РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекистоннинг сакизта ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг сакизта ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида яқин орада кичик саноат зоналари пайдо бўлади. Улардан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари ўрин оладилар. Улар имтиёзли шартларда ўз лойиҳаларини амалга ошириш имконига эга бўладилар.

Махсус кичик саноат зоналари Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида ташкил этилади – Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида. Бундай зоналар учун республика бўйича жами 305,7 га ер ажратилади, шундан энг кўпи Сурхондарё вилоятида. Бу ерда мазкур мақсадда 78,1 га ер майдони ажратилади.

Ўзбекистон Президенти бир қатор соҳа вазирликлари ва идораларига жорий йилнинг август ойи охиригача мазкур зоналарни яратиш ва фаолиятини ташкил этиш бўйича низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни топширди. Ушбу низом кичик саноат зоналари фаолиятининг қонунчилик асосини ташкил этади.

Бундан ташқари, шу муддатда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича муайян лойиҳа ишлаб чиқиш режалаштирилган. Кичик саноат зоналарида зарур муҳандислик коммуникация тармоқлари ва инфратузилма объектлари қурилишини давлат ўз зиммасига олади ва бу шу зоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилган тадбиркорлар учун ўзига хос имтиёз бўлади.

Янги зоналар иштирокчилари танлов асосида аниқланади ва ҳар бир тадбиркорлик субъектига ўртача 0,2-0,3 гектардан ер майдони ажратилади. Шу билан бирга тадбиркорлар ўз зиммаларига янги иш ўринлари яратиш бўйича инвестицион мажбуриятлар олишлари лозим бўлади.

Давлатга тегишли бўлган, кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга улар ўз зиммаларига янги иш ўринларини яратиш бўйича инвестицион мажбуриятлар олишлари шарти билан ижарага берилади. Олдин тузилган ижара шартномалари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда тадбиркорларга ижара муддатини узайтириш имкони берилади.

Манба: podrobno.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш