РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

2016 йилдан давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар иш бошлайди

2016 йилдан давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар иш бошлайди

Тадбиркорлик субектларига “Ягона ойна” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари кейинги йил муқаддимасида ўз фаолиятини бошлайди.

Шу муносабат билан айни пайтда кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бир қатор учрашувлар доирасида марказларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматнинг қарор лойиҳаси ҳамда энг қулай ва осон иш механизмларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

“Ягона ойна” марказларнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг УП-4725 рақамли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосланган.

Режага кўра, мазкур марказлар 2016-йилнинг январ ойиданоқ шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузурида мавжуд бўлган 193та тадбиркорлик субектларини рўйхатга олиш бўйича инспексиялар негизида яратилади.

Бутун республика бўйлаб мазкур инспексияларда тегишли ўзгартиришлар жорий этилиб, уларга аниқ вазифа ва мажбуриятлар берилиши кўзда тутилган. Улар учун электрон маълумот тизими асосида бошқа давлат идоралари билан ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ механизм ҳам ишлаб чиқилади. Мазкур марказлар барқарор равишда ишлашини таъминлаш мақсадида тегишли молиялаштириш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилиши режага киритилган.

Айни пайтда “Ягона ойна” марказларининг аҳоли, тадбиркорлик субектлари, давлат органлари билан боғланиш бўйича тартибини изоҳлаб бериш, жойлашувини аниқлаш, моддий техника ва юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва бошқа тегишли масалалар бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг “Ўзбекистон бизнес форуми” қўшма лойиҳаси ва бир қатор бошқа идоралар томонидан ушбу масалаларни ҳал этувчи ҳуқуқий-меъёрий база яратиш устида иш олиб борилмоқда. “Ягона ойна” марказларида самарали хизмат кўрсатиш юзасидан вазирликлар, турли идоралар ўз тавсияларини беришмоқда.

Эндиликда бир қатор давлат хизматлари фақат “Ягона ойна” марказлари орқали амалга оширилишини айтиб ўтиш муҳим. Бу орқали махсус давлат хизматлари рўйхатида белгиланган хизматларни кўрсатиш ва тегишли аризаларни кўриб чиқишда давлат идораларининг мижозлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишини тақиқлаш кўзда тутилган. Шу билан бирга, “Бир дарча” марказлари орқали ариза юборишда худуд ва бошқа сабаблар туфайли юзага келувчи чекловларни бартараф этиш мақсад қилинган.

“Ягона ойна” Ягона марказларининг ташкил этилиши фуқороларга бир жойда давлат хизматларидан фойдаланишга имконият беради. Давлат органлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкони бўлмасада, руҳсатнома бериш ва бошқа маъмурий жараёнларини анча осонлаштиришга ёрдам беради”, - деди Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг “Ўзбекистон бизнес форуми” (III босқич) қўшма лойиҳаси раҳбари Баҳодир Беков.

Савдо-саноат палатаси ва Сергелили, Мирзо Улуғбек туманларининг ҳокимликлари қошидаги тадбиркорлик субектларини рўйхатга олиш бўйича инспексияларда ўтказилган тадбирларда “Ягона ойна” марказлари орқали хизмат кўрсатадиган вазирликлар ва идораларнинг вакиллари истирок этди.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш