РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Бизнесни ривожлантиришнинг самарали механизмлари

Бизнесни ривожлантиришнинг самарали механизмлари

Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмасининг пойтахтда бўлиб ўтган йиғилишида биринчи ярим йил якунлари сарҳисоб қилиниб, мамлакатимизда лизинг бозорини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Бугунги кунда лизинг корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва уларнинг негизида рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил етишга маблағ сарфлашнинг самарали механизмларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда лизингни жадал ривожлантиришнинг муҳим омили солиқ имтиёзларининг берилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг унга қизиқиши ортиб бораётгани билан боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси лизинг фаолиятини янада такомиллаштириш, молия бозори инфратузилма институтларини мустаҳкамлаш ва банкдан ташқари молия хизматлари соҳасида рақобатбардошликни ривожлантириш мақсадида 2011 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси бош директори З.Мустафоев мамлакатимизда лизинг берувчилар ва олувчилар учун қулай бозор инфратузилмаси ва тегишли қонунчилик базаси шаклланганини таъкидлади. Бундан ташқари, лизинг бозорида иштирокчилар сони мунтазам кўпаймоқда. Улар орасида лизинг операциялари билан шуғулланадиган банклар, лизинг компаниялари ва кредит иттифоқлари ҳам бор.

Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида лизинг операциялари ҳажмининг йиллик ўсиши Ўзбекистонда лизинг соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Масалан, 2011 йилнинг биринчи ярим йили якунларига кўра, мамлакатимиз лизинг бозорида умумий қиымати 265,5 миллиард сўмлик 4 мингдан ортиқ битимлар тузилган. Жами лизинг портфели 1202 миллиард сўмдан ошди. Ўтган йилга нисбатан лизинг хизматлари хажмининг ўсиш суръатлари қарийб 10 фоизни ташкил яилди.

– Компаниямиз лизинг хизматлари бозорининг фаол иштирокчиси саналади, – деди “Ўзбеклизинг Интернешнл АО” халқаро лизинг компанияси маркетологи Темур Юсупов. – Ўзбекистон бозорида 16 йилдан буён фаолият юритиб келмоқдамиз ва шу вақт давомида тўққизта ваколатхонамизни очдик. Яқин вақт ичида эса яна учта ана шундақ ваколатхона ташкил этамиз. Биринчи ярим йилликда компаниямиз томонидан умумий қиймати 18 миллиард 441 миллион сўмлик 59 лойиҳа амалга оширилди.

Манба:UzA

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.27)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш