РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 30,849 трлн.сўмга етди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 30,849 трлн.сўмга етди

Ўзбекистонда 2013 йилнинг январь-декабрь даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 30,849 трлн.сўмни ташкил этди, бу 2012 йилга нисбатан 6,8 фоизга кўп.

Ўзбекистонда 2013 йилда ўсимликшунослик маҳсулотлари етиштириш ҳажми 18,452 трлн.сўмни (+6,4 фоиз) ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,397 трлн.сўмни (+7,4 фоиз) ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тузилмасида деҳқон хўжаликлари улуши 64,0 фоизни (2012 йил январь-декабрь даврида – 63,5 фоиз эди), фермер хўжаликлари улуши – 34,0 фоизни (34,4 фоиз), қишлоқ хўжалиги корхоналари улуши 2,0 фоизни (2,1 фоиз) ташкил этди, хабар беради Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.

Ўсимликшунослик

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмида ўсимликшунослик маҳсулотлари улуши 59,8 фоизни (2012 йилда – 58,1 фоиз) ташкил этди.

2013 йилда барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилган далалар умумий майдони дастлабки маълумотларга кўра 3656,3 минг гектарни ташкил этди.

Дон маҳсулотлари экилган далалар умумий майдони 1642,0 минг га ёки 2012 йилнинг январь-декабрь даврига нисбатан 100, 9 фоизни ташкил этди, шу жумладан буғдой майдонлари – 1451,1 минг гектарни (103,4 оиз) ташкил этди.

1308,8 минг га майдонга пахта экилди, бу 2012 йилнинг январь-декабрь даврига нисбатан 100,0 фоизни ташкил этади.

Картошка экиш ҳажми 2,9 фоизга, сабзавотлар экиш ҳажми 3,1 фоизга, ем экинлари экиш ҳажми 0,5 фоизга ошди, полиз экинлари экиш ҳажми эса 5,7 фоизга қисқарди.

2013 йилнинг январь-декабрь даврида барча тоифадаги хўжаликларда дастлабки кирим қилган вазнда 7804,8 минг тонна дон, шу жумладан 7015,6 минг тн дон-бошоқли экинлар тортилди, шундан 6840,8 минг тоннасини буғдой ташкил этади.

Ҳисобот даврида 2250,4 минг тн миқдорда картошка қазилди, 8515,9 минг тонна сабзавот, 1558,0 минг тн миқдорида полиз экинлари, 2260,9 минг тн мева, 1322,1 минг тн узум ҳосили йиғиб олинди.

Чорвачилик

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотлари улуши 40,2 фоизни (2012 йилда – 41,9 фоиз) ташкил этди.

2014 йилнинг 1 январь ҳолатига барча тоифадаги хўжаликларда йирик қорамол умумий сони 465,7 минг бошга кўпайди (4,6 фоизга), шу жумладан сигирлар – 85,5 минг бошга (2,2 фоиз), қўй ва эчкилар – 591,4 минг бошга (3,5 фоиз), парранда сони 4851,4 мингтага (10,2 фоиз) ошди.

Деҳқон хўжаликларида умумий чорва сонида йирик қорамол салмоғи 93,9 фоизни, фермер хўжаликларида 5,1 фоизни, сигирлар сони мос тартида – 94,5 ва 4,6 фоизни, қўй ва эчкилар салмоғи – 83,4 ва 7,4 фоизни, отлар салмоғи – 84,3 ва 9,9 фоизни, парранда салмоғи – 63,4 ва 12,3 фоизни ташкил этди.

2013 йилнинг январь-декабрь даврида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда жами 1787, 5 минг тонна гўшт (2012 йилга нисбатан 6,8 фоизга кўп), 7884,7 минг тонна сут (7,8 фоизга), 4379,1 млн.тонна тухум (13,0 фоизга), 32,4 минг тонна жун (4,3 фоизга) ишлаб чиқарилган.

Гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмида деҳқон хўжаликлари улуши 94,6 фоизни, сут ишлаб чиқаришда – 95,7 фоизни, тухум ишлаб чиқаришда – 54,8 фоизни, жун ишлаб чиқаришда – 86,9 фоизни, қоракўл қишлаб чиқаришда – 75,6 фоизни ташкил этди.

Фермер хўжаликлари

2013 йилнинг январь-декабрь даврида фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажми 10,474 трлн.сўмни ташкил этди, бу 2012 йилга нисбатан 4,4 фоизга кўп. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмида фермер хўжаликлари улуши 34,0 фоизни ташкил этди.

2014 йилнинг 1 январь ҳолатига фермер хўжаликларида боқилаётган йирик қорамол умумий сони 539,8 минг бошни, шу жумладан 186,3 минг бош сигир, 1310,0 мингта қўй ва эчки, 6434,3 мингта парранда боқилаётгани қайд этилган.

2013 йилнинг 1 январига нисбатан йирик қорамол умумий сони 14,9 минг бошга (ёки 2,8 фоизга), сигирлар сони – 3,2 минг бошга (1,7 фоизга), қўй ва эчкилар сони – 42,7 мингтага (3,4 фоизга), парранда сони – 694,7 мингтага (12,1 фоизга) ошди.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш