РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

S&P Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини қайд этди

S&P Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини қайд этди

2014 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Банклари ассоциацияси биносида Ўзбекистоннинг тижорат банклари халқаро рейтинг баҳолари олишларига бағишланган навбатдаги семинар ўтказилди.

Семинар ишида тижорат банклари ва Марказий банкнинг раҳбар ва масъул ходимларидан иборат уч юздан ортиқ киши иштирок этди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш, хусусан банкларнинг халқаро молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш орқали инвестициявий салоҳиятини ошириш, банклар томонидан юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш ва Ўзбекистоннинг банк амалиётига тижорат банклари фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг халқаро стандартларини жорий қилиш мақсадида ўтказилди.

Семинар давомида Standard & Poor’s таҳлилчилари банкларнинг капиталини таҳлил қилиш, тизимли рисклар ва суверен кредит рискларни бошқаришни баҳолаш масалалари бўйича тақдимот ўтказдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишида банк тизимининг ролига баҳо бердилар ҳамда ЯИМ тез суръатларда ўсишига банклар иқтисодиётнинг реал секторига кредитлар ажратиши самараси ўлароқ эришилганини қайд этдилар.

Мамлакат банкларининг барқарорлиги банк тизимига бўлган ишонч учун ҳам, банклардаги ҳисоб рақамларида корпоратив депозитлар ва аҳолининг бўш маблағлари жамланиши учун ҳам мустаҳкам асос бўлади. Хусусан, сўнгги уч йил давомида банклардаги жами депозитлар ҳажми 2,2 баравар ошди. 2013 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли депозитлари ўсиши 30,2 фоизни ташкил этди, шунга яраша банкларнинг жами активи 30 фоизга ошди.

Ўтказилган самарали банк назорати ва банклар фаолияти бошқарилиши натижасида республика банк тизими кўрсаткичлари юқори даражада қолмоқда ва бир қатор нормативлар бўйича халқаро стандартлар талабларидан юқори бўлмоқда.

Банк тизимининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар натижасида банкларнинг жами капитали сўнгги 3 йил ичида 2 баравар ошди, шу билан бирга сўнгги йил давомида банкларнинг жами капитали ўсиши 25,1 фоизни ташкил этди.

Банк тизими капиталининг етарлилиги даражаси 24,3 фоизни ташкил этди, бу халқаро стандартлардан 3 марта кўп (8%). 2015 йилгача банклар жами капиталининг ҳар йиллик ўсиши 20 фоиздан кам бўлмаслиги режалаштирилган.

Банк тизимининг жорий ликвидлилиги 65,5 фоизни ташкил этди, бу халқаро талаблардан 2 баравар юқори.

Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ бугунга келиб барча тижорат банклари Standard & Poor’s, Moody’s ва Fitch Ratings каби мамлакат банкларининг барқарорлигини ва турғун ўсишини тасдиқловчи халқаро рейтинг агентликларининг ижобий рейтинг баҳосига сазовор бўлган.

Семинар давомида ишлаб чиқилган тавсиялар тижорат банкларининг фаолиятини баҳолаш тизимини етакчи рейтинг агентликлари стандартлари асосида янада такомиллаштиришга ёрдам беради, шунингдек банк фаолиятини энг илғор банк тажрибасига мувофиқ ташкил этиш даражасини ошириш имконини беради.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистонда I ярим йилликда ЯИМ 72,17 т...

Дастлабки маълумотларга кўра 2015 йилнинг январь-июнь ойларида ялпи ич...

Қандай қилиб банкдан кредит ...

Агар бизнесингизни молиялаштириш учун қўшимча пул маблағи ...

Макарон ишлаб чиқариш учун асбоб-у...

Макарон мамлакатимизда аллақачон одатий ва севимли қўшимча...

Ўзбекистон I ярим йилликда 6,7 млрд. А&#...

2014 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича АҚШ доллари ...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш