РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

9 ой ичида Ўзбекистонда 29,922 трлн. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди

9 ой ичида Ўзбекистонда 29,922 трлн. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди

2011 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда 29,922 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу вақтидагига қараганда 7% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси.

Шу жумладан, 10,568 трлн. сўмлик истеъмолчилик товарлари ишлаб чиқарилган, 2010 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмлари 11,4% ўсган. Булардан, 4,65 трлн. сўмлик озиқ – овқат товарлари, (+14,2%) ва 5,918 трлн. сўмлик (+9,4%) ноозиқовқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг кўп салмоққа эга соҳаларга ёқилғи саноати, (саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 17,3%), машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (16,2%), озиқ-овқат саноати (13,7%) ва енгил саноат (12,6%) кирди.

Айни пайтда ёқилғи саноатининг улуши 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга қисқарган. Енгил саноатнинг улуши эса 0,2 фоизга, озиқ-овқат саноатининг улуши 0,9 фоизга ошган.

Жумладан, ёқилғи саноатида 5,164 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган (+0,5%), машинасозлик ва металлни қайта ишлашда 4,84 трлн. сўмлик (+11,8%), енгил саноатда – 3,773 трлн. сўмлик (+4,4%) ва озиқ-овқат саноатида– 4,114 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқварилган (+14,7%).


Манба: UzDaily 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.35)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш