РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари сони ярим йилда 22,8 мингтага ошди

Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари сони ярим йилда 22,8 мингтага ошди

Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг хабар беришига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 22,8 мингта янги кичик бизнес субъектлари рўйхатга олинган, 524 кичик бизнес ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилган, шу жумладан, енгил саноатда 112, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 147, озиқ-овқат саноатида 190, ёғочни қайта ишлашда 19 ва бошқ.

Кичик бизнес субъектлари томонидан 954,3 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга жўнатилган, бундан 65,8 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти ташқи савдо компаниялари кўмагида амалга оширилган.

Кичик бизнеснинг биринчи ярим йиллик натижалари бўйича ЯИМ улуши 42,2%, (2010 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича 41,1%), саноатда 18,6% (16,7%), экспортда 13,2% (10,8%), бандликда 74,5% (73,5%) ташкил қилди. Кичик бизнесда илшаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши 120,4% тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат тижорат банкларининг кичик бизнес субъектлари ва хусусий бизнесга ажратган кредитлари ҳажми 2,049 трлн. сўмдан ошди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 марта кўп демакдир.

Манба:podrobno.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.2)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш