Bizplan.uz -
236 / 338

  • Бузоқлар орасида ўлим даражаси ва ноилож бракка чиқариш подада туғилган, аммо жиддий касаллик ёки шикастланиш оқибатида биринчи бор болалагунга қадар чиқиб кетган ғунажинлар сонини ҳисобга олувчи омилни белгилайди. Шунинг учун ўлим омили нобуд бўлган ғунажинларни ҳам, ноилож бракка чиқарилган ғунажинларни ҳам ҳисобга олади. Ихтиёрий (зотдор мол сифатида сотиш) ва ноилож бракка чиқариш ўртасидаги фарқни англаш муҳим аҳамиятга эга, чунки бракка чиқаришнинг бу икки тури пода ва унинг даромадлилигига тескари таъсир кўрсатади.

    Одатда, янги туғилган ғунажинлар касалликка чалинишга кўпроқ мойил бўладилар. Ғунажинлар катта бўлгани сари ўлим билан боғлиқ йўқотишлар сони камаяди. Аммо, қуйидаги сабабларга кўра катта бўлганда ҳам бракка чиқаришга мажбур бўлиш мумкин:

    • Паразитлар юқтириш сабабли оғир касалликка чалиниш (яйловда ўстирганда);
    • Биринчи болалагандан кейин оғир асоратлар қолиши.

    Ҳар бир нобуд бўлган ёки ноилож бракка чиқарилган бузоқ – поданинг генетик салоҳиятини ошириш бўйича бой берилган имконият, айниқса сунъий уруғлантиришдан фойдаланилган бўлса. 2В расмда келтирилган тахминларга кўра, 100 сигирдан иборат подада ўлим даражаси 0%дан 28%гача ортиши бир йилда олинадиган биринчи бор болалайдиган ғунажинлар сонини 44 тадан 33 тагача камайтиради.

     ғ қ | |