РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг
Новости, Статьи

Кузда туёқ касалликларини даволаш

Кузда туёқ касалликларини даволаш

Туёқ касалликлари (оқсоқлик) Ўзбекистоннинг кўпчилик сут фермалари учун долзарб муаммога айланган. Куз даврида ВВС+ гурухи “Alisher Chorvador” фермер хўжалигида туёқ касалликларини даволаш ишларини амалга оширди.

Туёқ касалликлари – фермада катта харажатлар манбаи!

Бу, асосан, сигирларнинг сут унумдорлиги пасайиб кетиши ҳамда оқсоқ сигирларни даволаш ва шундай ( сурункали оқсоқ) сигирлар бор ҳўжаликни юритиш оқибатида кўрилган молиявий зарар билан боғлиқ (қаранг: “ЙҚМ оқсоқланиши ва туёқларни парвариш қилиш”).

Шундай қилиб, авваламбор, 6-ферманинг 41 бош соғин сигирдан иборат подасида диспансеризация ўтказилди. 28 та сигирда туёқ касалликлари аниқланди. Кўпчилик сигирларнинг тўрттала оёғи касалланган бўлиб чиқди. Касал сигирлар даволаш чоғида алоҳида оғилхонага кўчирилди.

ВВС+ гуруҳи мазкур фермада қўллаган муолажалар натижасида 20 та сигир буткул даволанди. 8 та сигир муттасил соғайиб бормоқда, чунки уларда анча жиддий туёқ касалликлари аниқланган бўлиб, мураккаб муолажа тайинланган эди.

bizplan_vet_8.JPG   bizplan_vet_11.JPG

bizplan_vet_alisher_chorvador.jpgВВС+ гуруҳи унинг фермасида ишларни тамомлагач, “Alisher Chorvador” Ф/Х директори Шуҳрат ака чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди. У кишининг рухсати билан ва илтимосига кўра миннатдорчилик сўзларини баён этамиз:

“ВВС+ гуруҳига бажарилган ишлар учун жуда миннатдорман. Фермада туёқ касалликларини енгишда ёрдам берганингиз учун катта раҳмат. Гольштин сигирларини чет элдан сотиб олар эканмиз, уларни фермага олиб келганимиздан сўнг туёқ билан боғлиқ бундай жиддий муаммоларга дуч келамиз, деб ўйламаган эдик. Ишингизни мен ўзим шахсан кузатиб бордим. Ишингизни қандай билимдонлик билан бажараётганингизни, олдинга қўйилган масалага қандай жиддий ёндашганингизни кўриб қўзим қувонди. Бизда айтилишича, бошқа фермерларга ёрдам бермайдиган фермер фермер эмас. Сизларни албатта барча фермер дўстларимга тавсия этаман. Ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!”.

Суратда ВВС+ мутахассиси Аркадий (чапда) ва ферма бошқарувчиси – Шуҳрат аканинг ўғли Алишер.

ВВС+ гуруҳининг мазкур фермада бажарган ишлари тўғрисида батафсил маълумотни “ВВС+ кундалиги. Куз келди, дегани нимани англатади?..” мақоласидан ўқишингиз мумкин, 6-фермаЎқиш >>

Ҳурматли фермерлар, агар сизда бирон савол туғилса ёки ВВС+ мутахассислари билан маслаҳатлашишни истасангиз +99891 1624209, +99871 1405434 телефон рақамлари ёки info@bizplan.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқдим:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш