РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекистон олимлари тугунакларни қуритишнинг янги усулини ихтиро қилдилар

Ўзбекистон олимлари тугунакларни қуритишнинг янги усулини ихтиро қилдилар

Абу Райхон Беруний номли Тошкент Давлат техника университети олимлари тугунакларни қуритишнинг янги усулини ихтиро қилдилар. Озиқ-овқат саноатининг намлиги юқори маҳсулотларини қуритиш учун ўта муҳим бўлган ушбу ихтиро учун патент Карим Норқулов, Машъал Маматқулов, РИфкат Фахрутдинов ва Жасур Сафаровга берилди.

Янги усулга кўра тугунаклар тўғралади ва сеткасимон тагликка қават-қават тахланади ва инфрақизил нур ёрдамида керакли намлик даражасига эришилгунча нурлантирилади. Нурлантириш 91190 Па босимли вакуумда 40 дан 60 градусгача бўлган ҳароратда амалга оширилади, бундан олдин 20-30 дақиқа давомида туганаклар мунтазам нурлантирилади, шундан кейин дискрет режими цикли бошланади – хом ашё 2-4 дақиқа давомида нурлантирилади, сўнг нурлантирувчиларнинг 25-30 фоизи 5-15 дақиқага ўчирилади. қуритилаётган хом ашёнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, хом ашёнинг намлик даражаси 10-13 фоизга етмагунча, дискрет режими цикли қайтарилади. Бу усулдан фойдаланиш натижасида якуний маҳсулот сифати ошади ва қуритиш учун кетадиган вақт қисқаради.

Шуни ҳам айтиш лозимки, бундай қуритиш усули кўпгина озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш кўламини кенгайтирди ва уларнинг аввал маълум бўлмаган фойдали хусусиятларини очиб берди. Технологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ер нокининг қуритилган концентрати таркибида жуда кўп миқдорда углеводлар, витаминлар, микро- ва макроэлементлар мавжуд бўлиб, бу ундан тиббиётда, косметологияда, биотехнология ва фармацевтика саноатида фойдаланиш имконини беради.

Манба: UzReport

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш