РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Тўлов агентларига тўловчилардан воситачилик ҳақи ундириш ман этилди

Тўлов агентларига  тўловчилардан воситачилик ҳақи ундириш ман этилди

Ўзбекистон ҳукумати тўлов агентларига кўрсатган хизматлари учун бирон сумма (қўшимча ҳақ) ундиришни ман этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 мартда “Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” қарор имзолади.

Қарор билан жисмоний шахслардан агентлик тармоғи орқали тўловлар қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Низом Ўзбекистонда тўлов агентларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолият юритиши тартибини белгилайди. Низомга мувофиқ Марказий банк бош тўлов тизимларини рўйхатдан ўтказади.

Низомда қайд этилишича, бош агент фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ эквивалентда 200 000 евродан кам бўлмаган миқдорда устав капитали шакллантириш ва аппарат-дастурий мажмуаси бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг аппарат-дастурий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-дастурий мажмуаларнинг техник топшириқларида белгиланган функционал имкониятлар ва талабларга мослиги тўғрисида эксперт хулосаси талаб этилади. Шунингдек, агент аппарат-дастурий мажмуасидаги ҳужжат айланишининг турли даражасидаги электрон рақамли имзога эга бўлиши керак.

Низомда қайд этилишича, тўлов агенти тўловчилардан тўловчининг ўз махсус ҳисобварағидан бош агентнинг махсус ҳисобварағига ўтказилган кафолат бадали миқдорида тўловларни қабул қилади.

Етказиб берувчи ва бош агент тўлов агентининг тўловлари аппарат-дастурий мажмуасидан ўтаётганда тизим узилишсиз, барқарор ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлашлари лозим.

Тўлов агенти тўловчилардан тўловларни қабул қилишни нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари орқали фақат аппарат-дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

Хизматлар провайдерлари ва телекоммуникациялар операторларининг тўлов экспресс-карточкалари тўлов агентлик тармоғи орқали қонунчиликда белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

Тўловчининг етказиб берувчи олдидаги пуллик мажбурияти фискал хотирали назорат-касса машинаси ва аппарат-дастурий мажмуаси чеки олинган вақтдан сўнг, тўлов пластик карточкаси орқали қабул қилинганда эса – тўлов амалга оширилгандач тўлов терминали ва аппарат-дастурий мажмуасининг чеки тўловчига берилганидан сўнг бажарилган, деб ҳисобланади,

Тўлов агентлик тармоғи орқали тўлов амалга оширилганда бош агент тўловчига аппарат-дастурий мажмуасининг қоғоз чеки автоматлаштирилган тарзда берилиши ташкил этилиши учун масъулдир.

Тўлов қабул қилиш бўйича кўрсатилган хизмат учун бош агент етказиб берувчидан у билан тузилган шартномада белгиланган тарифларга мувофиқ пул мукофоти олади.

Ҳужжатда айтилишича, “Тўлов қабул қилиш бўйича кўрсатилган хизмат учун бош агент етказиб берувчидан бош агент билан тўлов агенти ўртасида тузилган шартномада белгиланган тарифларга мувофиқ пул мукофоти олади. Тўлов агенти кўрсатган хизмати эвазига тўловчидан бирон сумма (қўшимча нарх) олинишини белгилаш ва ундиришга ҳақли эмас”.

Тўловчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда тўлов агенти қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади, дейилади қарорда.

Тўлов хато амалга оширилган тақдирда бош агент ёки тўлов агенти амалга оширилган тўловни бекор қилиши лозим. Тўловни бекор қилиш учун тўловни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этиш талаб этилади. Амалга оширилган тўловни бекор қилиш тартиби бош агент томонидан ўрнатилади.

Мобиль мосламадан фойдаланувчи тўлов агенти тўлов қабул қилиш бўйича хизмат кўрсатиш учун потенциал тўловчи жойлашган ерга чиқиш ҳуқуқига эга. Бунда тўлов мобиль мосламадан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади, сўнг аппарат-дастурий мажмуаси чеки берилади.

Тўлов амалга оширилганидан сўнг тўловчига фискал хотирали назорат-касса машинаси (Низомнинг 33 банди биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) ва аппарат-дастурий мажмуанинг чеки берилади, тўлов пластик карточкалар орқали амалга оширилганда эса - тўлов терминали ва аппарат-дастурий мажмуасининг чеки берилиши лозим.

Тўлов агенти томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига чек берилмаслиги тўлов агентини қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган аппарат-дастурий мажмуасининг чеки фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки ёки, тўлов пластик карточка орқали амалга оширилганда, тўлов терминали чеки билан биргаликда берилиши лозим.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра UZPAYNET МЧЖ ҚК тўлов агентлик тармоғининг қайд этилган ягона бош агенти ҳисобланади.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Ўзбекистонда I ярим йилликда ЯИМ 72,17 т...

Дастлабки маълумотларга кўра 2015 йилнинг январь-июнь ойларида ялпи ич...

Олиб кириладиган наслчилик материаллари ...

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 январдаги 14-сонли u...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш