Янги ташкил этилган ва эндигина иш бошлаётган ширкатларни баҳолаш
Биз мақолаларимизда баҳолаётган ширкатларнинг кўпчилиги акциялари очиқ савдода бўлган компаниялар бўлиб, шаклланган иш амалиётига эга. Хўш, эндигина иш фаолиятини бошлаган ёш ширкатларда аҳвол қандай? Кўпчилик таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бундай ширкатларни баҳолаш мумкин эмас, чунки улар ҳеч қандай тарихга эга эмас ва баъзи ҳолларда сотадиган мол ва хизматлари ҳам йўқ.
Ёш ширкатларни баҳолаш, ўзини тиклаб олганларини баҳолашдан қийинлигини тан олган ҳолда, баҳолашнинг асосий мезонлари ўзгармаслиги айтиб ўтишни истар эдик. Янги ташкил этилган ширкатни баҳолаш кутилаётган пул оқимларининг кўзда тутилган қиймати демакдир. Кўпинча кутилаётган пул оқимларини баҳолаш бизнинг анъанавий маълумот манбаларимиз – тарихий молия ҳисоботлари ва муқобил ширкатлар баҳоси кабилардан четга чиқишни талаб қилади.
Ахборот чекловлари
Ширкатни баҳолай туриб, сиз уч манбадан маълумот оласиз.
Улардан биринчиси – ширкатларнинг жорий молия ҳисоботлари. Сиз улардан ширкатнинг амалга ошираётган сармоялари ёки тикилган сармоялари қанчалик фойдалилигини ва келажакдаги ўсишни таъминлаш мақсадида қанча маблағни қайта тика олишини аниқлаш, шунингдек, ҳар қандай баҳолашда зарур бўладиган асос маълумотларни олиш учун фойдаланасиз.
Иккинчи манба – даромадлар ва бозор нархлари шаклидаги ширкатнинг тарихидир. Ширкатнинг маълум муддат давомидаги даромад ва тушуми тарихи бизга ширкат бизнесининг қанчалик циклли бўлганлиги ва унинг қандай ўсиш суръатларини кўрсатганлиги ҳақида мулоҳаза юритишга имкон берса, ширкатнинг нархлар тарихи унинг операциялари қанчалик ҳавфли бўлганлигини ўлчашга имкон беради. Ва ниҳоят, биз ширкатнинг рақобатчилари ёки унга муқобил ширкатлар гуруҳини кўра олишимиз мумкин бўлади. Бу бизга ширкатнинг бошқаларга нисбатан қанчалик зўр ёки ёмонлигини аниқлашга имкон беради, шунингдек, таваккалчилик, ўсиш ва пул оқимлари омилларининг муҳим томонларига баҳо беришга ёрдам беради.
Энг яхшиси барча манбалардан олинган кенг қамровли маълумотларга эга бўлишдир, лекин танлаш имконияти бўлмаган ҳолларда биз бир турдаги маълумотлар ўрнин бошқа турдагиси билан тўлдиришга мажбур бўламиз. Мисол учун, АҚШ ҳар бир автомобиль компаниясининг етмиш беш йиллик ёки ундан ҳам кўп йиллик тарихининг мавжудлиги факти, бу компанияларнинг фақат учталиги билан компенсация қилинади. Ва аксинча, Abercombie and Fitch компанияси бўйича фақат бир неча йилик маълумотлар мавжуд бўлиши мумкин, аммо бу ширкат икки юздан зиёд муқобилли ширкатлар фаолият юритаётган тармоқда (ихтисослашган чакана савдо) ишлайди. Тармоқ бўйича ўртача кўрсаткичларни қанчалик осонлик билан топа олишимиз ва бу маълумотларнинг аниқлиги ширкат тарихининг йўқлиги ўрнини босади.
Бирқанча ширкатлар, айниқса иқтисодиётнинг янги тармоқларида фаолият юритадиган бир неча ширкатлар бўлиб, улар ҳақида маълумотлар олишда қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин.
Биринчидан, бу ширкатлар одатда 1-2 йилдан кўп фаолият юритмайди, бу эса уларнинг тарихи жуда қисқалигини билдиради.
Иккинчидан, уларнинг жорий молия ҳисоботлари улар активларига энг қимматли ҳисса қўшаётган кутилаётган ўсиш каби қисми ҳақида кам маълумот беради.
Учинчидан, бу ширкатлар кўпинча ўз бизнесларида энг биринчи вакиллардан бўлишади. Кўп ҳолларда рақобатчилар ёки солиштириб кўриш мумкин бўлган таркибига кўра бир хил муқобилли ширкатлар гуруҳи бўлмайди. Шу сабабли, бу ширкатларни баҳолай туриб, биз барча уч манба бўйича маълумот олишда қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин.
Сармоядорлар бундай маълумот йўқлиги ҳолатига қандай муносабат билдиришади? Баъзи сармоядорлар бундай акцияларни баҳолаш мумкин эмас, ва шу сабабли уларни ўз активлари портфелида сақлаб бўлмайди, деб ҳисоблашади. Бошқаларининг фикрича, бу акцияларни анъанавий моделлар ёрдамида баҳолаб бўлмаса-да, баҳолаш моделларининг ўзларида хатолик мавжуд. Улар олиш мумкин бўлган маълумотларнинг чекланганлиги ва улар учун тўланаётган баҳони изоҳлашга имкон берадиган янги ва айёрона йўллар ўйлаб топишган. Ушбу мақолада эса биз бундай ширкатларни баҳолаш учун пул оқимларини дисконтлаш моделларидан фойдаланиш мумкин деб ҳисоблаймиз.
Янгича ёндашувлар ёки эски принциплар: ҳаётий циклнинг истиқболлари
Ширкатнинг қиймати унинг пул оқимлари ярата олиш қобилияти ва улар билан боғлиқ ноаниқликлар билан белгиланади. Умуман гапирганда, кўп фойда келтирувчи ширкатлар кам фойда олувчи ширкатларга қараганда юқорироқ баҳоланади. Аммо баъзида янги иш бошлаётган, кўп ҳолларда пул йўқотаётган ширкатлар ҳам юқори қиймат касб этади. Кўриниб турибди-ки, бу юқори қиймат ва фойдалилик бир-бири билан ёнма ён юради, деган фикрга қарама-қарши чиқади.
Ташқи томондан қараганда янги иш бошлаётган ёш ширкатлар билан бозорда анчадан бери фаолият юритаётган ширкатлар ўртасида яна бир муҳим фарқ бордай кўринади. Ёш ширкат ер, бинолар ва бошқа доимий активларга эга эмас ва ўз қийматининг асосий қисмини номоддий активлар ҳисобига олади.
Салбий даромадлар ва номоддий активларнинг мавжудлиги таҳлилчилар томонидан янги ширкатларга сармоя киритишда ишлатиладиган анъанавий усуллардан вос кечиш ва янги усулларни ривожлантиришдан бош тортишда асос сифатида фойдаланилмоқда.
Масалан, кўпчилик интернет компанияларнинг қиймати илк пайтларда сайтга кирадиган киши бошига қараб баҳоланган, яъни ширкатнинг бозор қиймати веб-сайт ташриф буюрувчилари сонига бўлинган. Бундай ҳисоб-китоб ташриф буюрувчилар қанча кўп бўлса, тушум ҳам шунча кўп бўлади, деган фикрга асосланган бўлиб, бу, ўз навбатида, келажакда катта даромад келтиради, деб ҳисобланган. Шунга қарамай, кўп ҳолларда бундай қарашларни текширишнинг имкони йўқ, бу эса, нореалистик баҳолашга олиб келади.
Охир оқибатда бундай қараш нотўғри йўналишга олиб боради. Ёш ширкатларнинг муаммолари уларнинг пулни йўқотиши, тарихи йўқлиги ёки сезиларли даражада номоддий активлари йўқлиги билан боғлиқ эмас. Муаммо бошқа томонда: улар шаклланган ширкатларга қараганда ўз ҳиётий циклининг бошланғич босқичида туришипти, ва уларни ҳали ширкат маҳсулоти бозорда маълум улушга эга бўлмай туриб баҳо беришга тўғри келмоқда.
Амалда баъзи ҳолларда баҳоланаётган ширкатлар қизиқарли, тижорат муваффақиятига эга бўлиши мумкин бўлган ғояга эга, аммо бу ғоя ҳали текшириб кўрилмаган. Бироқ бу муаммо концептуал характерга эга эмас, балки фақат баҳога тааллуқли. Чунки ширкатнинг қиймати унинг активлари келажакда олиб келиши мумкин бўлган пул оқимларига тенг, аммо бу тушумларни баҳолаш анча қийинроқ.
Қуйидаги расмда ширкатнинг ҳаётий цикли ва ҳаётий цикл ўзгариши баробарида маълумотларни олиш имкониятлари ҳамда қиймат ўзгариши манбалари ўзгариши тасвирланган:
Бошланғич фаза. Бизнес шакллангандан кейинги илк босқичдан иборат. Маҳсулот ҳали умуман олганда текширилмаган ва шаклланган бозорга эга эмас. Ширкатнинг жорий операцияларга алоқадор жиҳатлари ҳали жуда кам, унда операцион тарих ва муқобил ширкатлар йўқ. Бундай ширкатнинг қиймати бутунлай унинг бўлажак ўсиш салоҳияти билан белгиланади. Бунда баҳолашдаги асосий қийинчилик – асосланса буладиган фойдали маълумотларнинг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.
Ҳаражатларни ҳам баҳолаш зарур, бу баҳолаш жиддий хатолар билан қилиниши эҳтимолга яқинроқ. Бўлажак ўсишни баҳолаш кўпинча мавжуд бошқарувчиларнинг салоҳиятини аниқлаш ва уларнинг истиқболли ғояни тижорат муваффақиятига айлантира олиш қобилиятига асосланади. Ушбу ҳол кўпинча нега ширкатлар бу босқичда маваффақиятли тажрибага эга бўлган раҳбарларни танлашини изоҳлайди, чунки бу уларга молия кўмаги берадиганлар томонидан ишончни таъминлайди.
Экспансия: бу босқичда ширкат мижозларни жалб қилиш ва бозордаги ўрнини мустаҳкамлашда муваффақиятга эришади, унинг тушуми тез ўсади, лекин баъзида зарар кўриши ҳам мумкин. Ширкатнинг жорий операциялари нарх-наво масалалари, маржа ва кутилаётган ўсиш кабиларга ижобий таъсир қилади, аммо маржа миқдоридан ҳали келажакдаги фойдани ҳисоблаш мумкин эмас. Ширкатнинг операцион тарихи ҳали чекланган ва муддатдан-муддатга фақат катта ўзгаришларни кўрсатади.
Умуман олганда, бошқа ширкатлар ҳам фаолият юритади, лекин улар ҳам баҳоланаётган ширкатнинг ўсиш босқичида бўлади. Бу ширкат қийматининг асосий қисми ҳам кутилаётган ўсишдан келиб чиқади. Бу босқичда баҳолаш бир оз енгиллашади, лекин маълумотлар ҳали ҳам чекланган ва ишончли эмас, баҳолаш услуби учун зарур ахборотлар вақт ўтиши билан ўзгариб бериши эҳтимолга яқин.
Тез ўсиш. Ширкатнинг тушуми бу босқичда тез суръатлар билан ўсиб борса-да,унинг даромадлари тушумнинг орқасидан бир оз кечиккан ҳолда илгарилайди. Бу босқичда ҳам жорий операциялар, ҳамширкатнинг операцион тарихи уни баҳолашда фойдаланса бўладиган маълумотларга эга бўлади.
Бу босқичда муқобил ширкатлар сони энг юқори нуқтага етади, ва улар бир бирида ўзларининг ҳаётий цикллари босқичлари билан фарқланиб, тез ўсаётган кичик ширкатлардан секин ўсаётган йирик ширкатлар тартибида тизилади. Бундай ширкатнинг мавжуд активлари катта қийматга эга, бироқ бу қийматнинг асосий қисми келажакдаги ўсишдан келиб чиқади. Бу босқичда олиш мумкин бўлган маълумотлар анча кўпайиб, баҳолаш осонлашади.
Етук ўсиш
Тушумнинг ўсиши барқарорлашгандан кейин ширкатлар икки ҳолатга дуч келишади. Илгари қилинган сармояларнинг самараси ўлароқ даромадлар ва пул оқимлари ўсишда давом этади, янги лойиҳаларга сармоя киритиш зарурияти озаяди. Ушбу босқичда ширкат келажакда ҳисобга олса бўладиган жорий операцияларни амалга оширишга бошлайди, ширкат ишлаётган бозорлар ҳақида кенг тушунча берувчи операцион тарихга эга бўлади, шунингдек, ширкат билан бир ривожланиш босқичида бўлган кўплаб муқобил ширкатлар мавжуд бўлади.
Мавжуд активлар кутилаётган ўсишга муқобил ёки ундан ҳам кўп қиймат касб этади, баҳолаш учун зарур малумотлар барқарорлашади.
Пасайиш. Ҳаётий циклнинг сўнгги босқичи пасайиш ҳисобланади. Бу босқичда ширкатлар тушум ва даромадларнинг қисқаришига дуч келадилар, чунки уларнинг бизнеси балоғатга етади, янги рақобатчилар эса ширкатни қувиб ўта бошлайдилар. Мавжуд сармоялар пул оқимлари билан бир оз секинроқ бўлса-да таъминлашда давом этади, ширкатнинг янги сармояларга эҳтиёжи жуда кам бўлади.
Шундай қилиб, ширкатнинг қиймати бутунлай мавжуд активларга боғлиқ бўлади. Холбуки бу босқичда одатда муқобил ширкатлар сони қисқаради, улар кўп ҳолда етук балоғат ёки пасайиш босқичида бўлади. Бу босқичда баҳолаш жуда осон кечади.
Баҳолаш мезонлари цикл босқичига боғлиқми? Йўқ. Баҳо ҳаётий циклнинг илк босқичларида жиддий тўсиқлар билан боғлиқ, қиймат баҳолари эса бошланғич ширкатлар ёки юқори даромадли ширкатларга нисбатан хатоларга йўл қўйилиши эҳтимоли мавжуд. Аммо айнан шу ширкатларни баҳолашдан тушадиган маблағ юқори бўлиши мумкин ва бу икки сабаб билан изоҳланади. Улардан биринчиси – кўплаб таҳлилчиларни чўчитувчи маълумотларнинг йўқлиги, айни пайтда маълумотлар қанчалик тўғрилигига қарамасдан баҳолашни амалга оширувчи бардошли таҳлилчилар одатда меҳнатларига муносиб баҳоланадилар. Иккинчи сабаб шундан иборатки, бундай ширкатлар бозорга ўз акцияларини бирламчи жойлаштириш орқали келишган ва қийматларини баҳолашга муҳтож.
Венчур капиталини баҳолаш
Яқин-яқинларга қадар бошловчи янги ширкатлар бизнес учун маблағни асосан венчур капиталистларидан олишар эди. Уларнинг ширкат қийматини қандай баҳолашларини ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Баъзида венчур капиталистлар ширкатларни баҳолашда пул оқимларини дисконтлаш моделидан фоййдаланишади, лекин кўп ҳолларда “венчур капитали методини” ишлатишади.
Ушбу ҳолда хусусий ширкатнинг фойдаси – кейинги йил ҳақида қилинган тахмин бўлиб, келажакда у кўп эҳтимоли билан очиқ савдо қилинадиган компанияга айланиши керак. Бу фойдадан, ушбу бизнесда фаолият юритаётган очиқ савдодаги ширкатларни ўрганиш йўли билан аниқланадиган фойда мултипликатори билан биргаликда ширкатнинг акцияларни илк маротаба жойлаштирадиган даврида фойдаланилади. Бундай баҳолаш чиқиш ёки якуний (терминал) қиймат, деб ҳам баҳоланади.
Айтайлик, бирламчи акциялари уч йилдан кейин жойлаштирилиши кутилаётган ва соф даромади 4 млн. долл. тенг бўлиши кутилаётган InfoSoft (дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи унча катта бўлмаган ширкат) компаниясини баҳолаяпсиз. Агар очиқ савдодаги ширкатлар учун “нарх/фойда” мултипликатори 25га тенг бўлса, баҳоланаётган якуний қиймат 100 млн. долларга тенг бўлади.
Бу кўрсаткич ҳозирги пайт учун венчур капиталистлари тилида айтадиган бўлсак “даромаднинг мақсадли меъёрини” олиш учун дисконтланади. Бу кўрсаткич улар “берилган таваккалчиликда ўзини оқлайдиган даромадлилик” деб атайдиган нарсани ўлчайди. Бу мақсадли даромадлилик меъёри одатда ширкат ўз капиталининг анъанавий қийматига қараганда юқорироқ даражада қилиб белгиланади.
Агар ушбу мақола сизни қизиқтириб қолган бўлса, биз билан боғланинг ва биз сизга унинг тўлиқ матнини тақдим қиламиз.
Манба: “Сармоявий баҳолаш, ҳар қандай активларни баҳолашнинг восита ва услублари”, Асват Дамодаран, 2004 й.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.

Дунёда бир усул борки, у сутнинг навини ошириш, кислоталиликни камайти...

Тадбиркорлик субектларига “Ягона ойна” тамойили бўйич...
(овозлар йўқ) |
Reviews forum #FORUM# is not exist