РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекистонда 2013 йилда 805 млрд.сўмлик лизинг хизматлари кўрсатилди

Ўзбекистонда 2013 йилда 805 млрд.сўмлик лизинг хизматлари кўрсатилди

Ўзбекистоннинг лизинг берувчи ташкилотлари 2013 йил якунига кўра жами 805,2 млрд.сўмлик 6690 та келишув имзоладилар. Ўсиш 36 фоизни ташкил этди.

2013 йил якунига кўра лизинг портфели ҳажми 1,511 трлн.сўмдан ошди. Лизинг шартномаларининг қарийб 37,5 фоизини қишлоқ хўжалиги техникаси ва 24,8 фоизини юк автотранспорти, 21,4 фоизини технологик асбоб-ускуналар, 16,3 фоизини кўчмас мулк ва мулк мажмуаси ташкил этди.

2013 йилда «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компанияси 271,5 млрд.сўмлик, «Ўзавтосаноатлизинг» АК – 65,9 млрд.сўмлик ва «Ўзмелиомашлизинг» компанияси – 38,5 млрд.сўмлик лизинг хизматлари кўрсатдилар. Улар 2013 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг учта энг йирик лизинг берувчи ташкилотлари қаторидан ўрин олдилар.

Ўзбекистон банклари ичида энг йирик лизинг берувчилар, деб 65,0 млрд.сўмлик лизинг хизмати кўрсатган “Асака” ДАТБ , 32,3 млрд.сўмлик лизинг хизмати кўрсатган “Ипотека банк” АТИБ ва 20,3 млрд.сўмлик лизинг хизмати кўрсатган “Қишлоқ қурилиш банк” ОАТБ эътироф этилган.

Ўзбекистоннинг Ялпи ички маҳсулотида лизинг улуши 0,7 фоизга, лизинг портфели улуши эса 1,3 фоизга етди. Шу билан бирга, 2013 йил якунига кўра асосий капиталга киритилган инвестицияларда лизинг улуши 2,8 фоизни ташкил этди.

Айтиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2013 йил якунларига кўра 99 та лизинг берувчи ташкилот фаолият юритган, шундан 24 таси банклар ва 75 таси лизинг компанияларидир.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш