РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Иқтибослар

Авраам Линкольн, АҚШнинг ўн олтинчи президенти
Деярли барча эркаклар қийинчиликларни енга оладилар, аммо инсоннинг феълини билмоқчи бўлсангиз, унга ҳокимият беринг.

Эндрю Карнеги, XIX аср саноатчиси
Фабрикаларимни ўзимга қолдиринг-да, одамларни олиб қўйинг – тез орада цехларни ўт босади. Корхоналаримни олиб қўйинг-у, аммо одамларимни қолдиринг – яқин орада биз олдингиларидан ҳам яхшироқ фабрикаларни ишга туширамиз. 

Юджин Дебс, касаба уюшмаси етакчиси
Ақлий домангирлик – тамаддунни ҳаракатлантирувчи асосий куч.

Бенджамин Франклин
Инсон ақлини чархлаш йўлида кармонини бўшатар экан, ҳеч кимни унинг ақлини олиб қўйолмайди. Билимга сарфланган сармоя энг катта даромад келтиради.

Иоганн Вольфганг фон Гёте
Ўйлаш осон, ҳаракат қилиш – қийинроқ, ўй-фикрлардан амалга ўтиш – энг қийини. 

Жимми Дин
Муваффақиятга эришишни истайсизми? У ҳолда ўзингизга тўртта савол беринг: Нимага? Нега шундай бўлмасин? Шуни мен қилсам-чи? Ҳозирни ўзида қилсам-чи? 

Энтони Роббинс
Бизнинг тақдиримизни биз кун бўйи юз марталаб қабул қиладиган кичкина ва аҳамиятсиз қарорлар белгилайди. 

Банкер Хант
Муваффақиятга эришиш учун атиги икки қадам ташлаш кифоя: аслида нимани исташингизни аниқ белгилаб олиш, сўнг шуларнинг ҳаммаси учун талаб қилинадиган бадални тўлаш.

Джон Кроу
Оқимга қарши сузиш учун балиқ кучли бўлиши керак, оқим бўйлаб ўлик балиқ ҳам суза олади. 

Гарри Фосдик
Қийинчиликлар билан тўқнашмаган инсон куч нималигини билмайди. Мусибат кўрмаган инсонга ботирлик керак эмас. Таажжуб, инсонга хос энг аъло фазилатлар айнан қийинчиликларга тўйинган муҳитда шаклланади. 

Джон Максвелл
Ҳаётингиз 10 фоизга Сиз билан содир бўлаётган ҳодисаларга ва 90 фоизга шу ҳодисаларга Сиз қандай қарашингизга боғлиқ. 

Сва́ми Вивекана́нда
Ғоя танланг. Уни ҳаётингиз мазмунига айлантиринг, у тўғрида ўйланг, уни орзу қилинг, уни деб яшанг. Миянгиз, мушакларингиз, асабларингиз, танангизнинг ҳар бир қисми шу ғоя билан тўлсин. Бошқа ғоялар айланиб ўтсин. Муваффақиятга йўл шундан иборат – шу тариқа улкан шахслар шаклланади. 

Свен Горан Эриксон
Муваффақият йўлидаги энг катта тўсиқ – бу муваффақиятсизлик олдидаги қўрқувдир. 

Девид Блай
Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш бу ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар. 

Мигель де Сервантес
Бойлигини йўқотган – кўп нарсани йўқотади; дўстини йўқотган – ундан ҳам кўп йўқотади; журъатини йўқотган – ҳамма нарсани йўқотади. 

Ральф Уолдо Эмерсон
Мукаммал билганларингиз чегарасидан ташқарида бўлган бирон нарсани амалга оширишга уринмас экансиз, ривожланмайсиз. 

Уинстон Черчилль
Умидсиз инсон ҳар қандай имконият ортида қийинчилик кўради, некбин ҳар қандай қийинчиликда имкон топади. 

Крис Бредфорд
Таслим бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади – бу энг осони. Аммо барча мағлубиятингни қабул қилганда ва кечирганда ўз йўлингда давом этиш – мана бу ҳақиқий матонат. 

Доктор Сьюз
Ўзинга ҳиёнат қилма, дилинг билан тилинг бир бўлсин. Бу фикрга қўшилмаганларнинг аҳамити йўқ, сен учун аҳамиятли бўлганлар эса қарши бўлмайди.

Наполеон Хилл
Иштиёқ – бу бизнинг ютуқларимиз турбинасини ҳаракатга келтирувчи куч.

Иоганн Вольфганг фон Гёте
Бугун бошланмаган иш эртага тугамайди.

Зиг Зиглар
Кўпинча, мотивация узоққа етмайди, деб айтишади. Тўғри, у худди душга ўхшайди, шунинг учун ҳам душга ҳар куни тушиш тавсия этилади.

Дуглас Эверетт
Муаммолар орқангиздан туртмасин, орзулар олдинга етакласин.

Михаил Барышников
Ҳар қандай ютуқ синаб кўришга жазм қилишдан бошланади.

Том Крауз
Тўсиқ – бу инсон ўз мақсадидан кўзини олганда кўзи биринчи бўлиб тушадиган нарса.

Хитой мақоли
Нотўғри йўлдан югургилаб, ғалабадан олислаб кетасан, тўғри йўлдан одимлаган муваффақиятга тезроқ эришади.

Роберт Кийосаки
Даромадларимиз ҳаёт бизга берган ҳар қандай имкониятларга берган "ҳа" жавобларимиз сонига боғлиқ.

Абу Али ибн Сино (Авиценна)
Мен сизларга сигирни қолдиряпман. Узоқ умр кўрай, соғ-саломат бўлай десангиз сут-қатиқ ичиб туринглар.

Ҳикмат
\Пулдор киши тажрибали кишини учратганда тажрибали пул олиб кетади, пули бўлган киши тажриба орттириб кетади.

Майкл Хардинг Роберт
Айтганининг ҳеч бирини қилмайдиган одам учун иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ.

Жалолиддин Румий
Ким бўлсанг - бўл, аммо ё ўзингни ким қилиб кўрсатсанг, ўшандай бўл, ё ким бўлсанг ўзингни ўшундай кўрсат! 

Жан Жак Руссо
Гумроҳликка етакловчи йўллар кўп, ҳақиқат сари фақат битта йўл етаклайди. 

Сенека
Инсон қайси манзил томон кетаётганини билмаса, ҳеч бир шамол унга йўлдош бўлолмайди!

Маи Джемисон
Ҳеч қачон бошқаларнинг чекланган тасаввурига мослашиб, ўзингизни чекламанг; ҳеч қачон ўзингизнинг чекланган тасаввурингиз билан бошқаларни чекламанг.

Уильям Физер
Муваффақият - бу бошқалар таслим бўлганда сиз кўрсатган қатъият самараси.

Джордж Бернард Шоу
Одамлар ҳар доим айбни вазиятга тўнкашади. Мен вазият кучига ишонмайман. Бу дунёда муваффақиятга шу одам эришадики, ким ўзига керак шарт шароитларни қидирса ва, агар топмаса, ўзи яратади.

Иоганн Вольфганг фон Гёте
Шунчаки билишнинг ўзи - етарлимас, билимларни қўллаш керак. Шунчаки исташ - етарлимас, ҳаракат қилмоқ керак.

Лидо Энтони «Ли» Якокка
Ва биз нима қиламиз? Нима қилиш мумкин бўлса ҳамма нарсани. Ҳеч бўлмаса бирор нима. Шунчаки ҳеч нима қилмасдан ўтирмасак бўлди. Агар бирор нарсада хато қилиб қўйсак, шунчаки ҳамма нарсани бошидан бошлаймиз. Яна нимадир қилиб кўрамиз. Агар ҳамма ноаниқликларни ўз ўзидан ечилишини кутиб ўтирсак, кейин жуда кеч бўлиши мумкин.

Чарльз Ирвин Уилсон
Яхши рахбар қўл остидагиларининг ўз ишини ўзи кутгандан ҳам анча яхши бажара олиши учун уларда ўзлари ўйлагандан ҳам кўп қобилият борлигини тушунишига ёрдам беради.

Джон Максвелл
Буюк етакчининг ўйлаган нарсасини амалга ошириш журъати кучли ички эхтирос, интилишидан келиб чиқади, лавозимидан эмас.

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш