муқобил вариант сифатида таклиф қилиш мумкин. Улар калий ва магний тузларини ўзгартириб, моддалар йиғилиб қолишининг олдини олади. Акс ҳолда қаттиқ сув ювиш воситаларини нейтрал ҳолатга келтириб, чайиш фаоллигини қисқартириши, ускуна сиртида пленкалар ҳосил қилиши ва сув иситиш қурилмаси билан муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Сут қолдиқларини тозалагичлар. Сут тозалагичларнинг вазифаси ускуна сиртидан сут ва бошқа қолдиқларни кеткизиш ҳисобланади. Агар бундай қолдиқлар тозалагич ёрдамида кеткизилмаса бактерияларни сут соғиш ускуналарини соғиш олдидан дезинфекция қилиш учун ишлатиладиган сутли таркиблардан ҳимоя қилади. Бундан келиб чиқадики, тозалагичлар тозалаш воситалари эмас, лекин тўғри санитаризация бошида тозалашни тўғри амалга оширишни талаб қилади.

Сут билан бевосита муносабатга киришадиган сиртларни тозалаш учун уч турдаги таркиблардан фойдаланилади. Улар ишқорли тозалагичлар, хлорли тозалагичлар ва кислотали тозалагичларга бўлинади. Фойдаланилаётган тозалагич таркибига қарамасдан ишлаб чиқарувчининг тавсияларига тўлиқ амал қилиш катта аҳамиятга эга. Ишқорли тозалагичлар асосан сут ёғини кеткизиш учун ишлатилади. Бундай тозалагичлар оддий ишқорлар, фосфатлар, намглагичлар ва хелатли комплекслардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида мақсадга хизмат қилади ва тозалаш жараёнига ҳисса қўшади.

Хлорли тозалагичлар – бу таркибига хлор қўшилган ишқорли тозалагич бўлиб, у сут ёғини кетказишга ёрдам беради. Хлорланган ёки йўқлигидан қатъи назар барча ишқорли тозалагичлар CIP-тизимларда қуйи кўпикланиш даражаси билан ишлаб чиқарилишлари лозим, чунки кўпик ювиш сифатига салбий таъсир қилади.

Кислотали тозалагичлар соғиш учкунаси сиртида минерал йиғилмалар тўпланишининг олдини олиш учун яратилади. Кислота минерал чўкма билан муносабатга киришади ва уни осонгина ювиладиган жимиявий аралашмага айлантиради.

Кислоталарни ишлатишнинг икки йўли бор: ҳафтасига бир икки марта сут тоши пайдо бўлишининг олдини олиш учун ёки ҳар соғиш жараёнидан кейин (кислотали чайишлар). Сўнгги келтирилган резина прокладкалар ва чиқиб турувчи сиртларнинг хизмат муддатини узайтиради, шунингдек, зангламас пўлатни коррозиядан асрайди. Бундан ташқари у минераллар тўпланиб қолиши ва сут сизишининг олдини олади, бактериялар ўсишини секинлаштиради ҳамда хлорли тозалаш самарадорлигини бир неча маротаба оширади.

Юқорида таъкидлангани каби, сут ускуналари тозалагичлари кўплаб хусусиятларга эга ва барча ускуналарга бараварига тўғри келадиган универсал тозалагич мавжуд эмас. Сут саноатида қўллаш учун тозалаш воситасини тўғри танлаш юқори даражада касбий малакани талаб қилади. Бундан ташқари, тозалаш воситаларининг самарадорлиги қуйида келтириладиган кўплаб омилларга боғлиқ.

Тегишли тозалаш турини амалга ошириш учун тозалаш воситаларини ишлаб чиқарувчи тавсия қилган миқдорларда аралаштириш лозим. Айниқса бунда тозалаш эритмасининг ҳарорати жуда муҳим. Унинг ҳарорати бутун тозалаш жараёни баробарида ўртача 430С атрофида бўлиб туриши керак. Яъни, иш бошида унинг ҳарорати ўтрача 71-770С ташкил этиши зарур. Шунингдек, тузлар кўчирилиб кетиши учун ҳам маълум муддат вақт керак бўлади. Одатда бунга тахминан 8-10 минут вақт кетади.

Ҳар бир соғиш тизимининг маълум соғиш ускунасини тозалаш дастурини аниқлаш учун ўзига хос характеристикалари мавжуд. Замонавий соғин тизимлари катта диаметр ва узунликдаги қуқурларга, сут ҳисоблагичларга, сувни автоматик тўкиш тизимига, ювиш тройниклари ва ҳ.кларга эга. Самарали тозалашга эришиш учун қуйидаги нарсаларга эътибор бериш лозим: тозалаш воситаси тури, ювиш ваннаси ҳажми, сутнинг сифати ва ҳарорати, ҳаво оқимини айлаштириш.Айниқса, ҳаво оқимини айлантириш – катта диаметрли қувурларга эга бўлган соғиш ускуналари учун жуда муҳим нуқта ҳисобланади. Ҳаво пуркаш тегишли равишда амалга оширилиши керак ва яхшилаб тозалаш, сувнинг тақсимланишини назорат қилиш ва тозалаш эритмаси совушини минималлаштиришда турбулентлиликни таъминлаш учун қўлланиши зарур.

Ҳаво инжекторлари ҳавони тизимга босқичма-босқич ўтказиб, суюқлик оқимлари ҳосил қилади ва шу орқали тозалаш ҳаракатларини ресиверга яқинлаша боргани сари тозалаш интенсивлигини рағбатлантиради. Самарали тозалаш ва санация қилиш учун эритма қабул қилиш қурилмасига катта куч билан етиб бориши керак. Бу – томчилари ресивернинг энг тепасига қадар етиб бориши керак бўлган силкинишни ҳосил қилиш учун зарур. Сачратмаларнинг бир қисми улаш линияларини тозалаш учун санитар пистирмага тушиши керак. Соғин ускунаси етарли даражада тозаланмаслигининг кўп учрайдиган сабабларидан бири айнан шу ҳаво пуркашга етарлича эътибор бермаслик саналади. Бу эса, бактерилар сони ортишига ва сут сифатининг пасайишига олиб келади.

Сут хўжалигида дезинфекторлар. Уларнинг вазифаси бевосита соғишдан олдин сут соғиш ускуналарини дезинфекция қилиш ҳисобланади. Хлорли таркиблар энг кўп тарқалган. Бу таркиблар тежамли бўлиб, айни пайтда кўпчилик микрогрганизмларга қарши курашда самарали, сувнинг қаттиқлик даражасига унча талабчан эмас, шунингдек, тавсия қилинган миқдорларда инсон учун токсик ҳисобланмайди. Камчилиги, улар коррозия (емирилиш) ва яллиғланиш (асосан гипохлоридлар сабабли) келтириб чиқаради, сақлашда ўз хусусиятларини йўқотади (айниқса, суюқ гипохлоридлар агар улар совуқ қоронғу жойда сақланса) ва органик моддалар ёнида гербицидлик хусусиятларини йўқотади. Одатда, агар тозалаш тадбирлари керакли шаклда ўтказилса, бевосита соғишдан олдинги санацияга (дезинфекция қилишга) заруррат йўқ.

Соғиш ускуналари учун тозалаш жараёнлари

Соғиш ускуналарини самарали равишда тозалаш – юқори сифатли сут ишлаб чиқаришнинг ўта муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Акс ҳолда сутда кўп сонли бактериялар пайдо бўлиб, сутнинг таъм хусусиятлари йўқоладии.

Қувур-ўтказгичларни CIP-тозалаш

Бевосита соғишдан кейин суб теккан барча сиртларни бир оз илиқ сув (38-43 0С) билан ювиш сут қолдиқларини кеткизиш ва уларнинг қотиб қолишининг олдини олиш учун зарур. (Илиқ сув оқсилнинг тарқалиб, оқсил пленкаси ҳосил бўлишига олиб келади, совуқ сув эса, сув ёғининг соғиш ускуналари устида қотиб қолишига олиб келади). Ҳаво пуркагичнинг тўғри ишлаётганлигига амин бўлинг. Самарали тозалаш учун ювиш эритмасининг тезлиги энг камида 1,5 м/секунд бўлиши лозим. Ускунани 710С ҳароратдаги тавсия қилинган миқдордаги илиқ иссиқ сувда тавсия қилинган миқдордаги ишқорли тозалаш воситаси солинган эритма ёрдамида тозаланг (10 минут давомида айлантириш ювиш эритмаси ҳароратини 430Сдан қуйига туширади). Уни яхшилаб тозаланг.

Би оз илиқ (38-430С) аччиқ сув билан чайиб юборинг. Бу эритмадаги циркуляция 2-3 минут давомида ўтказилиши керак. Кейин ускунани қуритинг.

Сут теккан бирча сиртларнинг тозалигини текшириб чиқинг. Соғиш ускунасининг CIP-ювишга («жойида тозалашга») мўлжалланмаган барча қисмлари қўлда ювилиши керак. Соғишдан олдин уларни бир оз илиқ сув билан чайинг. 2 минут атрофида ювиб, сўнг қуритинг.

Сут цистерналари ювиш

Цистерна бўшатилгандан кейиноқ уни бир оз илиқ сув билан чайинг (38-430С). Барча сув ва сут қолдиқларини тўкиб ташланг.

Хлорли ишқорли эритма тайёрланг ёки ювиш машинаси контейнерига ювиш кукунини солинг. Иссиқ сув ҳароратига эътибор беринг, унинг иссиқлиги 60дан 800Сгача (ёки агар тизимда қизитгич мавжуд бўлса - 430С) бўлиши лозим. Ушбу эритма билан 10 минутдан ошиқ бўлмаган вақт давомида ювинг ва ҳарорат 430Сдан қуйи тушишига йўл қўйманг.

· Шуни эсда тутингки, фақат қўлда ювилиши керак бўлгин ерлар ҳам мавжуд (масалан, парраклар, чиқариш клапанлари, тройниклар, калибрловчи ўқ ва ҳ.к ).

· Цистернанинг устки қисмини яхшилаб тозаланг.

· Ҳафтасига бир марта ёки зарурият туғилганда барча ички сиртларни 1% нордон эритма билан чайқаб туринг

(III) Сутни совутиш

Сутда бактериялар кўп бўлишининг учинчи сабаби – бу фермада янги соғилган сутни нотўғри совутиш ҳисобланади. кўпчилик ҳудудлар учун стандарт талаб – сут соғилганидан бир соат кейин 100С ва икки соатдан кейин эса 50С ҳароратгача совутилиши керак. Кейинги соғинлардан сўнг умумий цистернага қуйиладиган сут сутнинг умумий ҳароратини 100С оширмаслиги зарур. Соғишдан бир соат кейин сутнинг ҳарорати 20С бўлиши керак.

Илиқ сут – бу микроорганизмлар ўсиши учун энг қулай муҳит ҳисобланади. Идеал ўсиш шароитларида бактерияларнинг кўпчилигининг сони 20 минут ичида икки бараварга кўпаяди. Бу битта хужайра 12 соат орасида 68 млн. хужайрагача кўпайиши мумкин дегани. Қуйидаги жадвалда пишмаган сутдаги бактериялар сонининг 12 соатдан ошиқ вақтда кўпайиш салоҳияти келтирилган:

Сақлаш ҳарорати

Бактериялар ўсиши

50С

Унча катта бўлмаган ўсиш

100С

В 5 марта

160С

В 15 марта

210С

В 700 марта

270С

В 3000 марта

Агар сут ҳарорати 40Сдан қуйи бўлса, бактериялар ўсиш тезлиги жуда паст бўлади.

Пастеризация қилинган сутнинг сақланиш муддати ҳам сақлаш ҳароратига боғлиқ. Бу қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

Сақлаш ҳарорати

Сақлаш муддати

0 0С

20 кун

2 0С

15 кун

5 0С

10 кун

7 0С

5 кун

10 0С

2 кун

16 0С

1 кун

21 0С

½ кун

Сут кунига етказиб берилиши керак, шу йўл билан сутни соғиш пайтида етказиб бериш ёки йиғишдан қочинг.

Баъзи тақиқотлар пиширилмаган сутдаги бактерияларнинг 5000 тага ҳар бир ўсиши пастеризацияланган сутнинг сақланиш муддатини тахминан бир кунга камайтиришини кўрсатди. Муаммо шундаки, бактериялар улкан тезлик билан кўпайяди ва сутда ўз ҳаёт фаолияти маҳсулотларини қолдиради. Стдаги бактериялар сонини камайтириш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш керак ва айни пайтда уни цистернани тарк этгандан бошлаб, истеъмол қилинганга қадар паст ҳароратларда сақлаш лозим.   

(ΙV) Инфекцияланган сигирлар

Инфекцияланган сигирдан олинган сут бутун пода сутидаги бактериялар сонига сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлган ҳоллар одатда камдан-кам учрайди. Лекин баъзида шундай ҳам бўлиб туради ва ана шу эҳтимол ҳам доим ёдда тутилиши керак. Бу ҳақда кейинги бўлимда батафсил тўхталамиз.   

Сутда бактериялар миқдори кўп бўлиши муаммосини ҳал қилиш йўлларини излаш ва ҳал қилиш

Чорва подаси сутида бактериялар сони кўп бўлиши муаммосини ҳал қилиш йўлидаги биринчи қадам – микроорганизмлар колонияларини сут асосий намуналарида лабораторияда етиштиришдир. Бу тадбир кўпчилик микроорганизмларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва улар натижасида тегишли тавсиялар бериш имконини беради.

Қуйида сутда бактериялар сони кўп бўлиши муаммосини аниқлаш бўйича бир неча мисоллар барча пода сути намуналарини таҳлил қилиш йўли билан муҳокама қилинади.

Агар ьактериялар сони 10 000 ошиқ бўлиб, уларнинг кўпчилиги стрептококкли организмлар бўладиган бўлса (75% ошиғи), инфекцияланган елин уларнинг манбаи бўлиши эъҳтимоли тавжуд. Streptoccocus agalactia билан боғлиқ ҳолатда атига битта зарарланган чорак (елин) шунчалик кўп сонли оргинизмларни тарқатадики, натижада пода умумий сутидаги бактериялар сони 10 000 камдан 100 000 кўпгача ортади. Холбуки ушбу бактерия тури жаду юқумли эканлигини ҳисога оладиган бўлсак, у катта кўрсаткичли СТС га эга бўлиши керак.

Агар стрептококклар сони барча актериялар сонининг 25% озини ташкил қиладиган бўлса, бунинг сабаби кўп эҳтимоли билан соғиш ускунасини етарли даражада яхшилаб тозаланмаганлиги, елинни тегишли ҳолда тайёрланмаганлиги (нам соғин), сутни етарлича совутмаслик бўлиши мумкин. Лекин сигирлар инфекцияси эмас.

Сут таркибида стрептокок бактериялар сони юқори бўладиган бўлса, шунингдек, стафилококк ва колиформ бактериялар (ичак бактериялари гуруҳига киради), микрококклар, споралар ва бошқа организмлар сони ҳам юқори бўлса (5 000 - 15 000), бу бирданига икки муаммонинг мавжудлигидан далолат берида: инфекцияланган сигирлар ва елиннининг етарлича тайёрланмаганлиги (нам соғин).

Стафилококклар сони 15 000 юқори бўлган намуналар кўп ҳолда сутнинг етарлича совутилмаслигига гувоҳлик беради. Бу ҳол нафақат стафилококкли инфекциядан далолат беради. Агар сутда стафилакокклардан ташқари катта миқдорда колиформ бактериялар ва nonagalactiae стрептококк ҳам мавжуд бўлса, бу ҳам сутнинг тнотўғри совутилаётганлигидан далолат беради.

Колиформ бактериялар сони 100 000 ошиқ бўлиши кўпинча ваакум қувур йўли ва линиялар ифлосланганлигидан (масалан, соғин стаканларининг синган линияларидан), соғин бизимини етарлича яхши тозаламасликдан (масалан, сувнинг ҳарорати паст бўлиши оқибатларидан ёки химикатлардан нотўғри фойдаланганликдан) далолат бериб, бу сут тоши мавжудлиги натижаси бўлиши мумкин.

Бактериялар сони 10 000 кам бўлган типик сут наминаси бир неча бактериялар колониясидан башкил топган бўлиши мумкин. Буларга Streptoccocus agalactia, Staphilococcus aureus, Micrococcus spp., колиформ бактериялар, коринебактериялар, ва бошқа аралаш организмлар киради.Микроорганизмлар гуруҳининг ҳар бир гуруҳи сут сифатига салбий таъсир қилади.

Аниқланиши қийин бўлган бактериялар миқдори сутда кўп бўлганда сутдан бир неча намуналар олиб, юқиш манбаларини ажратишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ. Агар бактериялар сони юқорилигича қоладиган бўлса, сут линиясининг бир неча жойидан ва умумий цистернадан турли соғиш вақтларида намуна олиш мақсадга мувофиқ.

Баъзан ишлатилаётган сув заҳарланиш манбаъи бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда ҳам сув намуналарини бир нече жойлардан олиш тавсия қилинади (масалан, сувнинг CIP-тизимига кириш жойи ёхуд цистернага кириш жойи ва ҳ.к.). 

Сутда бактериялар сони юқори бўлишини бартараф қилиш

Сутда бактериялар сони юқори бўлишини бартараф қилишнинг иложи бор. Бунинг учун:

- Сут тизимини оғиш тугаллангандан кейин ёки сут цистернаси бўшагандан сўнг бирданига тозалаш зарур;

- Бутун жараён давомида сув иссиқ бўлиб турушига эътибор бериш зарур;

- Тўғри келадиган юқиш воситаларидан зарур миқдорларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

- Ҳаво инжектори меъёрида ишлаётганини текшириш;

- Ишқор циркуляциясини 1 минутдан оишб кетишига йўл қўймаслик ва ювиш воситаси ҳарорати 430С пастга тушмаслигига қараб туриш.

- Ишқорларни кислоталар билан аралаштирмаслик.

- Тизимни соғишдан олдин дезинфекция қилиш ёки CIP-ювишнинг охирги босқичи кислота билан амалга оширилган бўлса, уни тоза сув билан ювиш.

- Осилиб турувчи қисмларни қуруқ ва тоза маммаларга улаш.

- Соғиш ускунаси резина деталларининг ишлаш муддатидан оширмасдан алмаштириш.

- Совутиш ускунаси ишлашини вақти-вақти билан текшириб туриш.

- Сутни умумий цистернада 48 соатдан кўп қолдирмаслик зарур. Уни ҳар 24 соатда бўшатиб туриш тавсия қилинади.

- Ташқи трубкаларни қўшмаган ҳолда сут чиқариш каналларидан сутни чиқариб туриш.

- Сигирлар турадиган жойни тоза сақлаш.

- Кунлик соғиш пайтида гигиена қоидаларига амал қилиш лозим.

- Сигирларни қуйидаги навбатда соғиш керак: эндигина болалаган сигирлар, қочарлар, катта сигирлар, инфекцияланган ёки таркибида КСК юқори бўлган сигирлар. 

Ифлослантирувчи аралашмалар

Кунлик соғин  

Юқорида айтилгани каби, кундалик соғиш нафақат юқори СТС кўрсаткичига, балки бактериялар сони баланд бўлишига ҳам олиб келиши мумкин. Қуйида келтирилган тавсияларга амал қилинг.

Сигирлар турган атроф муҳит

Ифлос оёқлар ва елинлар сутдаги бактерияларнинг асосий манбалари ҳисобланади (юқоридаги мисолларни ўқинг). Шундан қилиб, фермани бошқариш бўйича ҳар қандай тизим сигирлар таглигини бутун йил давомида тозалаш ва қуритишни кўзда тутиши керак. Агар оғилхонада режадагидан кўп сигир жойлаштириладиган бўлса ва айни пайтда оғилхона дренажи яхши ишламаса ёки сигирларга яхши қаралмаса ҳам ёмон шароитлар яратилган бўлади.

Эстетик кўрсаткичлар

Сутнинг таъми ва ташқи кўриниши истеъмолчи нуқтаи-назарида сут сифатининг энг муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Кўпчилик истеъмолчилар дастурхонларидаги маҳсулот тўғрисида унинг таркиби, ташқи кўриниши, ҳиди ва таъмига кўра хулоса чиқаришади. Шу сабабли сут ва сут маҳсулотлари истеъмолчиларнинг эстетик талабларига жавоб бериши учун барча ҳаракатларни қилиш лозим. Сутнинг эстетик кўрсаткичларига ишлаб чиқаришни (соғиш хонасини) назарда тутмаган ҳолда баҳо берилади, лекин барибир улар соғиш шароитларига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Идеал соғин шароитларида сутда ёт таъм ва ҳидлар мутлақо бўлмаслиги керак. аксинча, у ичиш пайтида хуш ёқиши керак. Афсуслар бўлсинки, сут ҳатто ҳаводаги емишдан чиқаётган ёки сигирлар нафасидан келаётган ҳидларни ҳам ўзига тортиб олиши мумкин. Сут (соғиш) ускуналари ва сут цистерналарида мавжуд бактериялар ҳам сутда қуйида келтириладиган ҳидлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Аччиқ таъм

Аччиққа мойил сут ёқимсиз таъмга эга бўлиб, ушбу таъм кўпинча кескин, аччиқ, ёки ўткир хусусиятга эга бўлади. Баъзи ҳолларда эса сутнинг ҳиди ҳам ёқимсиз бўлиб қолади.

Одатда ёш пуфаклари емирилиб, энзима ва липазаларга ажралиб, улар ёғли кислоталарга ҳужум қилса, аччиқлик муаммоси юзага келади. Бу ҳол кўпинча сутга ҳаддан ташқари ҳаво кўп тушиши натижасижа ҳосил бўлиб, оқибатда сут кўпиклайди. Бунинг сабаби зичловчи мурватлар орқали сутга ҳаво кўп кириши, қисмларнинг яхши уланмаганлиги ёки сутни яхши аралаштирмаслик бўлиши мумкин. Муаммонинг бошқа сабабларига сутнинг эриб қолиши ва паст қувватли емишлар билан боқиш киради.

Сутда ем таъми пайдо бўлиши

Сутда ёқимсиз ҳидларнинг пайдо бўлиши сигирларни кучли ҳидли емишлар билан боқиш, масалан, ёввойи пиёз ёки бошқа шунга ўхшаш ем-хашаклар бериш билан боғлиқ. Пичан ҳам кўпинча сутдаги кучли таъмнинг сабаби бўлиши мумкин. Бундай емишлардан фойдаланмаслик керак. Шунингдек, омборларда йиғилиб қолган пичанларни ҳам чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

Атроф муҳитдан ўтадиган таъм

Агар сигир соғиш олдидан ёқимсиз ҳидлар билан нафас олган бўлса ҳам бирқатор ўзига хос таъмлар сутга сигир ўпкаси ва қон томирлари орқали ҳам ўтиб қолиши мумкин. Бу ҳолат сигир турган жойдаги ҳавонинг етарлича айланмаслиги, оғилхонининг яхши тозаланмаслиги билан боғлиқ. Шунингдек, ифлос елин ёки уни тозалашда умумий латта ёки губкадан фойдаланиш ҳам сутда ёқимсиз таъмлар аралашишига сабаб бўлиши мумкин.

Солод таъми

Ушбу таъм ускунани тозалашда санитария қоидаларига риоя қилмаслик ва сутни етарлича совутмаслик натижасида ҳосил бўлади.

Химиявий моддалар таъми

Бундай ёт таъмлар одатда соғиш ускуналарини ишлатишдан олдин тозаловчи воситалардан етирлича тозаламаслик натижасида юзага келади.

Қағаноқ

Одатда бу суюқлик сут таъмига таъсир қилмасада, техник жиҳатдан у меъёраги сут дея тан олинмайди. Уни бозорга чиқаришдан эстетик сабабларга кўра вос кечиш керак. Одатда молозиво – ранги сариққа мойил, баъзан қонталаш рангга эга бўлади. Сут сабабли сут сигир болалагандан кейин орадан тўрт кун ўткачгина сотувга чиқарилиши керак.

Сутни сув ёрдамида истамаган ҳолда сохталаштириш

Сутга қўшилган сув миқдори музлаш нуқтаси билан белгиланади. Сутда сувнинг кўпайиб кетиши унга сувга ўхшаш хусусият бериб, қуруқ ёғсизлантирилган сут қолдиғи миқдорини пасайтиради. Шунингдек, сувнинг аралаштирилиши пишлоқ ишлаб чиқаришда ҳам салбий акс этиб, сутга бактериялар киритиши мумкин.

Сув қуйидагилар орқали сутга тушиши мумкин:

- соғиш ускунасининг осиб қўйиладиган қисмларини тозалашда сувни етарлича чиқармаслик. Бандан асосан сутни қабул қилиб олиш жойи ва сут линияларининг совутувчи тарелкадан олдин ва кейинги ўринларига эътибор бериш лозим.

- Сут цистернасини турли қолдиқлардан кучли сув оқими ёрдамида тозалаш. 

Доривор аралашмалар

Дориларнинг қолдиқлари – сутдаги энг ҳавфли аралашмалар ҳисобланади. Дорилар сутга турли йўллар билан тушиши мумкин. Уларнинг орасида энг кўп тарқалгани – сигир маммаси орқали маститга қарши антибиотиклар киритиш ҳисобланади.

Гап шундаки, ҳар бир антибиотикнинг организмдан чиқиш вақти мавжуд. Сут ишлаб чиқарувчи эса, антибиотик тайёрловчи заводнинг кўрсатмаларига амал қилиши керак. Аммо турли сигирларда антибиотикларнинг чиқиб кетиш муддати турличани ташкил қилади. Шу сабабли ҳам сут умумий цистернага солинмасидан олдин унинг намуналарини дори қолдиқлари мавжудми – йўқлигини аниқлаш учун текшириш лозим. Баъзи сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари сигирларга рецептда кўрсатилганидан кўра кўпроқ миқдорда дори киритадилар. Бундай ҳолларда ҳам дори қолиқларининг чиқиб кетиш муддатларини алоҳида аниқлаштириш керак.

Бошқа кўрсаткичлар бўйича фойдаланиладиган ва инъекция йўли билан мускулларга ёки венага, оғизга киритиладиган дорилар ҳам сутга тушиши мумкин. Шу сабабли уларнинг сигир организмидан чиқиб кетишига ҳам катта эътибо бериш керак. Туғишдан олдинги даврнинг бошида антибиотиклар олган сигирлар сутида ҳам болалагандан кейин дорилар қолдиқлари учраши мумкин. Бундай сигирлар гуруҳига алоҳида эътибор бериш лозим.

Сутдаги ори излари бутунлай йўқотилиши керак, чунки баъзи дориларнинг митти қолдиқлари ҳам инсон соғлигига жуда ёмон таъсир қилиши мумкин бўлиб, улар баъзи кишиларда анафилактик шок ҳолатини туғдириши ёки ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Антибиотикларнинг кичкина миқдори ҳам сут хўжаликларида бактериялар ўсишини секинлаштиради. Бу – сут етиштирувчилар дори қолдиқларининг энг оз миқдорларини ҳам аниқлаш учун мураккаб текширувлар ўтказишининг асосий сабаби ҳисобланади.

Шунингдек, сут сифатини пасайтирувчи бошқа аралашмалар ҳам мавжуд бўлиб, буларга елинларни нотўғри ювиш, ем хашак, тозалаш воситаларининг ифлос бўлиши ва ҳ.к.лар киради. Соғиш олдидан бирмунча сутни соғиб ташлаш кенг тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ҳам қўшимча ифлосланиш пайдо бўлишидаги ҳиссасини айтиб ўтиш зарур. Тартиб билан тўғри амалга ошириладиган тозалаш тадбирлари соғишдан олдин албатта амалга оширилиши зарур. Бу ҳол сутга дезинфекция қилувчи воситалар, масалан, йод тушишининг олдини олади.

Ифлослантирувчи аралашмалар тушишининг олдини қандай олиб мумкин? Бунинг учун:

1. Сигирларни кучли таъмли ем-хашаклар билан озиқлантирманг.

2. Янги емиш беришдан илгари эскиларини чиқариб ташланг.

3. Сигирларнинг бўёқлар ёки бошқа химикатлар бўлиши мумкин бўлган идишларга тегишига йўл қўйманг.

4. Қўрғошин қўшилган бўлиши мумкин бўлган бўёқлардан фойдаланманг.

5. Сут ускуналари ва цистерналарда аралашмалар йўқлигига амин бўлинг.

6. Соғиш ускуналари ва цистерналарни ювишдан кейин қуритирнг.

7. Қоғаноқни сигир болагандан кейин тўрт кунгача цистернадаги сутга қўшманг.

8. Соғиш ускунасига ҳаво киришинига йўл қўйманг.

9. Ортиқча чайқатиш ва аралаштиришдан қочинг. 

Якун

Юқори сифатли сут олиш ҳар қандай ишлаб чиқарувчининг асосий мақсади бўлиши лозим. Бу уни маълум миқдордаги сут учун катта миқдордаги маблағ билан таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда сифати паст сут ишлаб чиқарувчига қуйидагича таъсир қилади:

мастит билан оғриган сигирлар сони кўплигини англатувчи юқори КСК даражаси соғиш миқдори камайиши натижасида ишлаб чиқарувчининг фойдаси озаяди.

Янги сут ва ва сут маҳсулотларининг (пишлоқ, йогурт, музқаймоқ) таъмини текширувчи, унинг ташқи кўриниши, ранги ва фойдаланиш муддатини баҳоловчи ИСТЕЪМОЛЧИ эса ишлаб чиқарувчини бошқа томонида туради.

Истеъмолчининг сут сифатидан норозилиги сут ва сут маҳсулотлари (ушбу ферма, бренд ва ҳ.к.) истеъмолини пасайтиради. Агар умуман гапирадиган бўлсак, ишлаб чиқарувчининг асосий мақсади – юқори сифатли сут ишлаб чиқариш ва етказиб беришдан иборат.