РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Иқтибослар

Авраам Линкольн, АҚШнинг ўн олтинчи президенти
Деярли барча эркаклар қийинчиликларни енга оладилар, аммо инсоннинг феълини билмоқчи бўлсангиз, унга ҳокимият беринг.

Эндрю Карнеги, XIX аср саноатчиси
Фабрикаларимни ўзимга қолдиринг-да, одамларни олиб қўйинг – тез орада цехларни ўт босади. Корхоналаримни олиб қўйинг-у, аммо одамларимни қолдиринг – яқин орада биз олдингиларидан ҳам яхшироқ фабрикаларни ишга туширамиз. 

Юджин Дебс, касаба уюшмаси етакчиси
Ақлий домангирлик – тамаддунни ҳаракатлантирувчи асосий куч.

Бенджамин Франклин
Инсон ақлини чархлаш йўлида кармонини бўшатар экан, ҳеч кимни унинг ақлини олиб қўйолмайди. Билимга сарфланган сармоя энг катта даромад келтиради.

Иоганн Вольфганг фон Гёте
Ўйлаш осон, ҳаракат қилиш – қийинроқ, ўй-фикрлардан амалга ўтиш – энг қийини. 

Жимми Дин
Муваффақиятга эришишни истайсизми? У ҳолда ўзингизга тўртта савол беринг: Нимага? Нега шундай бўлмасин? Шуни мен қилсам-чи? Ҳозирни ўзида қилсам-чи? 

Энтони Роббинс
Бизнинг тақдиримизни биз кун бўйи юз марталаб қабул қиладиган кичкина ва аҳамиятсиз қарорлар белгилайди. 

Банкер Хант
Муваффақиятга эришиш учун атиги икки қадам ташлаш кифоя: аслида нимани исташингизни аниқ белгилаб олиш, сўнг шуларнинг ҳаммаси учун талаб қилинадиган бадални тўлаш.

Джон Кроу
Оқимга қарши сузиш учун балиқ кучли бўлиши керак, оқим бўйлаб ўлик балиқ ҳам суза олади. 

Гарри Фосдик
Қийинчиликлар билан тўқнашмаган инсон куч нималигини билмайди. Мусибат кўрмаган инсонга ботирлик керак эмас. Таажжуб, инсонга хос энг аъло фазилатлар айнан қийинчиликларга тўйинган муҳитда шаклланади. 

Джон Максвелл
Ҳаётингиз 10 фоизга Сиз билан содир бўлаётган ҳодисаларга ва 90 фоизга шу ҳодисаларга Сиз қандай қарашингизга боғлиқ. 

Сва́ми Вивекана́нда
Ғоя танланг. Уни ҳаётингиз мазмунига айлантиринг, у тўғрида ўйланг, уни орзу қилинг, уни деб яшанг. Миянгиз, мушакларингиз, асабларингиз, танангизнинг ҳар бир қисми шу ғоя билан тўлсин. Бошқа ғоялар айланиб ўтсин. Муваффақиятга йўл шундан иборат – шу тариқа улкан шахслар шаклланади. 

Свен Горан Эриксон
Муваффақият йўлидаги энг катта тўсиқ – бу муваффақиятсизлик олдидаги қўрқувдир. 

Девид Блай
Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш бу ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар. 

Мигель де Сервантес
Бойлигини йўқотган – кўп нарсани йўқотади; дўстини йўқотган – ундан ҳам кўп йўқотади; журъатини йўқотган – ҳамма нарсани йўқотади. 

Ральф Уолдо Эмерсон
Мукаммал билганларингиз чегарасидан ташқарида бўлган бирон нарсани амалга оширишга уринмас экансиз, ривожланмайсиз. 

Уинстон Черчилль
Умидсиз инсон ҳар қандай имконият ортида қийинчилик кўради, некбин ҳар қандай қийинчиликда имкон топади. 

Крис Бредфорд
Таслим бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади – бу энг осони. Аммо барча мағлубиятингни қабул қилганда ва кечирганда ўз йўлингда давом этиш – мана бу ҳақиқий матонат. 

Доктор Сьюз
Ўзинга ҳиёнат қилма, дилинг билан тилинг бир бўлсин. Бу фикрга қўшилмаганларнинг аҳамити йўқ, сен учун аҳамиятли бўлганлар эса қарши бўлмайди.

Наполеон Хилл
Иштиёқ – бу бизнинг ютуқларимиз турбинасини ҳаракатга келтирувчи куч.

Иоганн Вольфганг фон Гёте
Бугун бошланмаган иш эртага тугамайди.

Зиг Зиглар
Кўпинча, мотивация узоққа етмайди, деб айтишади. Тўғри, у худди душга ўхшайди, шунинг учун ҳам душга ҳар куни тушиш тавсия этилади.

Дуглас Эверетт
Муаммолар орқангиздан туртмасин, орзулар олдинга етакласин.

Михаил Барышников
Ҳар қандай ютуқ синаб кўришга жазм қилишдан бошланади.

Том Крауз
Тўсиқ – бу инсон ўз мақсадидан кўзини олганда кўзи биринчи бўлиб тушадиган нарса.

Хитой мақоли
Нотўғри йўлдан югургилаб, ғалабадан олислаб кетасан, тўғри йўлдан одимлаган муваффақиятга тезроқ эришади.

Роберт Кийосаки
Даромадларимиз ҳаёт бизга берган ҳар қандай имкониятларга берган "ҳа" жавобларимиз сонига боғлиқ.

Абу Али ибн Сино (Авиценна)
Мен сизларга сигирни қолдиряпман. Узоқ умр кўрай, соғ-саломат бўлай десангиз сут-қатиқ ичиб туринглар.

Ҳикмат
\Пулдор киши тажрибали кишини учратганда тажрибали пул олиб кетади, пули бўлган киши тажриба орттириб кетади.

Майкл Хардинг Роберт
Айтганининг ҳеч бирини қилмайдиган одам учун иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ.

Жалолиддин Румий
Ким бўлсанг - бўл, аммо ё ўзингни ким қилиб кўрсатсанг, ўшандай бўл, ё ким бўлсанг ўзингни ўшундай кўрсат! 

Жан Жак Руссо
Гумроҳликка етакловчи йўллар кўп, ҳақиқат сари фақат битта йўл етаклайди. 

Сенека
Инсон қайси манзил томон кетаётганини билмаса, ҳеч бир шамол унга йўлдош бўлолмайди!

Маи Джемисон
Ҳеч қачон бошқаларнинг чекланган тасаввурига мослашиб, ўзингизни чекламанг; ҳеч қачон ўзингизнинг чекланган тасаввурингиз билан бошқаларни чекламанг.

Уильям Физер
Муваффақият - бу бошқалар таслим бўлганда сиз кўрсатган қатъият самараси.

Джордж Бернард Шоу
Одамлар ҳар доим айбни вазиятга тўнкашади. Мен вазият кучига ишонмайман. Бу дунёда муваффақиятга шу одам эришадики, ким ўзига керак шарт шароитларни қидирса ва, агар топмаса, ўзи яратади.

Иоганн Вольфганг фон Гёте
Шунчаки билишнинг ўзи - етарлимас, билимларни қўллаш керак. Шунчаки исташ - етарлимас, ҳаракат қилмоқ керак.

Лидо Энтони «Ли» Якокка
Ва биз нима қиламиз? Нима қилиш мумкин бўлса ҳамма нарсани. Ҳеч бўлмаса бирор нима. Шунчаки ҳеч нима қилмасдан ўтирмасак бўлди. Агар бирор нарсада хато қилиб қўйсак, шунчаки ҳамма нарсани бошидан бошлаймиз. Яна нимадир қилиб кўрамиз. Агар ҳамма ноаниқликларни ўз ўзидан ечилишини кутиб ўтирсак, кейин жуда кеч бўлиши мумкин.

Чарльз Ирвин Уилсон
Яхши рахбар қўл остидагиларининг ўз ишини ўзи кутгандан ҳам анча яхши бажара олиши учун уларда ўзлари ўйлагандан ҳам кўп қобилият борлигини тушунишига ёрдам беради.

Джон Максвелл
Буюк етакчининг ўйлаган нарсасини амалга ошириш журъати кучли ички эхтирос, интилишидан келиб чиқади, лавозимидан эмас.

Лидо Энтони «Ли» Лакокка
Ният, истак - бу ҳамма нарса. Сиз иккита одам ўрнига ишлашингиз мумкин, лекин Сиз бир вақтни ўзида иккита одам бўла олмайсиз. Бунинг ўрнига Сиз ишчиларни илҳомлантиришингиз ва шундай қилишингиз керакки, улар хам ўз навбатида бошқаларни илҳомлантирсин.

Иоганн Вольфганг фон Гёте
Бугун бошланмаган нарса, хеч қачон эртага тугамайди.

Л.Н.Толстой
Билим - бу қурол, мақсад эмас.

Самюэль Джонсон
Билимнинг икки тури бор: сиз ёки бирор нарса хақида биласиз, ёки у нарса хақида қаердан билиш мумкинлигини биласиз

Дебби Филдс
Энг катт йўотиш - бу аракат илмаслик. Агар мен бутун умрим давомида " Бундан еч нарса чимайди, Сенда бунинг учун ... йў." сингари гапларга уло солганимда озирги мавеъга эга бўлмаган бўлардим.

Иви Полард
Эркакларга анча енгил. Улар ар битта учрашув олдидан тирноларини бўяшлари шарт эмас.

Дональд Трамп
Молия ва бизнес – ҳавфли сувлар бўлиб, унда очкўз акулалар ўз қурбонларини қидириб айланиб юрадилар. Бу ўйинда билим – куч ва ҳокимият калитидир. Нима қилаётганлигингизни билиш учун пул сарфланг. Бўлмаса кимдир сизни чув тушириб кетади. Молиявий саводсизлик – катта муаммо. Кишилар кўпинча яхши тайёргарлик кўрмаганликлари сабабли ҳавфли вазиятларга тушиб юрадилар.

Дональд Трамп
Муваффақиятга эришиш учун ўзингизни жаҳондаги 98% одамлардан ажратишингиз керак. Сиз албатта, ўша танланган икки фоизга қўшилишингиз мумкин. Ақл, меҳнатсеварлик ёки пухта ўйланган режа ҳеч нимани англатмайди. Ўша икки фоиз амал қилиб яшаётган рецепт, муваффақият формуласи мавжуд бўлиб, сиз ҳам мақсадга эришиш учун ундан фойдаланишингиз мумкин. 

Джеймс Гуднайт, инновация
Бизнесда муваффақиятлар калити – инновацияларда. Улар эса, ўз навбатида креативликдан туғилади. 

Билл Гейтс, бизнес
Биз доимо яқин икки йилда кечадиган ўзгаришларга ортиқча баҳо бериб юборамиз, ва кейинги ўн йилдаги ўзгаришларга етарлича баҳо бермаймиз. 

Марк Твен
Агарда кўпчилик томонидан эканлигингизни сезиб қолсангиз, бу - ўзгаришингиз кераклигидан далолат беради

Коко Шанель
Муваффақиятга кўпинча мағлубиятдан қочиб бўлмаслигини билмаганлар эришади.

Марк Твен
Йигирма йилдан кейин учта қилмаган ва учта қилган ишингиз учун афсус чекасиз. Яхшиси, тинч хотиржам ҳаётдан вос кечинг. Илгари ҳаракат қилинг! Орзу қилинг! Кашф қилинг.

Жак Аттали
Хабардор бўлиш кўп пулга эга бўлиш демакдир.

Оноре де Бальзак «Горио ота»
Арзимас нарсани ўғирлаб кетсангиз, сизни Адолат майдонида ҳамманинг кўз олдида жазолашади. Миллионни ўмарсангиз, меҳмонхоналарда тирик марҳамат рамзи сифатида сийланасиз.

Конфуций
Одамлар ўзларига бойлик ва бахт ахтаришади; агар уларни ҳалол олиш мумкин бўлмаса, улардан ўзингни олиб қоч.

Уильям Шекспир
Ахмоқлик ва донолик ҳам худди юқумли касалликлар сингари бўлади. Шу сабабли дўстларингни ўйлаб танла.

Джонатан Свифт
Ҳақиқий гений инсон туғилганлигини, ҳамманинг унга қарши курашга бирлашганлигидан ҳам билиб олса бўлади.

Джеймс Гуднайт

Ҳар куни компаниямнинг 95% активлари машиналарига ўтириб уйларига кетади. Менинг вазифам – шунлай меҳнат шароитларини яратишдан иборатки, токи кейинги кун эрталаб улар яна ишга қайтиб келгилари келсин. Улар компанияга олиб келадиган креативлик рақобатбардош афзаллик туғдиради.

Авраам Линкольн
Ҳалқнинг бир қисмини доимо алдаш мумкин, ва бутун ҳалқни бир оз вақт алдаш мумкин, лекин бутун ҳалқни доимо алдаб бўлмайди.

Г. Форд
Барча нарсани ҳозиргача қилинганидан яхшироқ қилиш мумкин.

Арнольд Шварценеггер
Пул одамни бахтли қилмайди. Ҳозир менинг 50 млн. долларим бор ва мен худи 48 млн. долларим бўлган пайтдагидек бахтиёрман.

Стив Джобс
Фақат фокус гуруҳларга таяниб маҳсулотлар яратиш жуда мушкул. Одамлар кўпинча токи кўрсатмаганингча, ўзларига нима кераклигини билишмайди.

Малкольм Форбс
Инсон ўзига ёқадиган иш билан пул топишга уринмаса, ҳаётидаги энг катта хатони қилган бўлади.

Дональд Трамп
Шуни доимо эсда тутинг: эгаллашни истаётган ўрнингиз учун кийининг, ишлаётган ўрнингиз учун эмас.

Джефф О`Лири
Рақобатчингиздан ўрганинг, чунки у сиздан ўрганади.

Чарльз Франклин Кеттеринг
Билим ва тушуниш ўртасида катта фарқ бор: сиз бирон нарса ҳақида уни ҳақиқатдан ҳам тушунмай туриб жуда кўп нарса билишингиз мумкин.

Гарольд Гинин
Бизнесда сизга икки хил пул билан ҳақ тўлашади: нақд пул ва тажриба билан. Аввал тажриба тўпла, нақд пул кейин келади.

Генри Форд
Қариялар ёшларга доим пулни тежашга маслаҳат беришади. Бу ёмон маслаҳат. Чақаларни йиғиш билан шуғулланманг. Ўзингизга тикинг. Мен қирққа кирганимга қадар бир доллар ҳам тажаб қолмаганман.

Уинстон Черчилль
Ўзгалар ўрганиши мумкин бўлган хатолар қилган киши бошқалар олдида катта фазалликларга эга бўлади.

Билл Гейтс
Ҳар қандай вақтда ўқишдан кетиб ўз ишингизни очинг – Гарвардга эса истаган пайтда қайтса бўлади.

Дж. Риковер
Ўзгаларнинг хатоларидан ўрганиш керак. Уларни ўзинг қилиб ўрганиш учун кишининг умри етмайди.

Филипп Котлер
Маркетингда энг муҳим тушунча бу – бренд.Агар сиз бренд бўлмасангиз – сиз мавжуд эмассиз. Унда сиз кимсиз? Сиз – оддий товарсиз.

Тед Левитт
Сотув ва маркетинг ўртасидаги фарқ шуки, сотувда сен ўзингда бор нарсадан қутиласан, маркетингда эса, одамлар ҳоҳлаётган нарсани таклиф қиласан.

Михаил Прохоров
Олдин билимларга пул тикиш лозим, кейин билимларни пулга. Бу – ҳар қиндай ривожланишнинг модели.

Альберт Эйнштейн
Ўз меҳнати натижасини бирданига кўрмоқчи бўлган одам этикдўз бўлиши керак.

Владимир Путин
Янги иш очаётган, корхонасини рўйхатдан ўтказаётган барчага шахсий матонати учун медал бериш керак.

Уильям А. Уард
Муваффақият сири: ҳали бошқалар ухлаётган экан, ўқинг; бошқалар бекорчилик билан шуғулланаётган пайтда ишланг; бошқалар ўйнаётган пайтда тайёрланинг; ва бошқалар истаётган вақтда орзу қилинг.

Кин Хаббард
“Ҳамма гап принципда, пулда эмас”, дейишса ишонманг. Ҳамма гап пулда.

У. Баффетт
Битим тугатилгандан кейин қарама-қарши томон сизни фақат сиздан ақллироқ бўлгани учун тунади, дейиш жуда ғалати.

Уоррен Баффетт
Шарикли ручка ёрдамида катта пулларни ўмариш, тўппонча ўқталиб бир озгина пулни ўғирлашдан хавфсизроқ.

Уильям Питт, граф Амхерст
Касодга учрашнинг уч йўли бор: энг тези - пойга, энг хуш ёқадигани - аёллар, энг ишончлиси эса – қишлоқ хўжалиги.

Урал Сулейманов
Эслаб қолинг, агар тадбиркор унинг ширкатида каламушлар йўқ деб ҳисобласа, унинг кўзи яхши кўрмайди. Ёки ундан ҳам ёмони, унинг мияси яхши ишламайди.

Роберт Фрост
Банкир – бу сизга қуёш чиқиб турган пайтда соябон бериб туриб, ёмғир бошланиши билан уни олиб қўядиган кишидир.

Цитаталар
Қариялар ёшларга доим пулни тежашга маслахат беришади. Бу ёмон маслахат. Чақаларни йиғиш билан шуғулланманг. Ўзингизга тикинг. Мен қирққа кирганимга қадар бир доллар ҳам тажаб қолмаганман.

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш