ENG
:
:
?
,
Т
,

Макарон ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуна сотиб олиш бўйича ТИА

Макарон ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуна сотиб олиш бўйича ТИА

Макарон мамлакатимизда аллақачон одатий ва севимли қўшимча таомга айланган. Макарон маҳсулотларининг асосий афзаллиги уларнинг арзонлиги ва тез тайёр бўлишида. Бундан ташқари, макаронларнинг “обрў”си ҳам ортиб бормоқдаки, бунда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳиссаси катта. Агар авваллари макарон унча фойдали овқат ҳисобланмай, парҳез тутаётган кишиларга тавсия этилмаган бўлса, эндиликда улар аста-секин фойдали озуқа сифатида эътироф этилмоқда ва бунга итальян тоамларига бўлган қизиқиш ҳам сабаб бўлмоқда.

Макарон ишлаб чиқариш бизнеси бир неча йил аввал жуда сердаромад ҳисобланар эди. Макарон ишлаб чиқариш бўйича цех ташкил этиш учун нисбатан кам маблағ талаб этилади. Макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси нисбатан содда. Бундай бизнеснинг ўзини оқлаш муддати катта эмас, рентабеллиги эса юқори (оддий даврда 30 фоиз ва “замон оғир” келганда – 80 фоиз). Шу сабабдан, бу бозор иштирокчилари сони ҳар йили уч-тўрт марта ортиб бораётганининг ҳайрон қоларли жойи йўқ.

Юқорида баён этилганларни иноабтга олган ҳолда, Ўзбекистон банклари озиқ-овқат саноатидаги лойиҳаларни молиялаштиришни давом эттирмоқдалар. Bizplan.uz мижозларидан бири макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича асбоб-ускуна сотиб олиши ва ишлаб чиқариш бинолари қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши шундай лойиҳалардан бири бўлди. Ишлаб чиқилган моделда кўзда тутилган молиявий горизонт 3 йилни ташкил этди. Мазкур даврда ижобий NPV ва асосий фаолиятдан пул оқими кирими кузатилади. Бунинг натижасида кредит бўйича ҳисобланган фоизлар қопланиши ва қарзнинг асосий суммаси тўланиши таъминланади.

Мазкур соҳада ўз бизнесингизни ташкил этишни истайсизми, йўқми, қарор қилишингиз учун илова қилинаётган фойда ва зарар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда ТИА мундарижаси билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.

Батафсил маълумот керак бўлса, бизга сайтда кўрсатилган телефон рақамлари ёки электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Макарон ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуна сотиб олиш бўйича ТИА мундарижаси

1. Лойиҳанинг мақсади

2. Лойиҳанинг буюртмачиси

2.1. Реквизитлар, мақом, тузилма

2.2. Бозордаги аҳвол, иш юзасидан мавжуд алоқалар ва ишбилармон сифатида обрўси

2.3. Корхона ташкил этишнинг юридик жиҳатлари

2.4. Мавжуд ва прогноз қилинган салоҳият

2.5. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар

3. Лойиҳанинг стратегияси

4. Бозор ва маркетинг концепцияси

4.1. Талаб ва таклиф

4.1.1. Бозор таркиби ва тавсифи. Маҳсулотнинг тавсифи, унинг бозорда рақобатбардошлиги

4.1.2. Соҳанинг миллий иқтисодиётдаги роли, унинг устуворликлари ва мақсадлари

4.2. Маркетинг концепцияси, сотув прогнозлари

4.2.1. Бозор жойлашган ер, бозор сегментацияси

4.2.2. Сотув дастури, сотувни ташкил этиш

5. Моддий ресурслар

5.1. Хом ашё, материаллар, таркибий қисмлар таснифи

5.1.1. Маҳсулот сифатига ва уни ишлаб чиқаришга қўйиладиган талаблар, маҳаллий хом ашёнинг технология талабларига мослиги

5.2. Лойиҳа бўйича эҳтиёжлар ва лойиҳани моддий ресурслар билан таъминлаш

5.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш

6. Объект жойлашган ер

6.1. Танланган ҳудуд тавсифи

6.1.1. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмага баҳо бериш

7. Лойиҳалаштириш ва технология

7.1. Асбоб-ускуна

7.1.1. Нима учун айнан шу технология ва асбоб-ускуна, технологик жараён схемаси танланганини асослаб бериш, афзал томонлари ва камчиликлари, ускунанинг ишончлилиги ва етказиб берувчи ташкилотнинг кафолатлари

7.2. Қурилиш

7.2.1. Ситуацион режа

8. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар

8.1. Лойиҳанинг қиймати

8.2. Қўшимча харажатлар (умумзавод, маъмурий)

8.3. Солиққа тортиш

9. Меҳнат ресурслари

9.1. Меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёж ва мавжуд меҳнат ресурслари, кадрларга қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш зарурати ва ўқитишни ташкил этиш

9.2. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш

10. Лойиҳани молиявий нуқтаи назардан баҳолаш

10.1. Тўлиқ инвестицион харажатлар

10.2. Лойиҳани молиялаштириш: лойиҳалаштириш механизми ва манбаи

11. Хулоса

11.1. Рисклар ва ноаниқ жиҳатлар

12. Илова

Фойда ва зарар тўғрисида ҳисобот


Кўрсаткич

1-йил

2-йил

3-йил

Хизматларни сотишдан олинган тушум

2 458 986 000

2 729 474 460

3 029 716 651

Нон-булка маҳсулотларини сотишдан олинган тушум

2 008 986 000

2 229 974 460

2 475 271 651

Макарон маҳсулотларини сотишдан олинган тушум

450 000 000

499 500 000

554 445 000

Сотилган нон-булка маҳсулотлари таннархи

(1 765 072 000)

(1 959 229 920)

(2 174 745 211)

Сотилган макарон маҳсулотлари таннархи, шу жумладан:

Моддий ва меҳнат харажатлари

(398 132 664)

(441 927 257)

(490 539 255)

Операцион ходимларга харажатлар

-

-

-

Операцион харажатлар

295 781 336

328 317 283

364 432 184

Умумий, маъмурий ва сотув билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан:

МБХга харажатлар

-

-

-

Таннарх таркибига киритилган солиқлар

Бошқа умумий ва маъмурий харажатлар

(126 306 000)

(125 505 480)

(139 311 083)

Фойда солиғи, фоизлар ва амортизацияни тўланишидан (EBITDA) олдинги фойда (зарар)

169 475 336

202 811 803

225 121 101

маржа

7%

7%

7%

ўсиш суръати

1,2

1,1

Эскириш ва амортизация

(5 201 675)

(10 403 349)

(10 484 883)

Фойда солиғи ва фоизлар тўланишидан (EBIT) олдинги фойда

164 273 661

192 408 454

214 636 218

Банк фоизлари ва комиссиялари

(27 967 500)

(17 325 000)

(5 445 000)

Солиқ солинадиган фойда

136 306 161

175 083 454

209 191 218

ЯСТ

(122 949 300)

(136 473 723)

(151 485 833)

Соф фойда

13 356 861

38 609 731

57 705 386

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

Барча солиқлар тўлангандан кейинги фойда

13 356 861

38 609 731

57 705 386

қ , ҳ қ.
ʢқ , .
қ
Агроминитех-2015. “Милк...

Тошкентнинг ЎзЭкспоМарказида 27-30 май ...

қ қ:
(: 8, : 3.18)

Reviews forum #FORUM# is not exist

қ