РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ТИА

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ТИА

Тўқимачилик саноати инсоният учун анъанавий саноат турларидан бири бўлса-да, дунёда тўқимачиликда ишлатиладиган толаларни, маҳсулот ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш жараёни ҳамон давом этмоқда. Кимё саноати арконларининг тўқимачилик саноатидан табиий тола хом ашёсини сиқиб чиқишга уринишлари муваффақиятсизликка юз тутди. Кўп йиллар аввал бўлганидек, бугун ҳам тўқимачилик саноати жамиятнинг табиий матоларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда.

Бугунга кунда Ўзбекстонда замонавий технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кўплаб тўқимачилик корхоналари фаолият юритмоқда. Соҳада босқичма-босқич таркибий ўзгаришлар юз бермоқда, замонавий технологиялар асосида янги корхоналар қуриш, уларни илғор, замонавий, рақобатга чидамли маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш давом этмоқда, янгидан-янги корхоналар фойдаланишга топширилмоқда.

Ҳукуматимиз раҳбарининг 2006 йилнинг ноябрь ойида қабул қилган “2006—2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги Қарори бу йўналишда муҳим дастурий ҳужжат бўлди. Бундан ташқари, дунё бозорида ўзбек пахтасига талаб шундай каттаки, республика раҳбарияти давлат манфаатларини ҳимоя қилишни (бошқача қилиб айтганда, хом ашёни эмас, балки тайёр маҳсулотни экспорт қилишни) ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу эса жаҳон пахта бозорининг кўпчилик йирик қатнашчиларини ўз бизнез-режасига ўзгартиришлар киритишга мажбур қилмоқда. Боз устига, пахта толаси ва тўқимачилик ярим фабрикатларини тайёр маҳсулотларга қайта ишлаш жараёнларининг янада чуқурлашиб бориши, экспорт имкониятларининг ортиб бориши жадал суръат олмоқда. Буларнинг ҳаммаси 2007-2012 йилларда тўқимачилик саноати товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадли дастурида яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Bizplan.uz компанияси томонидан ишлаб чиқилган бизнес-режада икки турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган: футболкалар ва поло майкалари. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш ёз мавсумида (мартдан то сентябрь ойигача) қизғин бўлиши кутилади.

Дастлабки харажатлар, асосан, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини сотиб олиш билан боғлиқ бўлади. Жами ишчи капитал икки харажат моддасидан иборат бўлади: ишлаб чиқариш бўлимлари ишчиларининг иш ҳақи ва хом ашё ва материалларга кетадиган харажатлар. Мазкур харажатлар ҳам анча катта бўлади. Бошқа харажатлар маъмурий-бошқарув ходимларининг иш ҳақи, ижара ҳақи, коммунал хизматларга харажатлар ва сотиш ҳамда идора фаолияти билан боғлиқ харажатлардан иборат бўлади.

Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш айни мавсумда, яъни март ойидан то сентябрь ойигача давом этади. Қолган вақт янги мавсумга тайёргарлик кўриш, янги моделлар ишлаб чиқиш ишлари олиб борилади. Маҳсулот сотишдан даромад олиш фақат етти ой давом этадиган мавсумда кутилади, қолган беш ойда тушум тушиб кетади, чунки нима бўлганда ҳам ишчиларга маош тўланади, ишлаб чиқариш ускуналарини таъмирлаш ишлари олиб борилади ва коммунал хизматлар билан боғлиқ харажатлар бўлади. Ўрганилаётган давр давомида тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи, яъни хом ашё ва материаллар сотиб олиш, ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари умумий харажатларнинг катта қисмини (тахминан, фойданинг 35 фоизи) ташкил этади. Аҳамияти жиҳатидан кейинги ўринда турадиган харажатлар – бу умумий маъмурий харажатлар, яъни маъмурият ва бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, коммунал тўловлар, жой ижараси ва ҳ.к. (тахминан, 23 фоиз). Асосий фондлар амортизацияси, кредит бўйича фоизларни тўлаш, даромад солиғини тўлаш билан боғлиқ бошқа харажатларнинг фойдадаги улуши катта эмас (7 фоиз).

Бу соҳада бизнес қилишни хоҳлайсизми, йўқми, ўзингиз учун қарор қабул қилишингиз учун ўрганилаётган корхонанинг пул оқимлари тўғрисида илова қилинаётган ҳисоботи ва ТИА мундарижаси билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.

Агар Сизга батафсил маълумот керак бўлса, бизга сайтда кўрсатилган телефон рақамлари ёки электрон почта орқали мурожаат қилинг.

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ТИА мундарижаси

  1. Ижро резюмеси
  2. Дунёда тўқимачилик саноати ҳолати ва жорий тенденциялари
  3. Тўқимачилик соҳасини инновацион модернизация қилиш
  4. Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш салоҳияти
  5. Тикувчиликни ривожлантириш динамикаси
  6. Лойиҳа қиймати ва инвестициялар
  7. Техник жиҳозлаш
  8. Унумдорлик ва даромадлар
  9. Сотилган маҳсулот таннархи
  10. Ходимлар
  11. Молиявий режа
  12. Тикувчилик корхонасининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари
  13. Лойиҳани молиялаштириш
  14. Ўзбекистон бозори шарҳи

Тикувчилик корхонасининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари


Харажатлар моддаси

2013.04 -

2013.07 -

2013.10 -

2014.01 -

2014.04 -

2014.07 -

2014.10 -

2015.01 -

2015.04 -

2013.06

2013.09

2013.12

2014.03

2014.06

2014.09

2014.12

2015.03

2015.06

Сотишдан олинган соф тушум

107600

262275

-

141000

682500

406500

-

183200

854500

Материаллар ва электроэнергия

-5 095

-46 490

-22 417

-

-82 357

-174 144

-28 806

-11 750

-115 333

Ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи

-3 939

-25 582

-35 001

-

-44 138

-69 295

-26 361

-15 392

-47 737

Умумий ва маъмурий харажатлар

-51 306

-51 306

-51 306

-57 489

-62 203

-62 203

-62 203

-69 760

-75 888

Асосий воситалар амортизацияси

-3 544

-3 544

-3 544

-3 898

-3 898

-3 898

-3 898

-4 288

-4 288

Кредит бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи

-1 500

-4 500

-4 500

-4 056

-3 367

-2 647

-1 893

-1 105

-281

Солиқлар

-5 380

-13 114

-

-7 050

-34 125

-20 325

-

-9 160

-42 725

Соф фойда / зарар

36836

117739

-116768

68507

452412

73988

-123162

71745

568248

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Йирик корхона ташкил этиш учун тендер

Барча мулкчилик шаклидаги тадбиркорлар диққатига! Ҳу...

USAID Ўзбекистон фермерлари учун илова и...

MEVA номли мобиль илова ишга туширилди. Бу илова фермерларга агротехно...

Мақола ёқдим:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш