РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

USAID Ўзбекистон фермерлари учун илова ишлаб чиқди – MEVA

USAID Ўзбекистон фермерлари учун илова ишлаб чиқди – MEVA

MEVA номли мобиль илова ишга туширилди. Бу илова фермерларга агротехнологияларни, мева навларини танлашда, зараркунанда ва касалликлар билан курашишда, узумзорлар ва боғларни парвариш қилишда ёрдам беради.

Бу ҳақида Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ агентлиги (USAID) Ўзбекистонда интенсив боғдорчиликни юритиш бўйича маълумотга бўлган эҳтиёж катталиги муносабати билан фермерларга ушбу иловани тақдим этди.

MEVA (Mobile Extension Value Added) мобиль иловасини Google Play да ўзбек тилида бепул юклаб олиш мумкин

MEVA дастури Datasite Technology компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, агротехник технологиялар, энг мақбул мева навларини танлаш, зарур асбоб-ускуналарни сотиб олиш, зараркунандалар ва касалликлар билан курашиш, боғларни парвариш қилиш, интенсив боғдорчиликка сармоя киритишни режалаштириш бўйича маълумотни ўз ичига олган.

Илова фермерларни боғдорчилик бўйича махсус адабиёт билан таъминлайди, бу эса уларнинг бизнеси янада рақобатбардош бўлишига, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишига кўпроқ ҳисса қўшишига ёрдам беради.

meva_app_1.jpg

Манба: Review.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Qadoqlash korxonasi

Quritilgan mevalarni qadoqlash va chet elga eksport qilish uchun biz s...

Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 3, Рейтинг: 3.33)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш