РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Мастит енгилди

Мастит енгилди

Bizplan.uz мутахассисларининг сут фермасидаги ветеринар ва зоотехниклар билан ҳамкорликда олиб борган 2 ойлик меҳнати ўз самарасини берди. Жами 450 бош катта ёшли сигир парвариш қилинадиган чорвачилик фермасида мастит бутунлай даволанди. Жами катта ёшдаги сигирларнинг 25 фоизи маститга чалинган эди. Даволаш ишлари сут чорвачилиги бўйича ихтисослаштирилган институтларнинг илғор ишланмалари асосида замонавий асбоб-ускуналардан, шу жумладан субклиник маститни аниқлаш бўйича электрон детектордан фойдаланган ҳолда олиб борилди.

Даволаш якунига етказилгандан сўнг амалга оширилган ишлар чуқур таҳлил қилинди, даволаш босқичларининг ҳар бирига тавсиф берилган ҳолда ҳисобот тузилди.

Ҳисоботни (“Маститлар.Профилактика ва даволаш”) бизнинг сайтда “Тайёр ечимларни сотиб олиш” бўлимида  қуйидаги мурожаатлар бўйича ўтиб, сотиб олишингиз мумкин. Баҳоси – 166 BPM (500 000 сўм). Тўлов Paynet тўлолвлар тизими орқали амалга оширилади. Тўлов амалга оширилгандан кейин мастит билан курашиш бўйича ҳисоботнинг тўлиқ матнини онлайн тарзда олишингиз мумкин, шунингдек матнни MicrosoftOfficeWord ёки PDF форматида юклаб олишингиз мумкин. Матн рус тилида тақдим этилади (мижознинг талабига кўра ўзбек тилига таржима қилинади).

Эслатиб ўтамиз, “мастит” сўзи грек тилидан келган ва “кўкрак яллиғланиши” деган маънони англатади. Ветеринарияда эса, албатта, сўз елин яллиғланиши тўғрисида боради. Сут безлари газак олган яра, кимёвий таъсир оқибатида, кўпроқ микроорганизмлар (кўп ҳолларда, бактериялар) юқтирадиган инфекциялар туфайли яллиғланади.

Мастит – бу сут безида қолишга интилаётган бактериялар ва сигирнинг “ҳужумни бартараф этмоқчи бўлган” иммун тизими ўртасидаги жангдир. Касаллик шуниси билан хавфлики, кўп муддатга, баъзида бутунлай сигирнинг сут маҳсулдорлигини тушуриб юборади. Айниқса оғир кечганда сигирнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Одатда, фермага кириб келгач, мастит соғин сигирлар подасининг кўп қисмига юқади. Маститни даволаш катта моддий харажатлар талаб этади ва сут фермаси рентабеллигини тушириб юборади. 


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш