РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Чет элда ҳисобварақ очиш учун юридик шахс рухсат олиши керак бўлади

Чет элда ҳисобварақ очиш учун юридик шахс рухсат олиши керак бўлади

Ўзбекистон ҳукумати юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет эл банкларида миллий ва (ёки) хорижий валютада ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлади.

Низомга мувофиқ юридик шахслар — резидентлар чет элда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсатномасига асосан ҳисобварақлар очадилар, хабар беради Норма.уз.

Хўжалик ва бошқа тижорат фаолияти кўрсатадиган Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, Ўзбекистон ташкилотларининг чет эллардаги ваколатхоналари фақат улар чет элда бўлган ва фаолият юритган давр мобайнидагина рухсатсиз ҳисобварақлар очишлари мумкин. Улар чет элда бўлган ва фаолият юритган давр тугаши билан ҳисобварақлар ёпилиши, ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағ Ўзбекистон Республикасига ўтказилиши лозим.

Шунингдек, халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва депозитлар жойлаштириш учун руҳсатномасиз чет элдаги банкларда корреспондентлик ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлиш ҳуқуқига ваколатли банклар эгалар.

Юридик шахслар – Ўзбекистон Ресупубликаси резидентларига рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада кўрсатилган мақсадни амалга ошириш даври мобайнида чет элда ҳисобварақлар очишга рухсат этилади. Бунда баён этилган мақсадлар ариза эгаси томонидан чет эл банкларида миллий ва (ёки) хорижий) валютада ҳисобварақлар очиш ва улардан фойдаланиш кўзда тутилган республика Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон ҳукумати қарорлари ёки халқаро шартномалари талабларига мос келиши лозим. Бу Марказий банк томонидан рухсатнома берилиши учун рухсатнома шартларидан биридир. Бундан ташқари, аризачи чет элдаги ҳисобварақларда маблағ ҳаракатланиши тўғрисида ўз вақтида маълумот тақдим этиши шарт.

Низомда юридик шахслар томонидан мазкур ҳисобварақлардаги маблағлар ҳаракати тўғрисида маълумот бериш, шу жумладан электрон кўринишда бериш муддатлари белгиланган:

- чет эл банкларида ҳисобварағи бор юридик шахслар - ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига қадар - “талаб қилиб олингунча” асосий депозит ҳисобварағи очилган жойдаги Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкига, чет эл банкидаги ҳисобварақлардаги маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳужжатлар (кўчирмалар) нусхаси билан;

- рухсатнома олган юридик шахслар – ҳар чорак ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар – давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига.

Аризаларни кўриб чиқиш ва рухсатномалар бериш учун ҳақ ундирилмайди.

Бундан ташқари, юридик шахслар Марказий банкка юридик шахснинг номи ва/ёки хизмат кўрсатувчи банк ўзгаргани тўғрисида ушбу амал содир этилган кундан бошлаб, 10 иш кунидан кечиктирмай маълум қилишлари шарт (юридик шахс қайта ташкил этилиши ҳоллари бундан мустасно). Бунда аввал берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.

Аввал берилган рухсатнома муддатини узайтириш зарурати туғилган тақдирда юридик шахс Марказий банкка мурожаат этиши лозим.

Шунингдек, ҳужжатда бошқа тартиб-таомил масалалари ҳал этилган.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Қандай қилиб банкдан кредит ...

Агар бизнесингизни молиялаштириш учун қўшимча пул маблағи ...

ФАО ваколатхонасининг фаолиятини ташкил ...

Ўзбекистон Ҳукумати 26 ноябрь куни “Бирлашган Миллатлар Та...

Олий бизнес мактаби бизнесни бошқ...

Қарорга мувофиқ Олий бизнес мактаби бизнесни бошқари...

Ўзбекистон I ярим йилликда 6,7 млрд. А&#...

2014 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича АҚШ доллари ...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш