РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекистонда I ярим йилликда ЯИМ 72,17 трлн. сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда I ярим йилликда ЯИМ 72,17 трлн. сўмни ташкил этди

Дастлабки маълумотларга кўра 2015 йилнинг январь-июнь ойларида ялпи ички маҳсулот ҳажми 72,173 трлн.сўмни ташкил этди, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 8,1 фоизга кўп, хабар беради Ўзбекистон Давлат сатистика қўмитаси.

2015 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра Ўзбекистонда жами 40,791 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 8,1 фоизга кўп.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 17,569 трлн.сўмни ташкил этди. Ўсиш 6,5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон 2015 йилнинг январь-июнь ойларида 18,07 трлн.сўм миқдорида асосий капиталга инвестицияларни ўзлаштирди (ўсиш – 9,8 фоиз).

Жорий йилнинг биринчи ярмида қурилиш ишлари ҳажми 18 фоизга ошиб, 11,752 трлн.сўмни ташкил этди.

2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 629,6 млн.тонна юк ташилди, бу 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кўп. Юк ташиш айланмаси 25,064 млрд.тоннага етди (+4,1 фоиз).

Ҳисобот даврида 3,522 млрд.йўловчи ташилди. Ўсиш 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 3,3 фоизни ташкил этди. Йўловчи ташиш айланмаси 5,3 фоизга ошиб, 48,137 млрд.йўловчи/кмни ташкил этди.

2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 31,738 трлн.сўмни ташкил этди ёки 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 14,8 фоизга ўсди. 2015 йилнинг январь-июнь ойларида пулли хизматлар ҳажми 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 13,1 фоизга ўсиб, 40,247 трлн.сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 12,6 млрд.АҚШ долларини ташкил этди, шу жумладан экспорт ҳажми 6,4 млрд. ва импорт ҳажми 6,3 млрд.АҚШ долларини ташкил этди. Тегишлича, ташқи савдонинг ижобий сальдоси 83,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлди.

Манба: UzDaily

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Импорт урнини босадиган ва Экспорт боб &...

Лойихадан келадиган даромат хақида куп ва хуп гапириш мумкин, ле...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.2)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш