РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекистон Президенти давлат органлари зиммасига тадбиркорлар билан тез ва сифатли ишлаш вазифасини юклади

Ўзбекистон Президенти давлат органлари зиммасига тадбиркорлар билан тез ва сифатли ишлаш вазифасини юклади

Жорий йилнинг 7 апрелида Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасида инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонни имзолади. Фармон билан 2014-2015 йилларда бизнесни ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ Давлат алоқа қўмитасига Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат органларининг тадбиркорлар билан ўзаро алоқа ўрнатилиши керак бўлган расмий веб-сайтлари юритилишини назорат қилиш топширилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур тадбирларни амалга ошириш устидан тизимли назорат ўрнатилади, жумладан бизнесменлар ўртасида бу чораларнинг амалда қўлланиши қандай натижа бераётгани тўғрисида сўров олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари Интерфаол давлат хизматлари янога портали (my.gov.uz) орқали Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органларига ариза ва мурожаатлар йўллаш ҳуқуқига эга, шу жумладан 200-18-18 телнфон рақами орқали алоқа марказига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Табдиркорларнинг мурожаттларини тез ва сифатли кўриб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида махсус идоралараро иш гуруҳ ташкил этилган бўлиб, гуруҳ зиммасига Ягона портал орқали бизнес вакилларидан келиб тушган мурожаатларни қуйи давлат органларига юбормасдан ўрганиш вазифаси юклатилган.

Манба: podrobno.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
КАВАРЛАР (ёки чўчқа тарвузлар)

Менинг исмим Талай. 10 гектар ерда кавар (чўчқа тарвуз) ...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш