РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Учрашув жойи – Тошкент, Агроминитех-2014

Учрашув жойи – Тошкент, Агроминитех-2014

Ҳурматли Bizplan.uz фойдаланувчилари!

Мамнуният билан маълум қиламизки, биз - Bizplan.uz ва бизнинг ҳамкорларимиз - Bioprox (ачитқили сут маҳсулотлари ва пишлоқлар учун ачитқилар) ИКФ-Ўзбекистон (сут саноати учун лаборатория анжомлари) ва Шведофф (фермалар учун тўшамалар) 3-6 июнь кунлари Тошкентдаги ЎзЭкспоМарказда бир вақтда бўлиб ўтадиган «Uzbekistan Agrominitech Expo – 2014» агросаноат мажмуаси учун минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар 9-халқаро ихтисослаштирилган савдо-кўргазмаси ва «Uzbekistan Agrotechmash Expo–2014» қишлоқ хўжалиги технологиялари, машиналари ва асбоб-ускуналари 3-халқаро ихисослаштирилган кўргазмасида иштирок этамиз.

«Uzbekistan Agrominitech Expo – 2014» кўргазмасида мева-сабзавотлар, гўшт ва балиқ ҳамда сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари ва асбоб-ускуналар намойиш этилади.

«Uzbekistan Agrominitech Expo – 2014» кўргазмаси меҳмонлари қуйидаги бўлимлардаги экспонатлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар:

  • ветеринария;
  • этикеткалар, полиграфия, қадоқлаш материаллари ва идишлар;
  • музлатиш технологиялари;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий препаратлар ва пуркагичлар;
  • иссиқхоналар;
  • асаларичилик ва бошқалар.

«Uzbekistan Agrotechmash Expo – 2014» кўргазмаси доирасида тракторлар ва тиркагичлар, ўғит ташлагичлар, ерга ишлов берувчи техника ва машинасозлик соҳасининг бошқа кўплаб маҳсулотлари тақдим этилади.

Муҳокама қилинадиган масалалар борми? Ҳамкорлик қилишни истайсизми? Ушбу кўргазмалар доирасида ва ундан ташқарида ҳам Сизлар билан мулоқот қилишдан хурсанд бўламиз!

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.27)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш