РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекстоннинг ялпи ички маҳсулоти январь-июнь ойларида 8,1 фоизга ўсди

Ўзбекстоннинг  ялпи ички маҳсулоти январь-июнь ойларида 8,1 фоизга ўсди

2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунларига бағишланган 16 июлда бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра ҳисобот даврида ЯИМ 61 трлн. сўмдан ошди.

Ишлаб чиқарилган ЯИМнинг 43,9 фоизи кичик тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келди. Хизмат кўрсатиш соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 52,7 фоизгача ўсди, 2013 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунида бу кўрсаткич 52,4 фоизни ташкил этган эди.

2014 йилнинг январь-июль ойлари якунига кўра саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 8,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 6,9 фоизга, асоси й капиталга инфестициялар – 10,8 фоизга (АҚШ долларига эквивалентда – 12,8 фоизга), қурилиш ишлари ҳажми – 17,4 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми – 13,7 фоизга, бозор хизматлари ҳажми – 14,2 фоизга ўсди.

Дон экинлари ҳосили рекорд ҳажмда – 8 миллион тоннадан ортиқ миқдорда етиштирилди ва йиғиб олинди. Қишлоқ ерларида барпо этилган янги турар-жой мавзеларида 2014 йилда қуриш режалаштирилган 11000 та намунавий лойиҳалар бўйича хусусий уйдан 4486 таси фойдаланишга топширилди.

Давлат бюджети ЯИМнинг 0,1 фоизи миқдорида профицит билан бажарилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади.

Ҳисобот даврида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 14 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга ўсди.

Ўзбекистон экспорти ҳажми 7,22 миллиард АҚШ долларини (+8 фоиз) ва импорти ҳажми 6,74 АҚШ долларини ташкил этди (+4,6 фоиз). Шунга мос равишда ташқи савдо ижобий сальдоси 482,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини ошириш йиллик Дастури тизимли бажарилиш оқибатида жорий йилнинг бошидан буён 506,4 мингта янги иш ўринлари яратилди, шундан 303,2 мингтаси, ёки 59,9 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида оналик ва болаликни ҳимоя қилишни, таълим сифатини ошириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилишни таъминлаш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда ва бу тадбирларни амалга оширишга барча манбалар ҳисобидан 3,1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

144 та зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”ни фаол амалга ошириш туфайли 109 та корхонани зарар кўриб ишлашдан ва молиявий нобарқарорликдан чиқариш таъминланганлиги қайд этилди. Қайта ташкил этилаётган корхоналарда умумий суммаси 3,1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди, шу жумладан, қарийб 118 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспортга сотилди. Йирик саноат корхоналарида 1330 бирлик эскирган асбоб-ускуна янгиланди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ўртача 8,9 фоизга пасайтиришга эришилди.

Жорий йилнинг бошидан буён 2014 йилнинг Инвестиция дастурига киритилган умумий қиймати 680 миллион АҚШ долларини ташкил этган 64 та лойиҳани амалга ошириш охирига етказилди. 1651 та янги ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди.

Кичик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун кичик бизнес субъектларига жами 25,5 миллиард сўмлик 86 та давлат активи сотилди, давлат мулки 19,4 мингта фойдаланилмаётган объекти ижарага берилди.

Банклар томонидан уларга 4,8 триллион сўм миқдорида ёки 2013 йилнинг биринчи ярим йилидагига қараганда 1,3 баравар кўп кредитлар берилди. Ишбилармонлик муҳитининг яхшиланиши мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ўсишига ва миллий иқтисодиётнинг барақарорлигига, аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойлардаги аҳолининг иш билан бандлиги ва моддий фаровонлигини ошириш масалаларини ҳал этишга тадбиркорликнинг улушини жиддий равишда оширишни таъминлади. Кўрилган чора-тадбирлар кичик бизнес улушининг саноатда – 27 дан 28,4 фоизгача, бандликда – 75,8 дан 76,4 фоизгача ўсишини таъминлади.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш