РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

1 чоракда Ўзбекистон ЯИМ тахминан 25,764 трлн. сўмни ташкил этди

1 чоракда Ўзбекистон ЯИМ тахминан 25,764 трлн. сўмни ташкил этди

2014 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тахминан 25,764 трлн. сўмни ташкил этди, бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга кўп.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра саноат ишлаб чиқариши ҳажми 8,9 фоизга ортиб, 16,228 трлн. сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқраш ҳажми 6,2 фоизга ортиб, 2,669 трлн. сўмни ташкил этди. Асосий капиталга инвестициялар 5,616 трлн. сўмга етди ёки 10,1 фоизга ортди.

Қурилиш ишлари ҳажми ҳисобот даврида 15,5 фоизга ортиб, 2,83 трлн. сўмга етди.

2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 2,83 трлн. тонна юк ташилди, бу 2013 йилнинг худди шу даврига нисбатан 4,4 фоизга кўп. Юк айланмаси 9,79 млрд. тонн-кмга етди (+2,6%).

2014 йилнинг январь-март ойларида йўловчи ташиш ҳажми 1,473 млрд. кишини ташкил этди. Ўсиш 2013 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 4,9 фоизни ташкил этди. Йўловчи айланмаси 5,5 фоизга ёки 19,757 млрд. йўловчи-кмгача ошди.

2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 11,739 трлн. сўмни ташкил этди ёки 2013 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 14,3 фоизга ортди. 2014 йилнинг январь-март ойларида пулли хизматлар кўрсатиш ҳажми 11,739 трлн. сўмга ошди ёки 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 9,1 фоизга ошиб, 4,935 трлн. сўмни ташкил этди.

2014 йилнинг январь-март ойларидаги макроиқтисодий кўрсаткичлар

млрд. cўм

2013 йилнинг январь-март ойларига нисбатан фоизда

Ялпи ички маҳсулот

25763,9

+7,5

Саноат маҳсулоти

16288,5

+8,9

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

2669,5

+6,2

Асосий капиталга инвестициялар

5615,9

+10,1

Қурилиш ишлари

2830,6

+15,5

Юк ташиш (қувурда ташиш транспортидан ташқари), млн.тн

264,7

+4,4

Юк айланмаси (қувурда ташиш транспортидан ташқари), млн.тн.-км

9789,7

+2,6

Йўловчи ташиш, млн.киши

1473,3

+4,9

Йўловчи айланмаси, млн.йўловчи-км

19757,2

+5,5

Чакана товар айланмаси

11739,4

+14,3

Пулли хизматлар

4935,4

+9,1


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш