РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ер солиғи бўйича чўпонлар ва ветеринарларга берилган имтиёзлари бекор қилинди

Ер солиғи бўйича чўпонлар ва ветеринарларга берилган имтиёзлари бекор қилинди

2014 йил 1 апрелдан чўпонлар, йилқибоқарлар, механизаторлар, ветеринар врачлар ва техниклар, яйлов чорвадорлигининг бошқа мутахассислари ва ишчиларига жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича берилан имтиёзлар бекор қилинди.

Яйлов чорвадорлиги – бу чорвачиликни ташкил этишнинг шундай шаклики, унда моллар бутун йил давомида (ёки йилнинг кўп қисмида) турар жой ва ишлаб чиқариш марказларидан узоқда жойлашган турли мавсумий яйловларда боқилади.

Чўпонлар, йилқибоқарлар, механизаторлар, ветеринар врачлар ва техниклар, яйлов чорвадорлигининг бошқа мутахассислари ва ишчиларига жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича берилан имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги 831–ХII-сонли “Ер солиғи тўғрисида” Қонуни (ўз кучини йўқотган) билан жорий этилган ва шу тоифадаги фуқароларга хусусий уй-жой қурилиши ва деҳқончилик қилиш учун ажратилган ер бўлакларига нисбатан қўлланилган, дея маълум қилади Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси.

Бу имтиёзни берилиши Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи йилларида чорвачиликни ривожлантиришга бўлган юқори қизиқиш билан боғлиқ эди.Режали-марказлаштирилган иқтисодиётдан бозор муносабатларига ўтиш кўплаб муаммоларни, шу жумладан қишлоқ хўжалигини юритишдаги муаммоларни ҳам ҳал этишни тақозо этар эди.

Яйлов чорвадорлиги чорва сонини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, унча яроқли бўлмаган, бориш қийин бўлган тоғ ва даштдаги яйловлардан фойдаланиш ва шу билан бирга ҳайдаладиган ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бошқа соҳалари учун бўшатиш имконини берди.

Ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар юз берди. Агросаноат мажмуаси тубдан ўзгартирилиши жараёнида фермер хўжалигини ривожлантиришга алоҳида диққат қаратилди ва қаратилмоқда. Фермер хўжаликлари бугун оёққа мустаҳкам турган ва мамлакатни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминламоқда.

Ҳозирда фермер хўжаликлари олдида янги вазифалар турибди, ва мазкур имтиёзнинг кучда қолиши энди долзарб эмас. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359- сонли “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни билан мазкур имтиёз бекор қилинди.

Бу дегани, 2014 йил 1 апрелдан бошлаб юқорида тилга олинган шахслар хусусий уй-жой қуриш ва деҳқончилик қилиш учун ажратилган ер бўлаклари учун жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини умумий тартибда тўлайдилар.

Манба: anons.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш