Bizplan.uz - Бизнес режалаштириш портали
142 / 338
  • Функционал тип – бу нисбатан яқинда ҳайвоннинг тана тузилишини унинг умри давомидаги маҳсулдорлиги билан боғлаган ҳолда ифодалаш учун муомалага киритилган атама. Функционал тип умумэътироф этилган “идеал” тана тузилишидан бирмунча фарқ қилади. “Идеал” тана тузилиши қорамолни юқори классификацион баҳо олиш, кўргазма мусобақаларида ютиш ва зотдор жонивор сифатида сотиш учун боқадиган фермерлар учун аҳамиятга эга.

    Умуман олганда тана тузилиш белгилари узоқ умр кўришни аниқ башорат қилолмайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, тана тузилиши белгиларига нисбатан маҳсулдорлик белгилари узоқ умр кўришнинг яхшироқ индикаторидир. Шунинг учун буқани танлаётганда биринчи навбатда унинг маҳсулдорлик белгиларини, кейин эса тана тузилиши белгиларини инобатга олиш керак. Аслида, маҳсулдорлик бўйича БҚБНБ қобилияти паст ҳамда тана тузилиши ёки маҳсулдорлигида яққол камчилиги бор буқалардан фойдаланишни истисно қиладиган кўрсаткич қўлланилганда узоқ умр кўриши бўйича танлаш автоматик тарзда юз беради.

    Тана тузилиши белгилари ичида елин хусусиятлари, айниқса, сўрғичларнинг жойлашиши, елин қанчалик чуқур (кўп) осилгани ва унинг олди қисми узоқ умр кўриш билан кўпроқ боғлиқ. Тадқиқотлар кўрсатишича, елини жуда кичкина сигирлар ва, аксинча, елини жуда катта сигирларга нисбатан елини ҳажми ўртача (пастга ўртача осилган) бўлган сигирлар подада узоқ вақт яшайди. Елини кичкина сигирларнинг сут унумдорлиги паст бўлиши, елини ҳаддан зиёд чуқур осилган сигирлар мастит ва жисмоний травмаларга мойил бўлиши эҳтимоли катта.

    Аксарият сут ишлаб чиқарувчилар оёқ ва туёқ белгиларига қанчалик катта аҳамият бермасинлар, қорамолнинг бутун умри давомидаги маҳсулдорлиги борасида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, маҳсулдорлик белгиси ва елин белгиларига нисбатан оёқ ва туёқ белгилари пода ҳаётига камроқ таъсир қилади.



     Узоқ умр (маҳсулдор умр) ва тана тузилиши | Описание книги | Маҳсулдорлик белгилари тип белгиларига нисбатан