РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

IFC Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларини татбиқ этиш бўйича фаолиятни бошламоқда

IFC Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларини татбиқ этиш бўйича фаолиятни бошламоқда

Жаҳон банки Гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) SGS компанияси билан биргаликда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат соҳасидаги корхоналари раҳбарлари ва мутахассислари учун озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг халқаро эътироф этилган стандартларини татбиқ этиш масалаларига бағишланган ўқув семинар ўтказди.

Мазкур дастур IFCнинг Европа ва Марказий Осиёда агробизнес стандартларини татбиқ этиш дастури доирасидаги биринчи тадбирлардан бири ҳисобланади. IFCнинг ушбу дастури уч йилга мўлжалланган бўлиб, ундан мақсад озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш даври давомида хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш чораларини такомиллаштириш орқали Ўзбекистоннинг озиқ-овқат корхоналари рақобатга қодирлигини оширишдан иборат.

Юқорида баён этилган дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1633-сон “2012-2015 йилларда республика озиқ-авқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ни муваффақият билан амалга оширишга ёрдам бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат соҳаси корхоналари учун озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти бўйича халқаро стандартларни татбиқ этиш масалаларини кенг ёритиш мақсадида IFC матбуот брифинги ўтказди. Тадбир давомида компания журналистларга хавфли омилларни ва танг назорат нуқталарини таҳлил қилиш бўйича жаҳонда эътироф этилган тизим (НАССР) тўғрисида ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежментининг самарали тизимларини татбиқ қилиш иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқлиги, шунингдек ушбу тизимлар корхоналарнинг бозордаги мавқеини кўтариб, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш орқали уларга қандай афзалликлар бериши тўғрисида сўзлаб берди.

“Ҳозирда НАССР принципларига риоя қилиш Европа иттифоқи мамлакатларида ҳам, Божхона иттифоқида ҳам мажбурий ҳисобланади. Барча ишлаб чиқарувчилар НАССР принципларига асосланган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимларни ишлаб чиқишлари, татбиқ этишлари ва уларга риоя этишлари лозим. Агар ўзбек корхоналари Европа, Россия ёки Қозоғистонга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишни хоҳласалар, улар НАССР принципларига асосланган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимларни татбиқ этишлари ва уларга риоя этишлари лозим. Мажбурий қонун талабларига риоя этишдан ташқари, замонавий тизимларни татбиқ этган корхоналар бозор рақобатига янада бардошли ва муваффақиятли бўладилар – биз бунга турли мамлакатлардаги мижозларимиз мисолида амин бўлдик”, – деди матбуот брифингида Ўзбекистондаги IFC дастурлари раҳбари Ольга Шербина.

“Ўзбекистон компаниялари учун тренингда иштирок этиш жуда муҳим, сабаби биз нафақат корхоналаримиз ишининг самарадорлигини оширишнинг янги усуллари тўғрисида билиб оламиз, балки озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимларини татбиқ этган ёки татбиқ этиш босқичида турган корхоналар билан тажриба алмашиш имконига эга бўламиз”, деди AGROMIR компаниялар гуруҳи ходими Наталья Глухова.

Умумий ўқув тадбирларидан ташқари, IFC корхоналарга озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимларини яхшилаш бўйича комплекс хизматларни таклиф этади. Бу хизматлар корхонанинг у ёки бу стандартни татбиқ этишга ва сертификация қилишга тайёрлигини аудит қилишдан тортиб, тизим бевосита табиқ этилгунга қадар ходимларни ўқитиш ва халқаро стандартлар (FSSC 22000, IFS, BRC, GlobalGAP ва бошқалар) бўйича сертификатлаш даврида хизмат кўрсатишни ўз ичига олади

Австрия Молия вазирлиги кўмагида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича маслаҳат дастури Европа ва Марказий Осиёдаги IFCнинг мижози бўлган 80 дан ортиқ корхонага қарийб 160 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиш, самарадорликни ошириш, харажатларни камайтириш, чиқиндилар билан яхшироқ ишлаш ва рискларни яхшироқ бошқариш билан бирга сотувни 323 миллион АҚШ долларига оширишга, шунингдек брендларнинг обрўси ошишига ёрдам берди.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш