РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Соя шроти билан савдо қилувчи корхона ташкил этиш бўйича ТИА

Соя шроти  билан савдо қилувчи корхона ташкил этиш бўйича ТИА

Мазкур бизнес-режа Россия Федерациясининг савдо тизимида соя шроти билан савдо қилувчи корхона ташкил этиш бўйича техник-иқтисодий асос тузиш мақсадида ўтказилган тадқиқот доирасидаги якунловчи ҳужжатдир.

Ушбу бизнес-режа Bizplan.uz жамоаси томонидан UNIDO тавсия этган структура асосида ишлаб чиқилган. Тахмин қилимизча, бизнес-режа банк бўлимлари раҳбарлари, бошқа алоқадор ташкилотлар ва буюртмачиларнинг раҳбарияти учун қизиқарли бўлади.

Россия кунжара ва шрот бозорининг дунё бозоридан иккита муҳим фарқи бор. Биринчидан, Россияда мазкур маҳсулот аксарият кунгабоқардан ишлаб чиқарилади, дунёда эса, асосан, соядан. Иккинчидан, Россиядан аралаш ем ишлаб чиқаришда кунжара ва шротдан Европа Иттифоқи мамлакатларидагига нисбатан анча кам фойдаланилади.

Дунёда жами ишлаб чиқарилган кунжара ва шротнинг 70 фоизи ва дунё миқёсидаги кунжара ва шрот савдосининг 80 фоизи соя шротига тўғри келади. Маълумотларга кўра 2010/2011 йиллар мавсумида дунёда ишлаб чиқарилган жами соя шротининг қарийб учдан бир қисми Лотин Америкасида (Бразилия, Аргентина), тўртдан бир қисми Хитойда ва тахминан бешдан бир қисми АҚШда ишлаб чиқарилган эди. Экспорт ҳажми бўйича Аргентина, Бразилия ва АҚШ етакчилик қилади.

Россия бозорига соя шроти етказиб берувчи энг йирик ишлаб чиқарувчи Аргентинадир – импорт ҳажми 2012 йилда жами 276 минг тоннани ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда Бразилия (152 минг тонна) ва Германия (35 минг тонна) туради.

1-расм. Россиянинг соя етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари белгилаган ўртача нархлар, минг рубль/тонна

teo_soybean_meal_1_rus.jpg

Рационларни тузишда таркибида оқсил миқдори кўп бўлган емлардан фойдаланмасдан туриб, чорвачиликни йўлга қўйиб бўлмайди деган фикр замонавий чорвачиликда борган сари мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Соя эса таркибида оқсил кўп бўлган айнан шундай маҳсулот сирасига киради, шу сабабдан чорвачиликда люпин билан бир қаторда соядан ҳам борган сари кўп фойдаланилмоқда. Таркибида аминокислота (оқсил таркиби) кўплиги мазкур ўсимликнинг аҳамиятини янада оширади.

Чорвачилик ва паррандачиликда соядан асосан соя шроти ишлаб чиқарилади. Соя шроти – бу соя дуккакларидан ёғ олиш натижасида олинадиган чиқинди тури. Кунгабоқар шроти билан бир қаторда соя шротини ҳам чорвадорлар ва паррандабоқарлар юқори баҳолайдилар. Соя шроти таркиби оқсилга бой, бундан ташқари, унда жуда кўп миқдорда аминокислоталар – лизин ва метионин, В ва Е витаминлари, шунингдек микроэлементлар – калий ва фосфор бор.

Айнан шу сабабларга кўра Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари учун соя шроти бозорининг келажаги жуда порлоқ ва мазкур бизнес-режа ушбу бизнес рентабеллигининг ёрқин далилидир.

Шу соҳада ўз бизнесингизни ташкил этишни истайсизми, йўқми, шуни аниқлаб олиш учун илова этилаётган молиявий режа ва ТИА мундарижаси билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.

Агар сизга батафсил маълумот керак бўлса, бизга қуйидаги телефон рақамлари бўйича ёки электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Соя шроти билан савдо қилувчи корхона ташкил этиш бўйича ТИА мундарижаси

1. Лойиҳадан кўзланган мақсад

2.Лойиҳа тавсифи

2.1. Мавжуд ва прогноз қилинаётган салоҳияти

2.2. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар

3. Лойиҳа стратегияси

4. Бозор ва маркетинг концепцияси

4.1. Талаб ва таклиф

4.1.1. Бозор тузилмаси ва тавсифи. Маҳсулот тавсифи, унинг бозордаги рақобатдорлиги

4.1.2. Соҳанинг миллий иқтисодиётдаги роли, унинг устуворликлари ва мақсадлари

4.1.3. Мавжуд талаб, талаб ўсишининг асосий омиллари ва кўрсаткичлари

4.2. Маркетинг концепцияси, савдо прогнози

4.2.1. Бозорлар жойлашган ҳудуд, бозор сегментацияси

4.2.2. Савдо дастури, савдони ташкил этиш

5. Моддий ресурслар

5.1. Хом ашё, материаллар, таркибий қисмлар таснифи

6. Объект жойлашган ҳудуд

6.1. Танланган ҳудуд тавсифи

7. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар

8. Меҳнат ресурслари

8.1. Меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёж ва мавжуд меҳнат ресурслари

8.2. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш

9. Лойиҳани молиявий баҳолаш

10. Хулосалар

10.1. Рисклар ва ноаниқлик жиҳатлари

Молиявий режа

teo_soybean_meal_2_uzb.jpg

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш