РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

ПЭЙНЕТ (PAYNET) тизими негизида тўловларни қабул қилиш шохобчаларини очиш бизнес режаси

ПЭЙНЕТ (PAYNET) тизими негизида тўловларни қабул қилиш шохобчаларини очиш бизнес режаси

Ўзбекистонда ПАЙНЕТ (PAYNET) тизими асосида тўловларни қабул қилиш шохобчалари диққат билан ишлаб чиқилган бизнес режа ва молиявий модель унга.

Ўзбекистонда тўловларни қабул қилиш шохобчалари (ТҚҚШ) фаолиятини «Paynet» электрон тизими орқали йўлга қўйиш ўрганиб чиқилди ва бизнес режа тузиб чиқилди. 


МУНДАРИЖА

Умумий маълумот

Paynet тўлов хизматларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари

Тўловларни қабул қилиш шоҳобчаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар

Бизнес ғоя тавсифи

Paynet тизими ва унинг ишлаш принциплари

Paynet тизимидан фойдаланувчилар учун қулайликлар

Paynet тизимининг ишлаш тизмаси

Paynet тизими хизматлари учун нархлар

Бозор муносабатлари таҳлили

Ташкилий масалалар

Зарур маблағлар

Кундалик харажатлар

Бизнеснинг даромадлилиги

1-илова. Uzpaynet компанияси

2-илова. Uzpaynet компанияси контрагентлари рўйхати

3-илова. Тўлов қабул қилиш шохобчалари ускуналари

POS–терминал

Қўл телефони

Касса аппаратлари ва термопринтерлар

Чироқли реклама қутиси

4-илова. Тўловларни қабул қилиш тартиби

5-илова. Лойиҳанинг молиявий модели

Қисқартмалар

Фойдаланилган манбалар


Умумий маълумот

Paynet тўлов хизматларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари

Ўзбекистонда «Paynet» электрон тизими орқали тўловларни қабул қилиш шохобчалари (ТҚҚШ) фаолиятини ўрганиб чиқар эканмиз, қуйидаги тенденцияларни кузатамиз:

1. Нақд маблағларни топшириш даромадлилиги нолга яқинлашади.

ТҚҚШларнинг нақд пул маблағларини банкка топширишдан кўриладиган даромад деярли нолга тенг. Демак, даромад олишнинг ягона манбалари - тўловларни қабул қилиш, СИМ-карта ҳамда интернет карталар сотишдан олинган фоизлардир.

2. ТҚҚШ орқали автосуғурта учун тўловларини қабул қилиш – таваккалчилик кўп, даромад кам.

«Paynet» электрон тизими автосуғурта тўловларини орқали қабул қилиниши жуда кам тарқалган ва ривожланиш эҳтимоли жуда кам.

3. Тўловларни қабул қилиш автоматлари (Вендинг машиналар, POS) изчиллик билан ривожланиб бормоқда.

Бугунги кунда Тошкентнинг кўп жойларида тўловларни қабул қилиш автоматларига, яъни тўлов терминалларига дуч келамиз. Метро бекатларида, дўконларда, бозорлар атрофларида одамларнинг керакли тўловларни тўлаш учун автоматлар олдида навбат кутиб турганларига кўзимиз тушади.

Ривожланган давлатларнинг катта шаҳарларидаги ТҚҚШлардан фойдаланилаётганини кузатар эканмиз, келажакда тўловлар қабул қилиш автоматлари (тўлов терминаллари) янада ривожланишига ишонч ҳосил қиламиз.

Яқин 5-7 йил ичида тўлов терминаллари, биз кўникиб қолган тўлов усулларига бемалол рақиблик қила оладиган даражага етади, деб айтишимиз мумкин.

Тўловларни қабул қилиш шохобчаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар

Ўтказилган тажрибалар натижасида ТҚҚШлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

1. Тўлов хизматлари доирасини кенгайтириш

Тўлов шохобчалари фаолиятини янада токомиллаштиришда хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқ зарур. 2012 йил 1 июнь ойи ҳолатига кўра «Paynet» тармоғига кирувчи контрагентлар рўйхатидан 60дан зиёд ташкилотлар ўрин олган (2-иловада тўлиқ рўйхат келтирилган). 2012 йил охирига келиб бу кўрсаткич 80 дан ошиши таҳмин қилинмоқда.

Компьютер саводхонлигидан бехабар ёши катта авлод вакилларини бироз чўчитувчи POS-терминаллари билан рақиблик қилиш, тўлов ускуналари билан ишлаш маҳоратига эга юқори малакали сотувчи-консультантларни талаб этади. Ҳозирда ана шундай дастурларнинг асосийси ва деярли ягонаси бу Uzpaynet (www.paynet.uz) компаниясининг Flagship дастури ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги 100дан ошиқ ТҚҚШларда ўтказилган сўровлар натижасида бугунги кунда 90% тўловлар мобил телефон хизматлари учун амалга оширилаётганини гувоҳи бўлдик. ТҚҚШларнинг шахсий чегирмалари 4 % ташкил қилади холос. GlobalNet, ArsInform, TPS, Simus, DuplexTel, Internetka, SarkorTelecom, ГольфStream, Infonet, Netcity, Skyline, PlatinumConnect, CronTelecom, Chirkom ва шу каби бошқа контрагентлар ўз хизматлари учун 5%дан 10%гача шахсий чегирмаларни таклиф қилмоқдалар.

Агар сизнинг шохобчангизда юқорида келтирилган контрагентлар ишлаб турган бўлса, у ҳолда ушбу контрагентларнинг имкониятлари ҳақида аҳолини хабардор этиш лозим бўлади.

2. «Paynet» хизматлари – офис ёки уйга элтиб бериш

Эҳтимол, тўловларни қабул қилиш шохобчалари фаолияти ривожлантиришнинг асосий омили бўлиб тўловларни тезкор қабул қилиш хизматлари ҳисобланар. Бунинг учун диллер ноутбук ёки планшет (кичик компьютер) ва термопринтер, Интернетга симсиз улашин каналига эга бўлмоғи даркор.

Ушбу йўналишни ривожлантириш аҳоли ўртасида реклама учун катта миқдорда маблағ сарфланишини талаб этмайди. Рекламалар, асосан, аҳоли гавжум жойларда, турар жойлар атрофларида зарур тўловларни тўлашнинг кенг имкониятлари ҳақидаги эълонлар кўринишида қўлланилиши мумкин. Уй бекалари, нафақадаги кишиларни бундай эълонлар бефарқ қолдирмайди. Бу улар учун ҳам жуда қулай. Ушбу хизматларни рўзғорга зарур маҳсулотларни (нон, қатиқ, минерал сув ва ҳ.к.з.) ларни элтиб бериш хизматлари билан бирга олиб бориш ҳам мумкин.

Ҳозирда Bizplan.uz бизнес-режалаштириш портали томонидан мазкур хизматларни кўрсатиш бўйича тажриба ишлари ва изланишлар олиб борилмоқда. Албатта Bizplan.uz порталида ушбу ишланишлар атрофлича ёритилиши таъминланади.  




Тўловдан кейин тўловларни қабул қилиш пункти очиш учун бизнес режа билан онлайн танишиб чиқишингиз мумкин бўлади, шунингдук бизнес режасини Microsoft Office Word ёки PDF форматда ва молиявий моделни MS Office Excel форматида юклаб олишингиз мумкин.

Нархи: 33 BPM
Тўловдан кейин мақола тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин. Тўловни амалга ошириш учун аввал сайтда авторланинг ёки руйхатдан ўтинг
Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолинг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг
Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш