Bizplan.uz - Бизнес режалаштириш портали
230 / 338
  • Соғиш аппарати тўғри ишлаши учун уни ҳар гал ишлатгандан кейин пухта тозалаш керак. Сифатли, мазали ва истеъмол учун хавфсиз, узоқ вақт бузилмайлиган (сақлаш муддати узоқ) сут тўплаш учун соғиш аппарати бенуқсон тоза бўлиши керак. Соғиш аппарати конструкциясини лойиҳалаштираётганда уни ювиш осон бўлишини ҳам ўйлаш керак:

    • труба тизимлари силлиқ, тез эскирмайдиган ва кислотали ва ишқорли эритмалар таъсирида юз берадиган коррозияга чидамли материалдан (алюминий, зангламайдиган пўлат ва ҳоказо) бўлиши керак;
    • аппарат шундай тузилган бўлиши керакки, унда тўғри бурчаклар имкон қадар кам бўлсин, чунки тўғри бурчакда оқим жўшади ва чукиндилар ҳосил бўлади.

    1-жадвал. Соғиш аппаратини ювишнинг асосий босқичлари

    Босқич

    Сув ҳарорати

    Давомийлиги (мин.)

    Амал ва тушунтириш

    1-дастлабки ювиш

    35°дан 45°С гача

    Соғиш аппаратидаги қолдиқларнинг асосий қисмини тозаланг; тозаловчи эритмалар яхши таъсир қилиш учун соғиш ускунасини олдиндан қиздириб олинг.

    2-ювиш (ишқорли эритма билан1)

    Мин. 50°С, макс 75°С

    10

    Хлорли эритмалар протеинни ювишга ёрдам беради, ишқор ёғни ювади, комплекс агентлар (EDTA) сув қаттиқлигига қараб, туз қатлами юзага келиши олдини олади.

    3-ювиш

    (ўз ихтиёрингизга кўра)

    4-кислота билан ювиш2

    35°дан 45°С гача

    5

    Хлорли ва ишқорли эритмалар қолдиқларини тозалашга ёрдам беради (резина қисмлар умрини узайтиради); минерал чўкинди ва сут тоши ҳосил бўлишини олдини олади; бактерияларни ўлдиради.

    5- сув билан ювиш

    Иссиқ сув ускуна тез қуришига ёрдам беради

    6-дезинфекция

    Кейинги ишлатилишидан олдин ускунани дезинфекцияловчи кальций гипохлорит эритмаси (бир литр сувга 200 мг) билан ювиш у ерда яшайдиган бактериялар сонини камайтириш имконини беради.

    1Ишқорли эритмаларнинг фаол компонертларига мисоллар: натрий сувли оксиди, карбонат натрий, трикальциймоно- ва полифосфатлар. Эритма концентрати ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқда кўрсатилган бўлиши керак.

    2Кислоталарга мисоллар: фосфор кислотаси ёки органик кислоталар (уксус, лимон кислотаси ва ҳоказо). Аксарият кислоталар таркибида коррозияга қарши ингибиторлар бўлади. Эритма концентрати ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқда кўрсатилган бўлиши керак.




     Тўпланган сутни сақлаш | Описание книги | Соғиш аппаратларини ташқарисини ювиш