РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекистонда 2014 йилнинг 1- чорагида $2,5 млрд. миқдорида капитал қуйилмалар ўзлаштирилди

Ўзбекистонда 2014 йилнинг 1- чорагида $2,5 млрд. миқдорида капитал қуйилмалар ўзлаштирилди

Инвестиция сиёсатининг фаол амалга оширилиши ва энг замонавий обектлар ҳамда қувватларнинг ишга туширилишини жадаллаштириш натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида ўзлаштирилган капитал қуйилмаларнинг умумий ҳажми эквивалентда 2,5 миллиард долларни ташкил этди ва 2013-йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга ўсди, хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат сатистика қўмитаси

Инвестициявий муҳитни янада такомиллаштириш бўйича кўрилган чоралар туфайли йилнинг биринчи чорагида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми ярим миллиард доллардан ортди ва 588,6 миллион долларни ёки ўзлаштирилган умумий капитал қуйилмалар ҳажмининг 23,3 фоизини ташкил этди. Хорижий инвестициялар ва кредитлар умумий ҳажмининг 89 фоиздан ортиғини (525 миллион доллар) тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси ташкил қилди ва 2013-йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар ўсди.

2013-йилнинг охирида ижтимоий соҳа обектлари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этишни тўла таъминлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг бюджет маблағлари ҳисобидан 24,8 фоизга ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобидан 30,6 фоиз ўсишига кўмаклашди. Умуман, давлат бюджетидан иқтисодиётга ажратилаётган харажатлар 37,9 фоизга кўпайди.

Шу билан бирга аҳолининг юқори инвестициявий фаоллиги натижасида аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 13 фоизга ортиб, 1,3 триллион сўмдан кўпроқни ташкил қилди.

Капитал қуйилмалар умумий ҳажмининг 66,9 фоизи ишлаб чиқариш қурилишига йўналтирилди. Натижада шу йилнинг бошидан буён қиймати 416,2 миллион долларга тенг 37 тармоқ лойиҳасининг амалга оширилиши ниҳоясига етди. Жумладан, «Ўзбекенгилсаноат» давлат аксиядорлик компаниясида 13, «Ўзавтосаноат» аксиядорлик компанияси ва «Ўзфармсаноат» давлат аксиядорлик компаниясида 6 тадан, «Ўзқурилишматериаллари» аксиядорлик компаниясида 4, «Ўзкимёсаноат» ДАК ва Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасида 2 тадан ва бошқа лойиҳалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурлари амалга оширилиши доирасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича умумий қиймати 660 миллиард сўмдан зиёд бўлган 876 та лойиҳанинг амалга оширилиши якунланди. Жумладан, 510 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Якунланган лойиҳаларнинг умумий сонидан енгил саноатда ва тўқимачилик саноатида 188 та лойиҳа амалга оширилган, жумладан, озиқ-овқат саноатида 261, қурилиш материаллари саноатида 230, мебелсозлик ва ёғочга ишлов бериш соҳасида 74, кимё ва нефт-кимё саноатида 65, машинасозлик соҳасида 29, тери-поябзал тармоғида 18, электротехника соҳасида 6 ва фармацевтика саноатида 5 лойиҳа амалга оширилди.

Шу йилнинг 1- чорагида умумий қиймати 3,3 миллиард долларга тенг 36 та янги йирик инвестициявий лойиҳа амалга оширилиши бошланди. Умуман, инвестициявий фаолликнинг ўсиши қурилиш-пудрат ишлари ҳажмининг 15,5 фоизга кўпайишига хизмат қилди. Инвестициялар ҳажмининг ўсиши самарасида, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларининг даражаси ва сифатини ошириш, қурилиш-пудрат ташкилотларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида жорий йилда барча ҳудудларда 20 йирик ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Ўзбекистонда I ярим йилликда ЯИМ 72,17 т...

Дастлабки маълумотларга кўра 2015 йилнинг январь-июнь ойларида ялпи ич...

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут сано...

Тошкент Ўзэкспомарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agro...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш