РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Менежерлар учун Европа Иттифоқида тажриба орттириш имконияти: талабнома жўнатишга шошилинг

Менежерлар учун Европа Иттифоқида тажриба орттириш имконияти: талабнома жўнатишга шошилинг

Корхоналар менежерлари учун Европада иш тажрибасини орттириш дастури

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “Менежментга ўқитиш дастури (МЎД) – Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари раҳбарларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси (кейинги ўринларда Лойиҳа) ЎзР Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ЕИ компанияларда иш тажрибасини орттириш учун ТАЛАБНОМАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНГАНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ. Иш тажрибасини орттириш дастури Ўзбекистондаги кичик бизнес корхоналари менежерларига мўлжалланган. Иш тажрибасини Европа Иттифоқининг 28 мамлакатида жойлашган компанияларда орттириш мумкин. Компаниялар иштирокчиларнинг ўзи ва/ёки лойиҳа томонидан ўзаро келишув асосида танланади.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекстонда кичик бизнесни самарали бошқаришга ва узоқ келажакда бизнес барқарор ривожланишини таъминлашга қодир малакали ва билимдон тадбиркор ва бошқарувилар сонини ошириш. Ушбу босқичда кўзланган мақсадга эришиш учун лойиҳа Ўзбекистондаги кичик бизнес раҳбарларини Европа компанияларда иш тажрибасини орттириш орқали ўқитади.

Лойиҳанинг иш тажрибасин орттириш дастуридан кўзланган мақсад ўзбекистонлик менежерларнинг бошқарувчилик кўникмаларини ривожлантириш, европача бошқарув усулларига ўқитиш, ЕИ ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборат. Номзодлар иш тажрибасини орттиришдан кўзлаган мақсадларини аниқ ва равшан баён этишлари, мазкур иш тажрибасини орттириш уларнинг малакалари ошиши ва компания ривожланишига қандай қилиб ёрдам беришини кўрсатиб ўтишлари лозим.

Тренинг ва иш тажрибасини орттиришда иштирок этиш танлаб олинган барча иштирокчилар учун бепул. Барча транспорт харажатлари (авиабилет учун шахсан тўланадиган 400 евродан ташқари), шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларида жойлашиш, виза, суғурта харажатлари Лойиҳа томонидан тўланади.

Барча мезонларга жавоб берадиган кичик бизнес корхоналари ва уларнинг раҳбарлари/менежерларигина иш тажрибасини орттириш дастурида иштирок этиш учун талабнома беришлари мумкин.

Кичик бизнес корхоналари учун:

  1. Лойиҳа давомида белгиланган, иқтисодиёт секторларидан бирида фаолият юритаётган бўлиш;
  2. Корхона 100 фоиз хусусий бўлиши (хусусий капиталнинг камида 80 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиши);
  3. Ўзбекистон бозорида энг ками 3 йил ишлаётган бўлиши;
  4. Ходимлар сони: энг ками – 5 киши ва энг кўпи – 250 киши;
  5. Компаниянинг йиллик обороти энг ками 0,2 млн Евро ва энг кўпи – 20 млн Евро;
  6. Асосий фаолиятдан олинаётган даромад сўнгги икки йил давомида ижобий бўлиши;
  7. Солиқ органлари олдида қарздорлик бўлмаслиги.

Кичик бизнес корхоналари раҳбарларига қўйиладиган талаблар:

  1. Тугатилган олий маълумот;
  2. Умумий меҳнат стажи 6 йилдан кам бўлмаслиги;
  3. Компанияни бошқаришда меҳнат тажрибаси камида 2 йил бўлиши;
  4. Ўрта ва олий даражадаги раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган бўлиш ва қўлида камида 3 та ҳисоботдор киши ишлаши;
  5. Инглиз тилини яхши билиш (ёки номзод жўнаётган ЕИ мамлакати тилини);
  6. Одамлар билан тез тил топишиш ва ўзини яхши томондан кўрсатиш қобилиятига эга бўлиш;
  7. Компьютер ва интернетдан яхши фойдаланишни билиш.

Талабномаларни топшириш муддати

Номзодлардан талабномалар 2014 йил 19 майдан 31 майгача қабул қилинади. Талабноманинг расмий шакли МЎД лойиҳасининг расмий сайтида (www.mtpeu.uz) 2014 йил 19 майдан бошлаб жойлаштирилади.

Талабнома шаклини тўлдиргач, номзодлар талабноманинг сканердан ўтказилган ва имзо қўйилган нусхасини зарур қўшимча ҳужжатлар билан бирга mtp@mtpeu.uz (нусхаси: mtpeu.uz@gmail.com) электрон адресига жўнатишлари лозим.

Қуйида талабномага қўшимча равишда тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилади:

  1. Компания рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳнома ва устав ҳужжатларининг сўнгги версияси;
  2. Корхонанинг бюджет олдида қарздорлиги йўқлиги тўғрисида солиқ органининг маълумотномаси;
  3. Йиллик оборот ҳажми ва сўнгги икки йил (2012 ва 2013) давомида ижобий даромад олинганини тасдиқловчи сертификат (лар);
  4. Ходимлар бўлимидан ходимлар сонини тасдиқловчи маълумотнома;
  5. Номзоднинг паспортидан нусха;
  6. Олий маълумот олганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  7. Умумий меҳнат стажи 6 йилдан кам эмаслигини тасдиқловчи сертификат (лар);
  8. Компания ходимлар бўлимидан номзоднинг лавозимини ва 2 йиллик раҳбарлик иш тажрибасига эгалигини (ҳисоботдор 3 кишини кўрсатган ҳолда) тасдиқловчи маълумотнома.

Шакл экземплярларининг ва қўшимча ҳужжатларнинг босмадан чиқарилган ва имзоланган асл нусхалари 2014 йил 31 майдан кечиктирмасдан лойиҳа офисига топширилиши лозим. «Management Training Programme» лойиҳаси манзили: ЎзР Савдо-саноат палатаси, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй, 100047, Тошкент, Ўзбекистон.

Танлаб олиш жараёни ва тартиб-таомили:

Танлов икки босқичда амалга оширилади:

1-босқич: Олинган талабнома ва қўшимча ҳужжатлар асосида номзодларни баҳолаш

Танлаб олинган номзодлар интервьюга таклиф этиладилар.

2-босқич: 1-босқичдан ўтган номзодлар учун интервью.

Қуйидаги мезонлар танлаб олинган номзодлар билан интервью вақтида уларни баҳолаш учун асос бўлади:

  1. Талаб этиладиган тилда номзоднинг гаплаша олиш қобилияти (инглиз ёки Европа Иттифоқининг бошқа тили);
  2. Иш тажрибаси орттириш дастурида иштирок этишдан мақсадни аниқ ва оқилона асослаб бериш;
  3. Номзоднинг шахс сифатида ривожланиш ва компанияни ривожлантириш борасидаги режалари.

Танловнинг 2-босқичи натижалари МЎД лойиҳасининг вебсайтида эълон қилинади.

МАҲСУС ИЗОҲ: Танлов жараёнида гендер тенглик масалалари шу тариқа инобатга олинадики, Лойиҳада номзодларнинг камида 20 фоизи аёллардан иборат бўлиши кўзда тутилади.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАРНИ лойиҳанинг расмий сайтидан (www.mtpeu.uz) ва/ёки ЎзР ССП вебсайтидан (www.chamber.uz) ёки (+99871) 150-60-06, 233-59-01 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин

Манба: mtpeu.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш