РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўловчилар 2017 йилгача текширилмайдилар

Солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўловчилар 2017 йилгача текширилмайдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўз фармони билан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторийни 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача узайтирди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон   билан “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан қабул қилинди.

Юридик шахсларни тугатишдаги, қўзғатилган жиноий ишлар доирасидаги, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширувлар бундан мустасно, маълум қилади Норма.уз.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Президент Қарори билан тасдиқланган “Кичик ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурига мувофиқ солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўловчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини барча турдаги солиқ текширувидан ўтказишга 2011 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 2014 йилнинг 1 апрелигача мораторий назарда тутилган эди.

Источник: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
2016 йилдан давлат хизматлари кўрсатиш б...

Тадбиркорлик субектларига “Ягона ойна” тамойили бўйич...

Кислород ишлаб чиқариш бўйича зав...

“Осмондан тушган пул” деганда, унча ҳалол бўлмаган б...

Мева ва сабзавотларни қуритиш бўйи...

Ўзбекистонда сабзавот, кўкат ва меваларни қуритиш корхонасига са...

Кавар ёки оёқ остида ўсадиган даро...

Одамзод бир қараганда назар-писанд қилмайдиган нарсал...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш