РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Тадбиркорлар ҳуқуқлари поймол этилгани тўғрисидаги аризаларни Ягона портал орқали юборишлари мумкин

Тадбиркорлар ҳуқуқлари поймол этилгани тўғрисидаги аризаларни Ягона портал орқали юборишлари мумкин

Ўзбекистон тадбиркорлари ҳуқуқлари поймол этилгани тўғрисидаги аризаларни энди Интерфаол давлат хизматлари ягона портали (my.gov.uz) орқали юқоришлари мумкин.

“Гарчи республика Раҳбарияти томонидан ишбилармонлик муҳитини яхшилаш вазифаси қўйилган бўлса-да, жойларда тадбиркорлик субъектларига баъзи бир мансабдон шахслар томонидан адолатсизларча муносабатда бўлиш ҳоллари учраб турибди, хусусан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш, меҳнат ресурсларини мажбуран жалб қилиш, хомийлик қилишга мажбурлаш ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар кузатилмоқда”, - таъкидланади порталда.

“Энди, бундай вазиятда тадбиркорлар ўз ишхоналаридан чиқмай туриб интерфаол тарзда адлия органларига шикоят йўллашлари мумкин. Шу билан бирга шикоятлар ўз вақтида кўриб чиқилиши устидан мониторинг ва назорат олиб борилади. Шунингдек, тадбиркорлар шикоят кўриб чиқилиши сифатини баҳолашлари ва ўз шарҳларини қолдиришлари мумкин. Бу шикоятни кўриб чиқишда иштирок этган давлат органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга, шикоятларни юзаки кўриб чиқаётган ходимларга нисбатан чора кўришга ёрдам беради”, - дейилади мурожаатда.

Мазкур хизмат Ягона порталнинг Call-маркази орқали кўрсатилиши мумкин.

Хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ижро этиш мақсадида йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ягона порталда тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор имкониятлар яратилган, хусусан, бизнесни рўйхатдан ўтказиш, Бош вазир номига мурожаат қилиш, Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериладиган электрон рақамли имзо ёрдамида Ягона порталда авторизациядан ўтиш, кредит олиш учун буюртмаларни расмийлаштириш ва бошқа хизматлар.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш