РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Тошкентда “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Тошкентда “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

2014 йил 14 майда Тошкентда “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир ЎзЛиДеП фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Давра суҳбат ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, вазирликлар ва идоралар, давлат ва ижтимоий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, тадбиркорлар ва журналистлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида эътиборга ҳавола этилган маърузалар Ўзбекистонда мазкур қонун қабул қилиниши заруратига, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан кўриладиган ҳуқуқий ва иқтисодий фойдасига; тижорат сири ҳисобланган ахборотни ҳимоя қилиш орқали республикада ҳалол рақобатни ривожлантиришга; тижорат сири билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш борасидаги дунё тажрибасига ва бошқа масалаларга бағишланди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятида тижорат нуқтаи назаридан қимматли ахборот бошқа моддий ва интеллектуал активлар сингари муҳим ўрин тутади. Мазкур ахборот эгалари ўз ваколатли доирасида бундай ахборотни қайта ишлаш, ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби ва қоидаларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Тижорат сири эгаси тегишли ҳуқуқ эгаси сифатида қонун йўли билан белгиланган доирада ўз ахборот ресурсларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ваколатларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириши лозим.

Мазкур лойиҳа хориж тажрибасини ўрганиш асосида, шунингдек маҳфий ахборот тўғрисида, тижорат сирини ташкил этувчи ахборот тўғрисида ва бошқа сирлар тўғрисидаги миллий қонунчиликни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Тижорат сири соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш борасидаги МДҲ мамлакатларининг қонунчилигидан ташқари, Япония, Германия, АҚШ каби мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилди.

Кўпчилик яқин хориж мамлакатларининг тажрибасида ахборотни тижорат сири тоифасига киритиш, бундай ахборотни ошкор қилиш ва унинг маҳфийлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Айнан “Тижорат сири тўғрисида”ги қонунларда тижорат сирининг асосий таркибий жиҳатлари белгилаб берилган, ушбу тоифага кирувчи ахборотнинг моҳияти, тушунчалари ва турлари очиб берилган, бундай ахборотни тақдим этиш, ошкор қилиш ва рухсатсиз ошкор қилиш учун жавобгарлик белгилаш механизмлари ўз ифодасини топган.

Мазкур қонун лойиҳасида бир қатор тушунчаларга аниқ тавсиф берилган. Қонун лойиҳаси тижорат сирига қўйиладиган талабларни белгиловчи нормаларни ҳам ўз ичига олган.

Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сирини ҳимоя қилиш, давлат органининг асосли талабига кўра тижорат сирини тақдим этиш, шунингдек судда тижорат сири билан таништириш чегаралари бўйича моддалар давра суҳбати иштирокчиларининг қизғин мунозараларига сабаб бўлди. “Тижорат сири тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида тадбир иштирокчилари ҳимоянинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, тижорат сирини тақдим этиш масалалари ва мамлакатда ушбу қонун ўз вақтида қабул қилинаётгани борасида фикр алмашдилар.

Мунозаралар чоғида Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг мазкур қонун лойиҳаси юзасидан позицияси алоҳида баён этилди. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятлари давомида турли ҳажмда маҳфий тижорат сирини тўплашлари шубҳасиз. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг концепциясида кўрсатилганидек, ахборот соҳасида ахборот ва ўз ғояларига эгалик қилиш эркинлиги, ахборот ва ғояларни олиш, тарқатиш каби таркибий қисмлардан иборат эркинлик ва ҳуқуқларни таъминлаш Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг негизини ташкил этади.

ЎзЛиДеП фракциясининг фикрича, мазкур масалани ҳал этишнинг жиҳатларидан бири ахборот хавфсизлиги масалаларини қонун йўли билан тартибша солиш бўлиб, у тижорат ва бошқа сир ҳисобланган ахборотдан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш орқали хўжалик субъектларининг мулкий ва номулкий шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни ўз ичига олади.

Қизғин мунозаралар давомида ЎзЛиДеП фракцияси томонидан таъкидландики, “Тижорат сири тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ахборотни тижорат сири тоифасига киритиш, уни тизимлаштириш ва тақдим этиш масалалари қонун йўли билан тартибга солинишини таъминлашга қаратилган. Бу, авваламбор, бозор рақобати шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоясини кучайтириш имконини беради, деб ҳисоблайдилар ЎзЛиДеП аъзолари. Қонун нормаларининг амалга оширилиши хўдалик юритувчи субъектлар самарали кўрсатиши учун қулай шароит яратади, бу эса партия электорати манфаатларига тўлиқ жавоб беради, шунингдек ахборот технологиялари, ишлаб чиқариш янгиликлари, ноу-хау ва инновациялар янада ривожланиши учун рағбатлантирувчи аҳамият касб этади, бу эса, охир-оқибат, иқтисодиёт ўсиши ва республикамиз гуллаб-яшнашига хизмат қилади.

Давра суҳбати сўнггида иштирокчилар тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ушбу қонун лойиҳасининг муҳимлиги ва уни қабул қилиш зарурлиги борасида ягона фикрга келдилар.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш