РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Корхоналар учун лицензия олиш ҳақи пасайтирилмоқда

Корхоналар  учун лицензия олиш ҳақи пасайтирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига мувофиқ республика Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарорига мувофиқлаштириш мақсадида лицензияланадиган фаолиятни тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда лицензия олиш учун ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситаси ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарномани олган ҳолда, тақдим этилиши ўз аксини топган. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Бундан ташқари, лицензия берувчи органнинг жавобини олишда ҳам ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўзд тутилган.

Лицензияловчи органи томонидан лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун йиғим миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан бир бараваригача пасайтирилди.

Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш муддати ўттиз кундан йигирма кунгача қисқартирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш муддати лицензия талабгоридан барча зарур ҳужжатлар билан ариза олинган кундан бошлаб йигирма кунга қисқартирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмаслиги белгилаб қўйилган. Аввал йиғим энг кам иў ҳақининг икки бараварини ташкил этган.

Шундай қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига мувофиқ республика Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарорига мувофиқлаштириш мақсадида лицензияланадиган фаолиятни тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

Ҳужжатнинг номи

Ўзгартирилиши лозим бўлган норма

Олдинги таҳрир

Янги таҳрир

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом

Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун йиғим

2 ЭКИҲ

1 ЭКИҲ

Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш муддати

30 кун

20 кун

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом

Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш муддати.

30 кун

20 кун

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом

Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун йиғим

2 ЭКИҲ

Йиғим ундирилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг » 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом

Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун йиғим

3 ЭКИҲ

1 ЭКИҲ

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом

Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун йиғим

2 ЭКИҲ

Йиғим ундирилмайди

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим

0,5 ЭКИҲ

Дубликат бериш учун йиғим

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 мартдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом

Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш муддати.

30 кун

20 кун

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом

Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш муддати.

20 кун

15 кун

Вазирлар Маҳкамасининг » 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом

Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун йиғим

2 ЭКИҲ

Йиғим ундирилмайди

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим

0,5 ЭКИҲ

Дубликат бериш учун йиғим

0,5 ЭКИҲ

Манба: Norma.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Тошкентда “Тижорат сири тўғрисида”...

2014 йил 14 майда Тошкентда “Тижорат сири тўғрисида”...

«Саломатликнинг таъми – нордон!» (с) Кеф...

Бугунги кунда рационимизни ачитқили сут маҳсулотларисиз та...

Хорижий инвесторлар билан муносабатларни...

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан муносабатларни тартибга солувчи...

Шиша,ойна чикиндиларини кайта ишлаш ва т...

Хурматли сармоядорлар! Мен Сирдарё вилояти,Околтин тумани хокимлигида ...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш