РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Олиб кириладиган наслчилик материаллари рўйхати кенгайтирилди

Олиб кириладиган наслчилик материаллари рўйхати кенгайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 январдаги 14-сонли қарори билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувчи учун тўловлардан ташқари) озод этиладиган Наслчилик материали, зооветеринария хизматлари кўрсатишни ривожлантириш учун технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, аралаш ем ишлаб чиқариш учун таркибий қисмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда тирик уй паррандалари, яъни товуқ, ўрдак, ғоз, курка ва цесаркалар, шунингдек инкубация учун уруғлантирилган тухумлар божхона тўловларидан озод этилган.

Киритилган ўзгартиришлар билан мазкур Рўйхат анча кенгайди. Унга она асалари, асал пакетлари, қимматли балиқ турлари: гулмоҳи, зоғорабалиқ, бакрабалиқ, лаққа балиқнинг энди тухумдан чиққан балиқчалари, уруғлантирилган бакрабалиқ ва бошқа балиқларнинг увилдириғи ва уларнинг личинкалари киритилган.

Асбоб-ускуналар, таркибий ва бутлаш қисмлари рўйхати кенгайтирилди. Рўйхатга йирик қорамолни идентификация қилиш учун рақамли қулоқ биркалари, инсектицид, родентицид, фунгицид, гербицидлар, унишга қарши воситалар ва ўсимликлар ўсишини ростлаш воситалари, дезинфекцияловчи воситалар ва уларнинг сарфлаш материаллари, дезинфекцияловчи воситалар ва уларга ўхшаш препаратлар ва буюмлар киритилган.

Ҳужжатла бир қатор бошқа ўзгаришлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан Наслчилик маҳсулотларини (материалини) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.

Ҳужжат наслчилик чорвачилигини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган ва наслчилик чорвачилиги субъектлари томонидан наслчилик маҳсулотини (материалини) экспорт ва импорт қилиш тартибини белгилайди.

Экспорт ва импорт олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган наслчилик маҳсулоти (материали) рўйхатига мувофиқ, тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади. Олиб чиқиш ва олиб кириш тақиқланган наслчилик маҳсулотини (материалини) экспорт ёки импорт қилиш ман этилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича наслчилик маҳсулотини (материалини) экспорт ёки импорт қилувчи наслчилик чорвачилиги субъектлари маълумотларни Интерфаол давлат хизматлари ягона портали орқали ягона рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда Наслчилик маҳсулоти (материали) бўйича ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритишлари керак.

Олиб кирилаётган зотли моллар ветеринария талабларига мувофиқ, белгиланган тартибда карантинга қўйилади. Карантин тугагач, наслчилик маҳсулоти (материали) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Манба: Norma.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Импорт урнини босадиган ва Экспорт боб &...

Лойихадан келадиган даромат хақида куп ва хуп гапириш мумкин, ле...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш