РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Экспорт операцияларида 1 октябрдан бошлаб “бир ойна” принципи жорий этилади

Экспорт операцияларида 1 октябрдан бошлаб “бир ойна” принципи жорий этилади

Экспорт операцияларида 1 октябрдан бошлаб “бир ойна” принципи жорий этилади

Ўзбекистон Президенти экспортга етказиб бериш жараёнларини амалга оширишда 2011 йилнинг 1 октябридан бошлаб тажриба тариқасида “бир ойна” принципи босқичма-босқич жорий этилиши ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Унга кўра, божхона расмийлаштируви, декларация қилиш, сертификатлаш, санитар-эпидемиологик назорат ва товарларни божхона расмийлаштиришидан ўтказишда қатнашувчи бошқа ташкилотлар фаолияти бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. 


Вазирлар Маҳкамаси йил охиригача экспорт операцияларини “бир ойна” принципи асосида амалга ошириш тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлайди, шунингдек, унда божхона ва сертификатлаш тартибларини соддалаштириш, муддатлари ва баҳоларини қисқартиришни кўда тутади.

Бундан ташқари, давлат раҳбари товарларни экспорт қилишни расмийлаштиришда тўланадиган янги йиғимлар ставкасини тасдиқлади. Унда амалдаги ставкалар камида 2 баравар пасайтирилиши кўзда тутилган.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича яқинда ташкил этилган «Узтадбиркорэкспорт» ташқи савдо экспорт компанияси бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилди. Жумладан, у кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлардан тушган хорижий валюта тушумининг бир қисмини мажбурий равишда сотишдан, - агар бу маблағлар мақсадли равишда республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик ускуналар, бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмлар, хом-ашё ва материалларни олишга йўналтириладиган бўлса, - озод қилинади.

Бундан ташқари, компания кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари буюртмасига кўра мамлакат ҳукумати томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келаётган янги технологик ускуналар, бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловларини тўлашдан ҳам озод қилинади.

Шунингдек, «Узтадбиркорэкспорт» компаниясига қонунчилик томонидан ўз маҳсулотларни экспорт қилаётган экспортчи-корхоналар учун кўзда тутилган солиқ имтиёз ва енгилликлари берилди.

Қайд этиб ўтамизки, 2011 йилнинг 1 октябридан бошлаб, микрофирма ва кичик корхона – товарлар, ишлар ва хизматлар экспортчиларининг экспорт шартномаларини давлат божхона хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш божхона постларида бевосита товарларни божхона расмийлаштириши жараёнида амалга оширилади.

Манба: Podrobno.uz

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 5, Рейтинг: 3.62)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш