РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга имзо чекилди

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга имзо чекилди

2011 йилнинг 4 октябрида Ислом Каримов “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси қонунни 2011 йилнинг 11 августида қабул қилган ва Қонун Сенат томонидан жорий йилнинг 26 августида маъқулланган эди.

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни банк-молия тизимини янада такомиллаштириш мақсадларида тайёрланган. Қонун самарали кредит ахбороти алмашинуви тизимини яратиш ва кредит битимлари ҳолати ҳақида маълумотлар бериш, улар бўйича мажбуриятларни бажариш, шунингдек, кредитга қодирлик, молиявий аҳвол, тўлов қобилиятини, тўлов интизомини ва кредит ахбороти субъектларининг бошқа сифатларини аниқлашга кўмаклашишга йўналтирилган. 

Қонун 28 моддадан иборат. Унда кредит ахборотини алмашиш билан боғлиқ асосий тушунчалар, кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари ва лицензия бериш, кредит бюролари, кредит ахборотини етказиб берувчилар, фойдаланувчилар ва кредит ахбороти субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг кредит бюролари фаолияти юзасидан назорат қилиш бўйича ваколатлари жамганган.

Бундан ташқари, Қонунда кредит ахбороти алмашинуви жараёнига нафақат тижорат банклари, балки бошқа кредит ташкилотлари, хўжалик субъектлари, ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари, шунингдека лизинг ташкилотлари ва суғурта компанияларининг ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. 

Қонун кредит бюроси, яъни кредит ахбороти алмашинувини бевосита таъминлайдиган юридик шахслар фаолиятини лицензиялашни кўзда тутади.

Қонунда таъкидланишича, кредит ахбороти алмашинуви – кредит бюроси, яъни кредит ахборотини йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, сақлаш, тақдим қилиш, фойдаланиш ва ҳимоя қилиш бўйича кредит ахбороти субъекти, етказиб берувчиси ва фойдаланувларининг муносабатлари бўлиб, у кредит тарихини шаклантириш ва кредит ҳисоботини бериш мақсадларида амалга оширилади.  

Кредит ахбороти – кредит битими, тақдим қилинган таъминот (гаров, кафолатлар, кафиллик, кредитни қайтармаслик ҳавфи ва бошқа таъминлаш турлари) бўйича мажбуриятларни бажаришнинг ҳолати, шунингдек, кредитни қайтариш қобилияти, кредит олувчининг молиявий аҳволи, тўлов қобилияти, тўлов интизоми ва кредит ахбороти субъектининг бошқа сифатларига доир ахборотлар деб белгиланган. Шунингдек, кредит ахборотларига кредит ахбороти субъекти ва етказиб берувчисини идентификация қилишга имкон берувчи, кредит ахбороти субъектининг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича мажбуриятлари, кредит ахбороти субъекти билан боғлиқ шахсларга доир ва кредит битими билан боғлиқ мулкка доир маълумотларни аниқлашга кўмаклашадиган бошқа ахборотлар деб белгиланган.

Қонунда айтилишича, кредит бюроси - қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил қилинган юридик шахс бўлиб, у кредит ахбороти алмашинуви бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. 

Кредит бюросининг фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва унга лицензия бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан амалга оширилади.

Манба:olam.uz


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш