РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Uz-Texaco ҚК синтетик мотор мойларини ишлаб чиқаришни бошлади

Uz-Texaco ҚК синтетик мотор мойларини ишлаб чиқаришни бошлади

Uz-Texaco Ўзбек-америка ҚК ва Prista Oil Group (Болгария) компанияси Ўзбекистонда синтетик мотор мойлари ишлаб чиқаришни бошлаганлари ҳақида эълон қилдилар. Uz-Texaco ҚКнинг расмий баёнотида айтилишича, янги мотор мойлари Prista савдо белгиси остида ишлаб чиқарилмоқда.

Uz-Texaco ҚК маълумотларига кўра, мамлакатда синтетик мотор мойлари ва юқори сифатли мойлаш материаллари тўлиқ мажмуини ишлаб чиқариш лицензияси Prista Oil Group компаниясидан 2011 йилнинг ўртасида олинган эди. Компания баёнотида айтилишича, мойлар замонавий ишлаб чиқариш ускуналарида узоқ муддат ишлаши учун зарур сифатни таъминлашга керакли бўлган барча ишлаб чиқариш текширувларидан ўтказилган.

Таъкидланишича, хозирда Prista Ultra 5W40 синтетик мотор мойининг 10 минг тонналик илк партияси ишлаб чиқарилган. Айни пайтда янги синтетик мотор мойлари Texacoнинг Havoline, Ursa, Gearrtex, Rando брендлари остидаги одатдаги фирма маҳсулотлари билан биргаликда ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа компаниянинг маҳаллий ҳамкори «Ўзбекнефтегаз» МХК билан биргаликда амалга оширилмоқда. Тикилган ва яна лойиҳага йўналтирилиши мумкин бўлган маблағларнинг ҳажми ҳамкорлар томонидан эълон қилинмаган. 

Биргина 2012 йилннг ўзида 5 млн литрдан ортиқ сўнгги авлоддаги синтетик, яримсинтетик ва юқори сифатли минерал мотор мойлари ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Бундан ташқари, компания маълумотига кўра, келажакда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар чиқариш иши давом эттирилади. Uz-Texaco ҚК Шарқий Европа ва Ўрта Осиё мотор мойлари ва юқори сифатли мойлаш материаллари экспорт бозорларида етакчи мавқеъга эга бўлишни режалаштирмоқда.

Uz-Texaco ҚК 1997 йилда маҳаллий бозорни сифатли мойлаш материаллари билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинган. ҚК таъсисчилари «Узнефтепродукт» АК ва АҚШ Chevron нефт корпорацияси ҳисобланади. Корхонанининг ишлаб чиқариш бзаси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида жойлашган. Бу ерда асосан турли ҳажмдаги металл бочкалар ва пластмасса идишларга қўйиладиган мойлаш материаллари ишлаб чиқарилади. 

Ҳозирги пайтда Uz-Texaco ҚК ўттиз турга яқин сертификатланган мотор, гидравлик, трансмиссион ва бошқа турдаги мойлар ишлаб чиқаради. «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Навоий тоғ кон металлургия комбинати, «Уздиптранссервис», «СамАвто» АЖ, «Узбекуголь», «УзКейс» компанияси ва «Тошшахартрансхизмат» ассоциацияси бўлинмалари маҳсулотнинг истеъмолчилари ҳисобланади.

Uz-Texaco ҚК 70 фоизга яқин маҳсулотлари Ўрта Осиё, Қозоғистон, Шарқий Европа мамлакатлари ва узоқ ҳорижнинг бошқа ҳудудларига экспорт қилинади. ҚКнинг ойлик экспорт буюртмалари портфели 3 минг тоннани ташкил қилади. 

Манба:afs-research.com

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.1)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш