Bizplan.uz - Бизнес режалаштириш портали
202 / 338
  • Баъзида организм микроорганизмларни тезда йўқ қилиб, инфекциядан ҳалос бўлади. Бундай вазиятда ёпилиб қолган ариқчалар тозаланади, сут таркиби ва сут маҳсулдорлиги нормага қайтади. Агар инфекция ривожланишда давом этиб, ариқчалар ёпиқлигича қолса, тўпланиб қолган сут секреция ҳужайраларининг бемаҳсул ҳолатга қайтишига сабабчи бўлади ва альвеолалар сиқилишни бошлайди (1Д-расм). Лейкоцитлар ажратадиган моддалар альвеолаларнинг структурасини парчалайди, уларнинг ўрнида бириктирувчи ва чандиқ тўқима ҳосил бўлади (1E ва 1F-расм). Сут ишлаб чиқарадиган тўқиманинг парчаланиши аслини олганда касалликни енгишга ҳаракат қилаётган сигир организмининг учинчи ҳимоя чизиғи ҳисобланади. Шундай қилиб, касаллик ривожланиб борган сари сутдаги соматик хўжайралар сони ортиб боради, оқибатда сут маҳсулдорлиги камайиб боради (доимий). 

     Касалланиш бошланиши ва зарарланган бўлак яллиғланиши | Описание книги | Мастит келтириб чиқарувчи турли микроорганизмларнинг тарқалиши