РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

ТоТ: Тошкентда Европанинг етакчи бизнес-тренерлари бошчилигида бепул тренинглар

ТоТ: Тошкентда Европанинг етакчи бизнес-тренерлари бошчилигида бепул тренинглар

Ўзбекистонда маҳаллий бизнес салоҳиятини оширишга мўлжалланган янги лойиҳа – МЎД, “Менежментга ўқитиш дастури” ўз ишини бошлади. Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатимизда малакали тадбиркорлар ва менежерлар сонини ошириш.

3 йилга мўлжалланган (2013-2016йй.) менежмент бўйича ТРЕНЕРЛАР учун Тошкентда Европанинг етакчи бизнес-тренерлари бошчилигида таълим дастурини ўтиш имкониятлари таклиф этилади.

Тренерлар сони номзодларни танлаш жараёнида аниқланади, яъни иштирок этиш истагида ариза берганлар ичидан МЎД талабларига жавоб берадиганлари танлаб олинади.

“ТоТ – тренерлар учун тренинглар” лойиҳасида иштирок этиш учун талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

  • бошқарув ёки иқтисодиёт соҳасида олий маълумот;
  • камида 10 йиллик иш тажрибаси;
  • менежментга ўқитиш борасида 3 йиллик тажриба;
  • яхши ривожланган коммуникатив кўникмалар;
  • ўзбек ва рус тилларини яхши билиш;
  • компьютер саводхонлиги.

Дастурда иштирок этиш бепул. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан келадиган иштирокчилар учун Тошкентга келиб кетишда транспорт харажатларини тўлаш кўзда тутилган. Ўқишдан сўнг тренерлар тегишли сертификатлар оладилар ва Лойиҳа ҳамда ССП билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўладилар.

Лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган барча менежерлар 2014 йилнинг 15 мартидан 20 мартигача тўлдирилган сўровномаларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Агар мазкур дастурда иштирок этиш истагида бўлсангиз, Савдо-саноат палатасига (+99871) 1506000, 2320901, 2335901 телефонлари ёки info@chamber.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг. Биз билан (+99871) 1405424 ёки (+99890) 9685474 телефонлари ёки info@bizplan.uz электрон почта орқали боғланинг ва биз Сизга мазкур дастурда иштирок этиш учун сўровномани тўлдиришда ёрдам берамиз.

Ушбу маълумотлар ўтган ҳафтада ўтказилган ахборот семинаридан сўнг жамоатчилик ва бизнинг порталимизга маълум бўлди. Мазкур семинар ЕИ Раҳбарияти ва ЎзР Ҳукуматининг ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси томонидан ЎзР ССП кўмагида ташкил этилди.

Тошкентда 14 февралда бўлиб ўтган ахборот семинари, асосан, “ТоТ” – тренерлар учун тренинглар йўналишига бағишланган эди. Семинарни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили очиб берди, қисқача кириш сўзи Ўзбекистондаги МЎД лойиҳаси раҳбари жаноб Григориос Контзоглуга берилди. У барча иштирокчиларни МЎД дастури, унинг мақсадлари, вазифалари ва фаолияти йўналишлари билан таништирди. Сўнг Ўзбекистондаги “ТоТ” – тренерлар учун тренинглар лойиҳаси ҳақида лойиҳа раҳбари Янис Зернис сўзлаб берди.

Семинар чоғида асосий урғу илғор фикрлайдиган замонавий менежерларни тайёрлашга берилаётгани алоҳида қайд этилди. Мазкур семинар чоғида хусусий бизнес вакиллари ўзларида туғилган саволларга жавоб топишлари қанчалик муҳимлиги бир неча бор таъкидланди. Мақсад – олинган жавоблардан бевосита бизнес юритишда фойдаланиш.

Тақдимотдан сўнг бўлиб ўтган муҳокама чоғида тренерларни ўқитиш учун барча материаллар маҳаллий ва европалик тренинг тренерлари томонидан маҳаллий бошқарув шароити ҳамда кичик ва хусусий бизнеснинг ўзига хос томонларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Биз билан (+99871) 1405424 ёки (+99890) 9685474 телефонлари ёки info@bizplan.uz электрон почта орқали боғланинг ва биз Сизга мазкур дастурда иштирок этиш учун сўровномани тўлдиришда ёрдам берамиз.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш