РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

ЖБ: 2014 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 7 фоизга ўсади

ЖБ: 2014 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 7 фоизга ўсади

2014 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 7 фоизга ўсади, дейилади Жаҳон банкининг 2014 йил 11 июнда чоп этилган “Глобал иқтисодий истиқболлар” ҳисоботида.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг январь ойида Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7 фоизни ташкил этишини прогноз қилган эди.

Жаҳон банки экспертлари берган баҳоларга кўра Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2015 йилда 6,7 фоизни, 2016 йилда ҳам 6,7 фоизни ташкил этади. Прогноз январь ойидаги прогнозга нисбатан ўзгармаган.

Жаҳон банки газ экспорти Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишига ёрдам беришини, аммо пахта ва тилла нархи пастлиги, шунингдек асосий экспорт бозорларидаги (шу жумладан, Россия, туркия, Украина ва Хитойдаги) нохуш иқтисодий вазият ЯИМ ҳажми сўнгги 10 йилдаги каби 8 фоиз миқдорида ортишига йўл қўймаслигини қайд этган.

Жорий ҳисоб сальдоси 2014 йилда ЯИМга нисбатан 2,1 фоиз миқдорида бўлади, 2013 йилда эса бу кўрсаткич 1,2 фоизни ташкил этган эди дейилади Жаҳон банкининг ҳисоботида. Маърузада қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2015 йилда 1,8 фоизни, 2016 йилда 0,7 фоизни ташкил этади.

Жаҳон банки 2014 йилда Ўзбекистон импорти 3,9 фоизга ўсишини таъкидлаган. Экспорт ҳажми ўсиши 2015 йилда 4,5 фоизни ташкил этади ва 2016 йилда ҳам худди шундай кўрсаткичга эришилади.

Банкнинг прогнозларига кўра Ўзбекистон импорти 2014 йилда 9,5 фоизни, 2015 йилда 7,9 фоизни ва 2016 йилда 6,2 фоизни ташкил этади.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Импорт урнини босадиган ва Экспорт боб &...

Лойихадан келадиган даромат хақида куп ва хуп гапириш мумкин, ле...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш